Аҳамиятли ҳодисалар ва операциялар 15 Тадбиркорлик субъекти оралиқ молиявий ҳисоботда охирги йиллик ҳисобот даври якунидан бошлаб юзага келган унинг молиявий ҳолатидаги ва фаолиятидаги ўзгаришларни тушуниш учун аҳамиятли бўлган ҳодисалар ва операцияларни қамраб олиши лозим. Ушбу ҳодисалар ва операцияларга боғлиқ тарзда очиб берилган маълумотлар энг яқин йиллик молиявий ҳисоботда тақдим этилган тегишли маълумотларни янгилаши лозим.
15A Тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботининг фойдаланувчиси ушбу тадбиркорлик субъектининг энг яқин йиллик молиявий ҳисоботидан фойдаланиш имконига эга. Шу туфайли, оралиқ молиявий ҳисоботнинг изоҳларида энг яқин йиллик молиявий ҳисоботнинг изоҳларида эълон қилинган маълумотларга нисбатан аҳамиятсиз янгиланишларни чоп этиш зарур эмас.
15Б Қуйидагилар ҳодисалар ва операциялар рўйхати бўлиб, агар улар аҳамиятли бўлса, очиб бериш талаб этилиши мумкин: рўйхат шу билан чекланмайди.
(a) товар-моддий захираларни соф сотиш қийматигача ҳисобдан чиқариш ва бундай ҳисобдан чиқаришнинг қайта тикланиши;
(б) молиявий активлар, асосий воситалар, номоддий активлар ёки бошқа активларнинг қадрсизланишидан етказилган зарарни тан олиш ва бундай етказилган зарарнинг қайта тикланиши;
(в) қайта ташкил этиш харажатлари бўйича ҳар қандай резервларнинг қайта тикланиши;
(г) асосий воситаларнинг сотиб олиниши ва ҳисобдан чиқарилиши;
(д) асосий воситаларни сотиб олиш бўйича мажбуриятлар;
(е) суд ишларининг ҳал қилиниши;
(ж) олдинги давр хатоларининг тузатилиши;
(з) тадбиркорлик субъектининг молиявий активларининг ва молиявий мажбуриятларининг ҳаққоний қийматига таъсир этадиган бизнес ва иқтисодий ҳолатларда ўзгаришлар, қачонки ушбу активлар ва мажбуриятлар ҳаққоний қийматда ёки амортизацияланган таннархда тан олинса;
(и) ҳисобот даври охирида ёки ундан олдин тартибга солинмаган ҳар қандай кредит дефолти ёки кредит келишувининг бузилиши;
(й) ўзаро боғлиқ шахслар билан операциялар;
(к) молиявий инструментларнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланилган ҳаққоний қиймат иерархияси даражалари ўртасидаги ўтказмалар;
(л) молиявий активдан фойдаланиш мақсадининг ўзгариши натижасида уларнинг таснифланишидаги ўзгаришлар; ва
(м) Шартли мажбуриятлар ёки шартли активлардаги ўзгаришлар.
15В Алоҳида МҲХСлар 15Б-бандда қайд қилинган кўпгина моддалар учун очиб бериш талабларига тегишли кўрсатмани таъминлайдилар. Қачонки ҳодиса ва операция охирги йиллик ҳисобот давридан бошлаб юзага келган тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолатидаги ва фаолиятидаги ўзгаришларни тушуниш учун аҳамиятли бўлса, унинг оралиқ молиявий ҳисоботи охирги йиллик ҳисобот даврининг молиявий ҳисоботларида келтирилган тегишли маълумотларга нисбатан тушунтиришни ва унинг янгиланишини таъминланиши керак.
16–
18 [Ўз кучини йўқотган]