Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34


Мавсумий, даврий ёки гоҳида олинадиган даромадлар



Download 258,92 Kb.
bet8/9
Sana22.07.2022
Hajmi258,92 Kb.
#839490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 34 uzb

Мавсумий, даврий ёки гоҳида олинадиган даромадлар
37 Молиявий йил давомида мавсумий, даврий ёки гоҳида олинадиган даромадлар оралиқ сана ҳолатига кутилмаслиги ёки муддати узайтирилмаслиги керак, агарда кутилиш ёки кечиктирилиш тадбиркорлик субъектининг молиявий йили якунида ўринли бўлмаса.
38 Мисол тариқасида, дивиденд даромадлари, роялти ва давлат грантларини келтириш мумкин. Шунингдек, баъзи тадбиркорлик субъектлари молиявий йилнинг маълум оралиқ даврларида бошқа оралиқ даврларига нисбатан кўпроқ даромадларни ишлаб топишлари мумкин, масалан, чакана савдо субъектларининг мавсумий даромадлари. Бундай даромадлар, улар содир бўлганда, тан олинади.
Молиявий йил давомида нотекис сарфланган харажатлар
39 Тадбиркорлик субъекти молиявий йил давомида нотекис сарфланган харажатлар оралиқ ҳисобот бериш мақсадларида кутилиши ёки кечиктирилиши лозим, агарда молиявий йил якунида бундай харажатнинг кутилиши ёки кечиктирилиши ўринли бўлса.
Тан олиш ва баҳолаш тамойилларини қўллаш
40 Мазкур Стандартда келтирилган мисолларнинг Б-қисмида 28-39 бандларда қайд қилинган умумий тан олиш ва баҳолашнинг тамойилларининг қўлланиши бўйича мисоллар келтирилган.
Баҳолашлардан фойдаланиш
41 Оралиқ молиявий ҳисоботда қўлланиладиган баҳолаш тартиби шуни таъминлаши лозимки, бунда натижавий маълумотлар ишончли ҳамда тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатини ёки фаолияти натижасини тушунишда ўринли бўлган барча муҳим молиявий маълумотлар тегишли тарзда очиб берилади. Ҳам йиллик ҳам оралиқ молиявий ҳисоботлардаги баҳолашлар одатда ўринли баҳоларга асосланганлиги сабабли, оралиқ молиявий ҳисоботларнинг тайёрланиши, умуман олганда, йиллик молиявий ҳисоботларга нисбатан баҳолаш усулларидан кўпроқ фойдаланишни талаб этади.
42 Мазкур Стандартнинг тасвирланган мисолларининг В-қисмида оралиқ даврларда баҳолардан фойдаланиш бўйича мисоллар келтирилган.
Олдинги тақдим этилган оралиқ даврларнинг қайта ҳисобланиши
43 Ўтиш шарти янги МҲХС томонидан белгиланган ўзгаришдан ташқари, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш қуйидагича акс эттирилиши лозим:
(a) БҲХС 8 га мувофиқ жорий молиявий йилнинг олдинги оралиқ даврлари бўйича ҳамда йиллик молиявий ҳисоботларда қайта ҳисобланадиган ҳар қандай олдинги молиявий йилларнинг қиёсий оралиқ даврлари бўйича молиявий ҳисоботларни қайта ҳисоблаш орқали; ёки
(б) қачонки молиявий йилнинг бошида янги ҳисоб сиёсатининг барча олдинги даврларга нисбатан қўлланишининг кумулятив таъсирини аниқлаш имкони бўлмаса, янги ҳисоб сиёсатини амалий мумкин бўлган энг олдинги санадан бошлаб қўллаш учун, жорий молиявий йилнинг олдинги оралиқ даврлари бўйича ҳамда олдинги молиявий йилларнинг қиёсий оралиқ даврлари бўйича молиявий ҳисоботларни тўғрилаш орқали.
44 Олдинги бандда келтирилган тамойилнинг бир мақсади шуки, бутун молиявий йил давомида операцияларнинг маълум туркумига нисбатан ягона ҳисоб сиёсатини қўлланишини таъминлашдир. БҲХС 8 га асосан, ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланиши билан акс эттирилади, бунда қанчалик олдинги даврга мумкин бўлса, шунчалик даражада олдинги даврнинг молиявий маълумотлари қайта ҳисобланади. Бироқ, олдинги молиявий йилларга тегишли тўғриланишнинг кумулятив суммасини аниқлаш имкони бўлмаса, БҲХС 8 га асосан янги ҳисоб сиёсати амалий мумкин бўлган энг олдинги санадан бошлаб қўлланилади. 43-банддаги тамойилнинг таъсири шуни талаб этадики, жорий йил давомида ҳисоб сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланилади ёки, агар бунинг имкони бўлмаса, проспектив тарзда молиявий йилнинг бошидан кечиктирмасдан қўлланилади.
45 Молиявий йил давомида оралиқ санада ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларини акс эттиришга рухсат этилиши бир молиявий йил давомида операцияларнинг маълум туркумига нисбатан икки хил ҳисоб сиёсатларини қўллашга олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида оралиқ тақсимотнинг қийинчиликлари, фаолият натижаларида янглишлар ва оралиқ давр маълумотларининг таҳлили ва тушунарли бўлишида мураккаб вазиятлар юзага келиши мумкин.

Download 258,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish