Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34


Оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимум таркибий қисмлари



Download 258,92 Kb.
bet3/9
Sana22.07.2022
Hajmi258,92 Kb.
#839490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 34 uzb

Оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимум таркибий қисмлари
8 Оралиқ молиявий ҳисобот камида қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олиши лозим:
(a) қисқартирилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
(б) фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот ёки қисқартирилган ҳисоботлар;
(в) капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот;
(г) пул оқимлари тўғрисидаги қисқартирилган ҳисобот; ва
(д) танланган тушунтириш изоҳлари.
8A Агарда тадбиркорлик субъекти (2011 йилда ўзгартирилган) БҲХС 1 нинг 10А-бандида изоҳлангандек фойда ёки зарар моддаларини алоҳида ҳисоботда тақдим этса, у ушбу алоҳида ҳисоботдан оралиқ қисқартирилган маълумотларни тақдим этади.
Оралиқ молиявий ҳисоботларнинг шакли ва таркиби
9 Агарда тадбиркорлик субъекти ўзининг оралиқ молиявий ҳисоботида молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини чоп этса, ушбу ҳисоботларнинг шакли ва таркиби БҲХС 1 даги молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламига нисбатан белгиланган талабларга мос келиши лозим.
10 Агарда тадбиркорлик субъекти ўзининг оралиқ молиявий ҳисоботида қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг тўпламини чоп этса, ушбу қисқартирилган ҳисоботлар камида унинг энг яқин йиллик молиявий ҳисоботларида қайд қилинган сарлавҳаларининг ва оралиқ жамиларининг ҳар бирини ҳамда мазкур Стандартда талаб этилган танланган тушунтириш изоҳларни қамраб олиши лозим. Қўшимча модда қаторлари ва изоҳлар киритилиши лозим, агарда уларнинг қайд қилинмаслиги қисқартирилган оралиқ молиявий ҳисоботларда янглишмовчиликни келтириб чиқарса.
11 Оралиқ давр учун фойда ёки зарарнинг таркибий қисмларини тақдим этадиган ҳисоботда, қачонки тадбиркорлик субъекти БҲХС 33 “Бир акцияга тўғри келадиган фойда” нинг қўллаш доирасида бўлганда, тадбиркорлик субъекти ушбу давр учун бир акцияга тўғри келадиган базавий ва майдалаштирилган фойдани тақдим этиши лозим. 2
11A Агарда тадбиркорлик субъекти (2011 йилда ўзгартирилган) БҲХС 1 нинг 10А-бандида изоҳлангандек фойда ёки зарар моддаларини алоҳида ҳисоботда тақдим этса, у ушбу алоҳида ҳисоботда бир акцияга тўғри келадиган базавий ва майдалаштирилган фойдани тақдим этади.
12 (2011 йилдаги таҳрирда) БҲХС 1 да молиявий ҳисоботларнинг тузилиши бўйича кўрсатма келтирилган. БҲХС 1 бўйича қўллаш кўрсатмаси молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот ва капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг тақдим этилиш йўлларини изоҳлайди.
13 [Ўз кучини йўқотган]
14 Агарда тадбиркорлик субъектининг энг яқин йиллик молиявий ҳисоботлари жамланган (консолидациялашган) ҳисоботлар бўлса, оралиқ молиявий ҳисобот жамланган асосда тайёрланади. Бош тадбиркорлик субъектининг алоҳида молиявий ҳисоботлари энг яқин йиллик молиявий ҳисоботда тақдим этилган жамланган (консолидациялашган) ҳисоботлар билан номутаносибдир ёки қиёсий эмас. Агарда тадбиркорлик субъектининг йиллик молиявий ҳисоботи жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларга қўшимча тарзда бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботини ҳам қамраб олган бўлса, мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботида бош ташкилотнинг алоҳида ҳисоботларини қамраб олишини ҳам талаб этмайди ва ҳам тақиқламайди.

Download 258,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish