Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34


Йиллик молиявий ҳисоботларда маълумотларни очиб бериш



Download 258,92 Kb.
bet7/9
Sana22.07.2022
Hajmi258,92 Kb.
#839490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 34 uzb

Йиллик молиявий ҳисоботларда маълумотларни очиб бериш
26 Агар оралиқ даврда эълон қилинган қийматнинг баҳоланиши молиявий йилнинг охирги оралиқ даврида аҳамиятли даражада ўзгарса, аммо ушбу охирги оралиқ давр учун алоҳида молиявий ҳисобот чоп этилмаса, баҳолашдаги ушбу ўзгаришнинг хусусияти ва суммаси ушбу молиявий йил учун йиллик молиявий ҳисоботларга изоҳда очиб берилиши лозим.
27 БҲХС 8 жорий даврда муҳим таъсирга эга бўлган ёки кейинги даврларда муҳим таъсирга эга бўлиши кутилган баҳолашдаги ўзгаришнинг хусусиятини ва (агар амалий мумкин бўлса) суммасини очиб беришни талаб этади. Мазкур Стандартнинг 16А(г)-банди оралиқ молиявий ҳисоботда ҳам шунга ўхшаш очиб беришни талаб этади. Мисол тариқасида, молиявий йилнинг дастлабки оралиқ даврида чоп этилган товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқаришлар, қайта ташкил этишлар ёки қадрсизланишга оид зарарларга нисбатан охирги оралиқ давр баҳосидаги ўзгаришларни келтириш мумкин. Олдинги бандда талаб этилган очиб бериш БҲХС 8 талабига мосдир ва унинг қўллаш доираси тор бўлиб, фақатгина баҳолашдаги ўзгаришга нисбатан қўлланилиши кўзда тутилган. Тадбиркорлик субъектидан унинг йиллик молиявий ҳисоботларида қўшимча оралиқ даврнинг молиявий маълумотларини тақдим этиш талаб этилмайди.
Тан олиш ва баҳолаш
Йилликдагидек бир хил ҳисоб сиёсатлари
28 Тадбиркорлик субъекти оралиқ молиявий ҳисоботларга ҳам ўзининг йиллик молиявий ҳисоботларида қўллаган ҳисоб сиёсатини қўллаши лозим, кейинги йиллик молиявий ҳисоботларда акс эттириладиган ва энг яқин йиллик молиявий ҳисоботлар санасидан сўнг ҳисоб сиёсатида киритилган ўзгаришлар бундан мустасно. Бироқ, тадбиркорлик субъекти ҳисоботининг даврийлиги (йиллик, ярим-йиллик, чораклик) унинг йиллик натижаларининг баҳолашларига таъсир этмаслиги лозим. Ушбу мақсадга эришиш учун, оралиқ ҳисобот бўйича баҳолашлар йил-бошидан-санагача асосда бўлиши лозим.
29 Тадбиркорлик субъектидан оралиқ молиявий ҳисоботларда йиллик молиявий ҳисоботларда қўлланилган ҳисоб сиёсатини қўллашни талаб этиш шуни таъкидлайдики, оралиқ давр баҳолашлари, худдики ҳар бир оралиқ давр мустақил ҳисобот давридек тасаввур қилинган ҳолда, амалга оширилади. Бироқ, тадбиркорлик субъекти ҳисоботининг даврийлиги унинг йиллик натижаларининг баҳолашларига таъсир этмаслиги сабабли, 28-банд таъкидлайдики, оралиқ давр кенг миқёсдаги молиявий йилнинг бир қисми ҳисобланади. Йил-бошидан-санагача баҳолашлар жорий молиявий йилнинг олдинги оралиқ даврларида эълон қилинган суммаларнинг баҳоланишидаги ўзгаришларни ўз ичига олиши мумкин. Аммо, оралиқ даврлардаги активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар бўйича тан олиш тамойиллари айнан йиллик молиявий ҳисоботлардагидек бўлади.
30 Изоҳлаш учун:
(a) оралиқ даврдаги товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқаришлар, қайта ташкил этишлар, қадрсизланиш бўйича зарарларни тан олиш ва баҳолаш тамойиллари худдики тадбиркорлик субъекти фақат йиллик молиявий ҳисоботларни тайёрлаганда риоя этадиган тамойиллар каби бир хил бўлади. Бироқ, агар бундай моддалар бир оралиқ даврда тан олиниб ва баҳоланиб, ушбу молиявий йилнинг навбатдаги оралиқ даврида баҳо ўзгарса, дастлабки баҳо навбатдаги оралиқ даврда қўшимча зарарни ҳисоблаш орқали ёки олдин тан олинган қийматнинг қайтарилиши орқали ўзгартирилади;
(б) оралиқ давр охирида актив таърифини қаноатлантирмайдиган харажат у актив таърифига мос келишини акс эттиридаган келгуси маълумотларни кутиш учун ёки молиявий йилда оралиқ даврлар бўйича даромадларни тенглаштириш учун молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда кечиктирилмайди; ва
(в) даромад солиғи харажатлари ҳар бир оралиқ даврда бутун молиявий йил учун кутилган, тортилган ўртача йиллик давромад солиғи ставкасининг энг яхши баҳосига асосланган ҳолда тан олинади. Бир оралиқ даврда ҳисобланган даромад солиғи харажатлари ушбу молиявий йилнинг кейинги оралиқ даврида тўғриланиши мумкин, агар йиллик давромад солиғи ставкасининг баҳоси ўзгарса.
31 Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича концептуал асос (Концептуал асос 3 асосида, тан олиш бу “элемент таърифини ва тан олиш мезонини қаноатлантирадиган моддани бухгалтерия баланси ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш жараёнидир”. Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари ҳам йиллик ҳам оралиқ молиявий ҳисобот даврларида тан олишнинг фундаментал асослари ҳисобланадилар.
32 Активларга нисбатан, оралиқ даврларда ва тадбиркорлик субъектининг молиявий йили охирида ҳам келгуси иқтисодий фойда олиниши тегишли бир хил тарзда текширилади. Молиявий йил охирида, хусусияти жиҳатидан, активлар сифатида таснифланмайдиган харажатлар оралиқ даврларда ҳам активлар сифатида таснифланмайдилар. Худди шунингдек, оралиқ ҳисобот даври охиридаги мажбурият ушбу санадаги амалдаги мажбуриятни акс эттириши шарт, худдики у йиллик ҳисобот даври охирида акс эттирилгандек.
33 Даромадлар ва харажатларнинг аҳамиятли жиҳати шуки, активлар ва мажбуриятларнинг киримлари ва чиқимлари аллақачон амалга оширилган. Агарда ушбу киримлар ва чиқимлар содир бўлган бўлса, тегишли даромадлар ва харажатлар тан олинади; бошқа ҳолларда улар тан олинмайди. Концептуал асос таъкидлайдики, «харажатлар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинади, қачонки активдаги камайишга тегишли келгуси иқтисодий фойданинг камайиши ёки мажбуриятнинг кўпайиши тегишли бўлганда ишончли баҳоланиши мумкин бўлган даражада содир бўлса... Концептуал асос актив ва мажбурият таърифини қаноатлантирмайдиган моддаларни бухгалтерия балансида тан олишга рухсат бермайди.»
34 Тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар, харажатлар ва пул оқимларини баҳолашда, ҳисоботни фақат йиллик асосда эълон қиладиган тадбиркорлик субъекти молиявий йил давомида мавжуд бўлган маълумотларни ҳисобга олиши мумкин. Унинг баҳолашлари, умуман олганда, йил-бошидан-санагача асосда бўлади.
35 Ярим-йиллик ҳисоботни тақдим этадиган тадбиркорлик субъекти ярим йил давомида ёки ундан қисқа муддатдан сўнг мавжуд бўлган маълумотлардан биринчи олти-ойлик давр бўйича ўзининг молиявий ҳисоботларида ҳамда йил якуни ёки ундан қисқа муддатдан сўнг мавжуд бўлган маълумотлардан ўн-икки-ойлик давр бўйича ўзининг молиявий ҳисоботларида баҳолашларни амалга оширишда фойдаланади. Ўн-икки-ойлик баҳолашлар биринчи олти-ойлик даврда тақдим этилган қийматлар баҳоларидаги эҳтимолий ўзгаришларни акс эттиради. Биринчи олти-ойлик давр бўйича оралиқ ҳисоботда тақдим этилган қийматлар ретроспектив тарзда тўғриланмайди. Бироқ, 16А(г) ва 26-бандлар баҳолашлардаги ҳар қандай аҳамиятли ўзгаришларнинг хусусияти ва суммаси очиб берилишини талаб этади.
36 Ярим-йилликдан кўра кўп даврлар учун ҳисобот тақдим этадиган тадбиркорлик субъекти ҳар бир оралиқ давр учун даромадлар ва харажатларни йил-бошидан-санагача асосда баҳолайди, бунда у молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир тўпламини тайёрланаётганда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланади. Жорий оралиқ даврда даромадлар ва харажатларнинг тақдим этилган қийматлари молиявий йилнинг олдинги оралиқ даврларида тақдим этилган қийматларнинг баҳоларидаги ҳар қандай ўзгаришларни акс эттиради. Олдинги оралиқ даврларда тақдим этилган қийматлар ретроспектив тарзда тўғриланмайди. Бироқ, 16А(г) ва 26-бандлар баҳолашлардаги ҳар қандай аҳамиятли ўзгаришларнинг хусусияти ва суммаси очиб берилишини талаб этади.

Download 258,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish