Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ПСИХОЛОГИЯ ВА МУСИҚА ТАЪЛИМИ ЖОНКУЯРИ



Download 0,54 Mb.
bet45/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ПСИХОЛОГИЯ ВА МУСИҚА ТАЪЛИМИ ЖОНКУЯРИ


Асқар Хидиров,
Ўзбекистон Республикаси Бастакорлар уюшмаси аъзоси

Мен узоқ йиллар санъат соҳасида ишлаганим туфайли Тошкентда яшадим. Кўплаб устоз санъаткорлар билан меҳнат қилдим, шогирд сифатида мусиқанинг сирларини ўргандим. Бугун Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг ўгитларидан баҳраманд бўлганим билан фахрланаман. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ортиқ Отажонов билан ҳамкорликда бирга ишладим. Мен Ошиқ Эркин, Омон Матжон, Нормурод Нарзуллаев, Зоҳиджон Обидов, Жамол Камол каби Ўзбекистоннинг таниқли шоирларининг шеърларига куй басталадим. Зоҳиджон Обидовнинг «Меҳрибон Отахонлар» Омон Матжоннинг «Кимлар етар», Ошиқ Эркиннинг «Кўнглимдек кўнгил топмадим», «Гўзалсан туғилган кун», Жамол Камолнинг «Хивани кўрдим» шеръларига куй басталадим, улар санъат аҳли томонидан куйланмоқда. Тўғри, устоз санъаткорлар билан Польша, Чехия, Германия, Исроил давлатларида бўлиб, хорижлик мухлисларга ўзбек санъати мўъжизаси ва қудратини намойиш қилдик, юрт, эл кўрдик. Аммо доимо кўнглимда туғилган жойим Бухоро фарзандларига мусиқа сирларини ўргатиш армон эди. Шундай имкониятга Аллоҳ етказди. Бугун Бухоро давлат университетининг мусиқий таълим кафедрасида ёшларга сабоқ бермоқдаман. Бунда педагогика факультети декани Шариф Баротовнинг беминнат хизмати бор. Мен нафақага чиқиб, дам олмоқчи бўлганимда Ш.Баротов “Асқар ака, мусиқа бўлимимиздаги ёшларга дарс берсангиз. Сиздаги тажриба санъатсевар талабаларимизга жуда зарур” деб ишга таклиф этди. Шарифжон ана шундай фан фидойиси. Мен Ш.Баротовни психология фанидан етук мутахассис деб юрардим. Бироқ у тузуккина шоир ҳам экан. Бухоронома (2011 йил 7 май. № 37 ) газетасини ўқиб турганимда “Устоз, нигоҳингиз мунча меҳрли” шеърига кўзим тушди. Шеърдан ажойиб қўшиқ чиқиши мени илҳомлантирди ва унга куй басталадим. Бу Шариф Баротов ижодига мансуб экан. Ҳозиргача “Устоз, нигоҳингиз мунча меҳрли” қўшиғи Ўзбекистон телевидениесида янграмоқда. Шу билан бирга “Дўстларимга” шеъри ҳам қўшиқ бўлиб куйланмоқда.


Мен бугун Ш.Баротовни мактаб ва билим юртидаги илк устозларим Баҳром Гадоев, Сулаймон Шодмоновлардек ҳурмат қиламан. Бугун барча ҳамкабларим қатори мен ҳам БухДУ мусиқий таълим кафедрасида мамлакатимиз учун етук кадрлар тайёрлаш имконияти тўлиқ яратилганидан мамнунман.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish