Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ҲАҚИҚИЙ ОЛИМ ВА ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР СОҲИБИ



Download 0,54 Mb.
bet52/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ҲАҚИҚИЙ ОЛИМ ВА ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР СОҲИБИ


А.М. Мавлонов,
Бухоро давлат университети доценти, география фанлари номзоди

Бухоро давлат университети Ўзбекистоннинг йирик илмий даргоҳларидан бири. Унда нафақат мамлакатимиз балки жаҳон илму-фани ривожига ўз ҳиссасини қўшган забардаст олимлар фаолият олиб боришган. Ушбу анъана бугунги кунда ҳам давом этаётган бўлиб, университетда ўз соҳасининг билимдони ҳисобланган етук мутахассислар анчагина. Шаксиз, бундай олимлардан бири – Шариф Рамазонович Баротовдир. Ўрта бўйли, табиат сингари бағрикенг, юксак инсоний фазилатларга эга бу инсонни “Бухоро давлат университетининг фахрлари” дан бири дейиш мумкин. Шариф Рамазоновичга инсонга хос бўлган барча ижобий хислатлар – юртга муҳаббат, оилапарварлик, жамоасига эътибор, садоқат, шогирдларга меҳрибонлик, соддадил ва камтаринлик мужассам. Бундан ташқари, Ш.Р.Баротов ўз соҳаси – психология фанининг республикадаги таниқли олимларидан бири.


Албатта, Шариф Рамазоновичнинг бу даражага етиши бежиз эмас. Бизнингча, бунга қуйидаги омилларнинг таъсири бор:

  • Шариф ака туғилиб ўсган географик муҳит (у киши, улуғ мутафаккирлар, олиму-фозиллар, авлиёю-пирлар юрти – Бухорои Шарифда, аниқроғи тангри назари тушган – Баҳоуддин Нақшбанд қишлоғида таваллуд топган);

  • Улғайган оила муҳити (Шариф аканинг ота-онаси ва уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни);

  • Ш.Р.Баротов тарбияланган илмий-ижодий муҳит (унинг устоз ва ҳамкасблари, устоз-шогирд анъаналарининг яхши йўлга қўйилганлиги);

  • Шариф Рамазоновичнинг оиласи (келинойи ва фарзандлар);

  • “Шариф Рамазонович ёхуд Бухоро – психология илмий мактаби”.

Албатта, Шариф Рамазоновичнинг шаклланишида юқоридаги омилларнинг таъсири бор (буни инкор этиб бўлмайди).
Мен Шариф акани талабалик давридан (1996 йилдан) буён биламан.
Университетда ўтказилган турли конференция ва семинарлар, илмий-ижодий учрашувлар, байрам тадбирларида у кишининг юксак ташкилотчилик қобилиятини кўриш мумкин. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ таркибида Шариф Рамазонович бошқараётган факультет ёки кафедра фаолиятини ўрганишга борганимизда ҳам домладаги ташкилотчилик, муомала одоби, самимийлик, тўғрисўзлик, жамоасига илиқ муносабатининг гувоҳи бўлганман. Айниқса, БухДУ ректорининг буйруғи билан (2011 йил ноябрда) университет нашрлари фаолиятини ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ таркибида “Психология” журнали фаолияти билан танишиб яна бир карра Шариф Рамазоновичнинг хизматларига қойил қолганман.
Дарҳақиқат, республикада ягона “Психология” журналининг Бухорода (Бухоро давлат университетида) нашр қилинишида Шариф аканинг улкан хизматлари борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бугунги кунда мазкур журналда таниқли психолог олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг қатор илмий мақолалари чоп этилмоқда. Айни вақтда журнал орқали нафақат мамлакатимиз соҳа мутахассислари, балки Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар олимлари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Шариф Рамазонович раҳбарлигида бир нечта ёш тадқиқотчилар ўз диссертацияларини тайёрлаб, ҳозир улар мамлакатимизнинг турли соҳаларида меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда 10 дан ортиқ иқтидорли ёшлар Шариф ака раҳбарлигида докторлик диссертацияси мавзулари устида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ш.Р.Баротов ва уни шогирдларининг илмий-тадқиқот ишлари натижалари дунё турли мамлакатлари илмий нашрларида чоп қилинган.
Хуллас, Шариф Рамазонович ҳақида жуда кўп ва сермазмун гапириш мумкин. Мен ўз соҳасининг етук мутахассиси, забардаст олим, ибратли ҳаёт йўли соҳиби – Баротов Шариф Рамазоновичга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик, фарзандлар ва шогирдлар камолини кўришларини тилайман. Шунингдек, психология фанининг жозибали жиҳатлари ва янги қирраларини узоқ йиллар ҳормай тадқиқ қилишларини истаб қоламан.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish