МҲХСларга риоя қилинганликни очиб бериш
19 Агар тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботи мазкур Стандартга риоя қилган бўлса, ушбу маълумот очиб берилиши лозим. Оралиқ молиявий ҳисобот МҲХСларнинг барча талабларига риоя қилмагунча, у МҲХСларга риоя қилинган деб акс эттирилмаслиги лозим.
Оралиқ молиявий ҳисоботлар тақдим этилиши талаб этилган даврлар
20 Оралиқ ҳисоботлар даврлар учун қуйидаги (қисқартирилган ёки тўлиқ) оралиқ молиявий ҳисоботларни қамраб олиши лозим:
(a) жорий оралиқ даври охири ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ёки бевосита олдинги молиявий йил охири ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисида қиёсий ҳисобот.
(б) жорий оралиқ давр учун ҳамда кумулятив тарзда жорий молиявий йил-бошидан-санагача давр учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот, шу билан бирга, бевосита олдинги даврнинг қиёсий оралиқ даврлари (жорий ва йил-бошидан-санагача) учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот. (2011 йилда ўзгартирилган) БҲХС 1 га мувофиқ, оралиқ ҳисобот ҳар бир давр учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни ёки ҳисоботларни тақдим этиши мумкин.
(в) кумулятив тарзда жорий молиявий йил-бошидан-санагача давр учун капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот, шу билан бирга, бевосита олдинги даврнинг қийсий йил-бошидан-санагача давр учун қиёсий ҳисобот.
(г) кумулятив тарзда жорий молиявий йил-бошидан-санагача давр учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, шу билан бирга, бевосита олдинги молиявий йилнинг қиёсий йил-бошидан-санагача даври учун қиёсий ҳисобот.
21 Фаолияти юқори даражада мавсумий бўлган тадбиркорлик субъектлари учун, оралиқ даврнинг охиригача ўн икки ой учун молиявий маълумотлар ва олдинги ўн икки ойлик давр учун қиёсий маълумотлар фойдали бўлиши мумкин. Шу туфайли, фаолияти юқори даражада мавсумий бўлган тадбиркорлик субъектлари олдинги бандда келтирилган маълумотларга қўшимча тарзда бундай маълумотларни тақдим этишни кўриб чиқишлари маъқулланади.
22 Мазкур Стандартнинг тушунтириш мисолларининг А-қисми ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этадиган тадбиркорлик субъектлари ва ҳар чоракда ҳисобот тақдим этадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилиши талаб этилган даврларни тушунтиради.
Муҳимлик
23 Оралиқ молиявий ҳисоботларда тақдим этиш мақсадларида моддани қандай тан олиш, баҳолаш, таснифлаш ёки очиб беришни ҳал қилишда, муҳимлик оралиқ даврнинг молиявий маълумотларига нисбатан баҳоланиши лозим. Муҳимликни баҳолашда, тан олиш лозимки, оралиқ баҳолашлар йиллик молиявий маълумотларнинг баҳолашларига нисбатан тахминий баҳолашларга кўпроқ даражада боғлиқ бўлиши мумкин.
24 БҲХС 1 ва БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсати, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” моддани муҳим деб белгилайди, агарда унинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларига таъсир этиши мумкин бўлса. БҲХС 1 муҳим моддаларни, жумладан (масалан) давом эттирилмайдиган фаолиятларни алоҳида очиб берилишини талаб этади ва БҲХС 8 ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар, хатолар ва ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларни очиб берилишини талаб этади. Ушбу икки Стандарт муҳимликка нисбатан миқдорий кўрсатмани ўз ичига олмайди.
25 Муҳимликни баҳолашда доимо мулоҳаза қилиш талаб этиладиган бир пайтда, мазкур Стандарт оралиқ кўрсаткичларни тушунарли бўлиши сабабидан тан олиш ва очиб бериш қарорини оралиқ даврнинг маълумотларига асосланишини кўрсатади. Демак, масалан, очиб берилмаслиги оқибатида нотўғри хулосаларга олиб келишдан қочиш мақсадида, ғайриоддий моддалар, ҳисоб сиёсатлари ёки ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар оралиқ давр маълумотларига нисбатан муҳимлик асосида тан олинади ва очиб берилади. Пировард мақсад шуки, оралиқ молиявий ҳисобот оралиқ даврдаги тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини ва фаолият натижасини тушунишда ўринли бўлган барча маълумотларни қамраб олишини таъминлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |