263
иборат.
Ушбу стандарт мақсадга еришиш учун:
(а)
бир ёки бир нечта бошқа тадбиркорлик субъектлари (шўъба
тадбиркорлик субъектлари)ни назорат қилувчи тадбиркорлик субъекти (бош
ташкилот) жамланган молиявий ҳисоботлар тақдим етишини талаб қилади;
(б)
назорат қилиш принципини таърифлайди ва назорат қилишни
жамлаш учун асос сифатида белгилайди;
(в)
инвестор инвестициялар объектини назорат қилаётгани ёки
қилмаётгани ва, бинобарин, инвестициялар
объектини жамлашни амалга
ошириши ёки амалга оширмаслиги лозимлигини аниқлаш учун назорат қилиш
принципини қандай қўллашни кўрсатади;
(г)
жамланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида бухгалтерия
ҳисобига қўйиладиган талабларни белгилайди; ва
(д)
инвестицион тадбиркорлик субъекти тушунчасига таъриф беради ва
инвестицион тадбиркорлик субъектининг муайян шўъба тадбиркорлик
субъектларини жамлашга нисбатан истисно ҳолатни белгилайди.
Инвестор ўзининг бирон-бир тадбиркорлик субъекти (
инвестициялар
объекти)да иштироки хусусиятидан қатъи назар, у инвестициялар объекти
устидан назоратга ега ёки ега емаслигини баҳолаб, ўзи бош ташкилот
ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини аниқлаши лозим.
Инвестор, агар у инвестициялар объектида иштирок етишдан ўзгарувчан
даромадлар олиш билан боғлиқ рискларга йўлиққан ёки бундай даромадни олиш
ҳуқуқига ега, шунингдек инвестициялар объектига нисбатан ўз
ваколатларини
амалга ошириш орқали даромадга таъсир кўрсатиш имкониятига ега бўлса,
инвестициялар объекти устидан назоратга ега бўлади.
Шундай қилиб, инвестор фақат қуйидаги ҳолларда инвестициялар объекти
устидан назоратга ега бўлади:
инвестициялар объектига нисбатан ваколатларга ега бўлса;
объектда иштирок етишдан ўзгарувчан даромадлар олиш билан боғлиқ
рискларга йўлиққан ёки бундай даромадни олиш ҳуқуқига ега бўлса; ва
инвесторнинг даромадлари миқдорига таъсир кўрсатиш мақсадида
инвестициялар объектига нисбатан ўз ваколатларини амалга ошириш
имкониятига ега бўлса.
Инвестор, агар унда ҳозир аҳамиятга молик фаолиятни, яъни
инвестициялар объектининг даромадига жиддий таъсир кўрсатадиган фаолиятни
бошқариш имкониятини берадиган мавжуд ҳуқуқлар бўлса, инвестициялар
объектига нисбатан ваколатларга ега бўлади.
Ваколатлар ҳуқуқлар натижасида юзага келади. Айрим ҳолларда
ваколатларни баҳолаш қийинчилик туғдирмайди, масалан, инвестициялар
объектига нисбатан ваколатлар улушли инструментлар, хусусан акциялар
яратадиган овоз бериш ҳуқуқларининг бевосита маҳсули ҳисобланса ва
ваколатларни баҳолаш фақат тегишли акциялар пакети билан боғлиқ овоз бериш
ҳуқуқларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бошқа
ҳолларда баҳолаш бу қийинроқ бўлади ва бир нечта омилларни кўриб чиқишни
талаб қилиши мумкин (масалан, ваколатлар бир ёки бир нечта шартнома бўйича
264
келишувлар маҳсули бўлса).
Инвестор, агар у инвестициялар объектига нисбатан ваколатларга ега
бўлиш, инвестициялар объектида иштирок етишдан ўзгарувчан
даромадлар
олиш билан боғлиқ рискларга йўлиқиш ёки бундай даромадни олиш ҳуқуқига
ега бўлиш билан бир қаторда, инвестор инвестициялар объектида иштирок
етишдан оладиган даромадга таъсир кўрсатиш мақсадида ўз ваколатларидан
фойдаланиш имкониятига ҳам ега бўлса, инвестициялар объекти устидан
назоратга ега бўлади.
Шундай қилиб, қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига ега бўлган инвестор ўзи
принципал ёки агент ҳисобланишини аниқлаши лозим.
Бош ташкилот ўхшаш операциялар ҳамда ўхшаш вазиятлардаги бошқа
ҳодисалар учун ягона ҳисоб сиёсати ёрдамида
жамланган молиявий
ҳисоботларни тайёрлаши лозим.
Инвестициялар объектини жамлаш инвестор инвестициялар объекти
устидан назоратни қўлга киритган пайтдан бошланади ва инвестор
инвестициялар объекти устидан назоратни йўқотган пайтда тугалланади.
Бош ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган ҳисоботда капитал
таркибидаги назорат кучига ега бўлмаган улушларни бош ташкилот
мулкдорларининг капиталидан алоҳида ифодалаши лозим.
Бош ташкилотнинг шўъба тадбиркорлик объектида иштирокчи сифатидаги
улушида юз
берган, бош ташкилот шўъба тадбиркорлик объекти устидан
назоратни йўқотишига олиб кемайдиган ўзгаришлар капитал билан операциялар
(яъни мулкдорлар билан операциялар) сифатида ҳисобга олинади.
Агар бош ташкилот шўъба тадбиркорлик субъекти устидан назоратни
йўқотган бўлса, бош ташкилот:
(а)
собиқ
шўъба
тадбиркорлик
субъектининг
активлари
ва
мажбуриятларини молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган ҳисоботда ҳисобдан
чиқаради.
(б) назорат йўқотилган санада собиқ шўъба тадбиркорлик субъектида
қолган ҳар қандай инвестицияларнинг ҳаққоний қийматда тан олишни тўхтатади
ва кейинчалик бундай инвестицияларни, шунингдек собиқ шўъба тадбиркорлик
субъектидан ёки унинг фойдасига тўланиши лозим бўлган ҳар қандай
суммаларни ҳисоб юритишда тегишли МҲХСда
белгиланган тартибда акс
еттиради. Мазкур ҳаққоний қиймат молиявий активни МҲСС 9 га мувофиқ
дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймат ёки, зарур ҳолда, қарам тадбиркорлик
субъекти ёки биргаликдаги фаолиятга инвестициялар таннархи сифатида
баҳоланади.
(в) назоратни йўқотиш билан боғлиқ бўлган, собиқ назорат пакетида
ҳисобга олинадиган фойда ёки зарарни тан олади.
Do'stlaringiz bilan baham: