Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet49/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ҚАДРИЯТЛИ УМР СОҲИБИ


С.С.Авезов,
филология фанлари номзоди, доцент

Бу азиз оламда инсон ҳаёти − энг олий қадрият. Зеро, инсоннинг қиммати унинг ана шу олийжаноб қадриятларни қарор топтириши, унинг боқийлигини таьминлашга қаратилгани, ақлу заковати, тафаккури, онги ва тинимсиз меҳнати эвазига юзага келишини англатади.


Ана шундай ҳавас қилгули ҳаёт эгаси, психология фанлари доктори, профессор, Халқаро психология академиясининг академиги Шариф Рамазонович Баротовдир.
Олим табиатидаги гўзал фазилат ўзбекона қадриятларни чуқур англаши ва ҳис қилишидадир. Бу эса у улғайиб ўсган оддий деҳқон оиласининг бағрида шаклланган бўлса ажаб эмас. Дастлаб тиришқоқлиги туфайли дорилфунуннинг бошланғич таьлим факультетини имтиёзли диплом билан тугатиб, нуфузли устозлар назарига тушди. Сўнг психология фанига ҳавас қўйди. Ўша пайтданоқ инсон табиати мураккаб руҳий кечинмалар эгаси, шу билан бирга бу олам гултожи бўлса-да, у ҳамиша ҳаёт зиддиятлари олдида ёрдамга эҳтиёж сезишини чин қалбдан ҳис этди. Ўз қарашларини жаҳоннинг машҳур психологлари Э. Фромм, З.Фрейд, К.Лоренц ва бошқаларнинг инсон ҳаётидаги мураккаб руҳий жараёнлар билан қиёслади, хулосаларини умумлаштирди. Шу нуқтаи назардан инсон ҳаётининг даслабки даври ҳисобланган кичик ёшдаги ўқувчиларнинг таьлим жараёнида психологик онгни шакллантириш, уни ривожлантиришнинг руҳий ташхислари устида изланишлар олиб бориб, уни амалиётга жорий этиш ҳақидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Кейинчалик эса бу соҳадаги ғояларини янада бойитиб, ўрта умумтаьлим мактабларида, ўрта махсус таълими бўғинида, корхона ва муассасаларида психологик хизматни ташкил этиш, бу фаолият турининг восита ва усулларини ишлаб чиқди. Ушбу соҳадаги илмий-ижодий изланишлари докторлик диссертациясининг асосий долзарб муаммосига айланди ва самарали фаолиятининг юксак натижаси сифатида баҳоланди. Олим инсон қадрияти фақат ўзи яшаётган жамиятда, жонажон жамоасида ва унинг аьзолари орасида тинимсиз меҳнати билан намоён бўлади, эъзоз топади, деган ўзбекона қадриятни чин қалбдан ҳис этган эди. Шунинг учун ҳам у психология фани тараққиёти билан ўз билими ва изланишларини узвий равишда боғлай олди ҳамда бу соҳани ҳаётий эътиқод деб билди. Психологик хизмат кўрсатиш, мактабгача таълим, бошланғич таълим, ўрта умумтаълим ,академик лицей ва коллежларда, олий таълим тизимида психологик жараённи қандай ташкил этиш муаммоларига бағишланган қарашлари ифодаланган ўзининг илмий-усулий мақолаларини эълон қилди, республика миқёсида илмий амалий анжуманлар ўтказди ва изланувчан тўртта шогирд камолига раҳбарлик қилди. Бу ҳам олимнинг халқимиз ҳамиша эъзозлаган маърифатпарварлик қадриятига кўрсатаётган садоқати сифатида намоён бўлади.
Олим бир неча йил Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги маърифат бўлими раҳбари вазифасида ишлади. У шу даврда ўзининг фазилатлари, етук маърифатпарварлик фаолияти билан эл орасида танилди. Ш. Баротов бизни ҳам маънавий-маърифий тадбирларга таклиф этарди. Шунда биз олимни жамоада нафақат раҳбар, балки маънавиятимизнинг зукко ва закий билимдони сифатида кутиб олганлигининг гувоҳи бўлганмиз. Одамларнинг яшаш тарзи, маънавияти ва орзу-интилишлари, меҳнат жараёнларини амалий ўрганиб, салмоқли тажрибага эга бўлган олим яна ўзининг севимли соҳаси- психология фани тараққиётига бағишлаш учун олий илм даргоҳига қайтди.
Мана тўрт йилдирки, Ш.Р.Баротов университетнинг педагогика факультети декани вазифасида фаолият кўрсатмоқда. У жамоада нафақат жонкуяр раҳбар, балки етук ва закий психолог олим, таълим-тарбия жараёнининг ташкилотчиси, талабчан сардори сифатида ҳурматга сазовор. Хусусан, олимнинг бевосита ташаббуси билан руҳшунослик фани соҳасида республикада ягона бўлиб турган “Психология” журнали нашр этилмоқда. Бу журнал ҳам гўзал дизайни, ҳам илмий-оммабоплиги билан юртимиз ва хориж олимлари минбарига айланиб, доимий равишда аудиториясини кенгайтириб бормоқда. Булардан ташқари, олим профессор- ўқитувчиларнинг илмий усулий камолоти, янги педагогик технологияларни дарс жараёнига жорий этиш, ўқув ишларининг самарадорлиги ва натижаларига эришишни фаолиятининг асоси деб билади. Шу билан бир қаторда факультет талабаларининг ўқув, илмий-ижодий ишларига алоҳида эътиборни ўзининг муқаддас бурчи дея ҳисоблайди. Бу эса ҳар бир шахс жамоада маънавий ва маърифий, ирфоний жиҳатдан камол топишга ҳақли, деган юксак миллий ва ҳаётий қадриятнинг инъикосидир.
Ш.Р.Баротов оила қадриятини баланд билувчи, унинг урф-одати, анъаналарини доимо эъзозловчи шахс сифатида ибратли хонадон эгаси. У мунис рафиқаси билан бирга уч фарзандни улғайтириб, уларнинг барчасини олий маълумотли, турли касб эгаси этиб тарбиялади. Севимли қизи Дилафрўз Баротова ота изидан бориб, жамоада психология фанлари номзоди, доцент лавозимида хизмат қилиб келмоқда. Биз олимни ўзбекона оилапарварлик қадриятларини чуқур ҳис қилувчи инсон сифатида яхши англаймиз.
Руҳшунослик фанининг зукко ва закий билимдони, юксак миллий қадриятлар эгаси, профессор Ш.Р.Баротов 55 ёшга тўлди. Меҳрибон дўст, жонкуяр раҳбар ва фидойи инсоннинг келгуси илмий-ижодий ишларига улкан муваффақият, оилавий ҳаётига бахт-саодат, умри шарифлик тилаймиз.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish