“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

“Ўзаро боғлиқ томонлар 
тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш” 
да таърифланган), масалан, 
тадбиркорлик субъектининг бошқаруви ёки бош ижрочи директорига, тақдим 
қилинадиган ички маълумотларга асосланиши керак. 
Агар ҳисобот даври охирида очиб берилган миқдорий маълумотлар 
тадбиркорлик субъектининг давр мобайнида рискларга дучорлиги бўйича тўғри 
тасаввурни бермаса, тадбиркорлик субъекти бундай тўғри тасаввурни 
шакллантирадиган қўшимча маълумотларни таъминлаши керак. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларнинг туркумлари бўйича 


248 
қуйидагиларни очиб бериши керак:
(а) 
ушбу тадбиркорлик субъектининг ҳисобот даври охирида кредит 
рискига дучорлигининг максимал даражасини енг аниқ кўрсатадиган суммани, 
бунда ҳар қандай олинган гаров ёки кредит сифатини оширадиган бошқа 
механизмлар ҳисобга олинмайди (масалан БҲХС 32 га мувофиқ ўзаро ҳисоб-
китоб шартларига мос келмайдиган ва соф асосда ҳисоблашишни кўзда 
тутадиган шартномалар). Бундай маълумотларни очиб бериш, агар молиявий 
инструментнинг баланс қиймати кредит рискига дучорликнинг максимал 
даражасини енг аниқ қилиб кўрсатадиган бўлса, бундай молиявий 
инструментлар бўйича талаб етилмайди. 
(б) 
таъминот сифатида олинган гаров ва кредит сифатини оширадиган 
бошқа механизмларни ҳамда уларнинг кредит рискига дучорликнинг максимал 
даражасини енг аниқ кўрсатадиган суммага ((а) бандга мувофиқ очиб 
бериладиган суммага ёки молиявий инструментининг баланс қийматига) 
молиявий таъсирини (масалан, гаров ва кредит сифатини оширадиган бошқа 
механизмлар кредит рискини қай даражада пасайтириши миқдори). 
(в) 
муддати 
ўтган 
бўлиб 
ҳам 
қадрсизланган 
бўлиб 
ҳам 
ҳисобланмайдиган молиявий активларнинг кредит сифати тўғрисида 
маълумотлар. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий активларнинг туркумлари бўйича 
қуйидагиларни очиб бериши керак:
(а) 
ҳисобот даври охирида муддати ўтган лекин қадрсизланмаган 
молиявий активлар бўйича тўловларни кечиктириш муддатларининг таҳлили; ва 
(б) 
ҳисобот даври охирида қадрсизланиши алоҳида актив бўйича 
аниқланган молиявий активларларнинг таҳлили, шу жумладан тадбиркорлик 
субъекти томонидан уларнинг қадрсизланиши аниқланганида ҳисобга олинган 
омиллар. 
Тадбиркорлик субъекти таъминот сифатида олинган гаровни ёки кредит 
сифатини оширадиган бошқа механизмларни (масалан, кафолатларни) ўндириш 
орқали молиявий ёки номолиявий активларни давр мобайнида олганида ҳамда 
бундай активлар бошқа МҲХСлардаги тан олиш мезонларига мос келганида, 
тадбиркорлик субъекти ҳисобот санасида бундай егалик қилинаётган активлар 
бўйича қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
активларнинг хусусияти ва баланс қиймати; ва 
(б) 
активлар пул маблағларига осон айлантира олинмаганида, бундай 
активлар чиқиб кетиши ёки улардан фаолият давомида фойдаланиш бўйича 
ушбу тадбиркорлик субъектининг сиёсатлари. 
Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
нодериватив молиявий мажбуриятлар бўйича (шу жумладан, 
чиқарилган молиявий кафолат шартномалар бўйича) сўндириш муддатларининг 
таҳлили, қайсики уларнинг шартнома бўйича қолган муддатларини кўрсатади. 
(б) 
дериватив 
молиявий 
мажбуриятлар 
бўйича 
сўндириш 
муддатларининг таҳлили. Сўндириш муддатларнинг таҳлили пул оқимлари 
юзага келиши пайтини тушуниш учун шартнома бўйича сўндириш муддатини 
билиш муҳим бўлган дериватив молиявий мажбуриятларнинг сўндириш 


249 
муддатларини қамраб олиши керак. 
(в) 
(а) ва (б) даги молиявий мажбуриятларга хос ликвидлилик даражаси 
тадбиркорлик субъекти томонидан қай тарзда бошқарилишининг тавсифи. 
Тадбиркорлик субъекти юқоридаги талабларга риоя қилмаганида, у 
қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
тадбиркорлик субъекти ҳисобот даври охирида дучор бўлган бозор 
рискининг ҳар бир тури бўйича сезувчанлик таҳлили. Бунда риск даражаси 
боғлиқ бўлган тегишли ўзгарувчан кўрсаткичнинг ҳисобот санасида оқилона 
равишда кутилиши мумкин бўлган ўзгаришлари фойда ёки зарарга ва капиталга 
қандай таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатиш лозим; 
(б) 
сезувчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдалаланилган усуллар ва 
таҳминлар; ва 
(в) 
фойдалаланилган усуллар ва таҳминларнинг олдинги даврга 
нисбатан ўзгариши, ва бундай ўзгаришларнинг сабаблари. 
Тадбиркорлик 
субъекти 
риск-остидаги-қиймат 
каби 
сезувчанлик 
таҳлилини тайёрлаганида, ва бундай таҳлил риск даражаси боғлиқ бўлган 
ўзгарувчан кўрсаткичлар (масалан, фоиз ставкалари, валюта курслари) 
ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни акс еттириб, ушбу тадбиркорлик субъекти 
ундан молиявий рискларни бошқариш учун фойдаланганида, у мазкур 
сезувчанлик таҳлилидан фойдаланиши керак. Тадбиркорлик субъекти, 
шунингдек, қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) 
бундай сезувчанлик таҳлилини тайёрлашда фойдаланилган усулнинг 
тушунтирилиши, ҳамда тақдим етилган маълумотларни асословчи асосий 
кўрсаткичлар ва таҳминлар; ва 
(б) 
қўлланилган усулнинг мақсадини тушунтириш ҳамда бундай таҳлил 
билан боғлиқ активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини тўлиқ акс 
еттирмайдиган маълумотлар тақдим қилинишига олиб келиши мумкин бўлган 
чекловлар. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга 
қуйидагиларга имкон берадиган маълумотларни очиб бериши керак: 
(а) 
ўтказилган, лекин тўлиқ ҳисобдан чиқарилмаган молиявий активлар 
ва улар билан боғлиқ мажбуриятлар ўртасидаги боғлиқликни тушунишга; ва 
(б) 
ҳисобдан 
чиқарилган 
молиявий 
активларда 
тадбиркорлик 
субъектининг давом қилаётган иштирок даражаси хусусиятини ва бу иштирок 
билан боғлиқ рискларни баҳолашга. 
Тадбиркорлик субъекти ўтказилган молиявий активда давом қилаётган 
иштирок даражасига ега деб ҳисобланади, агар тадбиркорлик субъекти, 
ўтказишнинг бир қисми сифатида, ўтказилган молиявий активга тегишли ҳар 
қандай шартномавий ҳуқуқларни ёки мажбуриятларни сақлаб қолса ёки
ўтказилган молиявий активга тегишли ҳар қандай янги шартномавий 
ҳуқуқларни ёки мажбуриятларни олса, қуйидагилар давом қилаётган иштирок 
даражасини англатмайди: 
(а) 
фирибгарлик билан амалга оширилган ўтказишларга нисбатан 
одатий билдиришлар ва кафолатлар ҳамда ўтказишни суд жараёни натижасида 
бекор қилиши мумкин бўлган асосланганлик, ҳолис ниятлар, операцияларни 


250 
ҳалол амалга ошириш каби тушунчалар; 
(б) 
ўтказилган молиявий активни қайта сотиб олиш бўйича форвард, 
опцион ва бошқа шартномалар, бунда шартноманинг баҳоси (ёки операцияни 
амалга ошириш баҳоси) бўлиб ўтказилган молиявий активнинг ҳаққоний 
қиймати хизмат қилганида; ёки 
(в) 
тадбиркорлик субъекти шартнома бўйича молиявий активдан пул 
оқимларини олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладиган, лекин бир ёки ундан ортиқ 
тадбиркорлик субъектларига ушбу пул оқимларини тўлаш мажбуриятини 
оладиган, ҳамда бунда МҲХС 9даги шартлар бажариладиган келишув. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий активларни шундай ўтказиши 
мумкинки, бунда ўтказилган молиявий активларнинг бутун ёки қандайдир 
қисми уни ҳисобдан чиқариш шартларига мос келмаслиги мумкин. 
Тадбиркорлик субъекти ўтказилган, лекин тўлиқ ҳисобдан чиқарилмаган
молиявий активларнинг хар бир туркуми бўйича ҳар ҳисобот санасида 
қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) ўтказилган активларнинг хусусиятини, 
(б) тадбиркорлик субъекти дучор бўлган ва егалик ҳуқуқи билан боғлиқ 
бўлган рисклар ва мукофотларнинг хусусиятини, 
(в) ўтказилган активлар ва улар билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар 
ўртасидаги боғлиқлик хусусиятининг тавсифи, шу жумладан ҳисобот берадиган 
тадбиркорлик 
субъекти 
ўтказилган 
активлардан 
фойдаланишининг 
чекловларини, 
(г) боғлиқ бўлган мажбуриятлар бўйича шартнома томони (томонлари) 
фақат ўтказилган активларга даъво қилиши мумкин бўлганда, ўтказилган 
активларнинг ҳаққоний қийматларни акс еттирадиган жадвал, боғлиқ бўлган 
мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини ва соф позицияни (ўтказилган активлар 
ва улар билан боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматлари 
ўртасидаги фарқни). 
(д) тадбиркорлик субъекти барча ўтказилган активларни тан олишни 
давом қилганида, у ўтказилган активларнинг ва улар билан боғлиқ 
мажбуриятларнинг баланс қийматларини. 
(е) тадбиркорлик субъекти унинг давом қилаётган иштироки даражасида 
активларни тан олишни давом қилганида активларнинг ўтказишдан олдинги 
жами баланс қийматини, активларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тан 
олиниши давом қилаётган баланс қийматини ҳамда улар билан боғлиқ 
мажбуриятларнинг баланс қийматини. 
Тадбиркорлик субъекти молиявий активларни бутунлигича ҳисобдан 
чиқарганида, лекин уларда давом қиладиган иштирок даражасини сақлаб 
қолганида, тадбиркорлик субъекти давом қилаётган иштирокнинг ҳар бир тури 
бўйича камида қуйидагиларни ҳар ҳисобот санасида очиб бериши керак: 
(а) тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида 
тан олинган ва унинг ҳисобдан чиқарилган молиявий активларда давом 
қилаётган иштирок даражасини акс еттирадиган активлар ва мажбуриятларнинг 
баланс қийматларини, ҳамда ушбу активлар ва мажбуриятларнинг баланс 
қийматлари тан олинган (ҳисоботнинг) сатр моддаларини. 


251 
(б) тадбиркорлик 
субъектининг 
ҳисобдан 
чиқарилган 
молиявий 
активларда давом қилаётган иштирокини акс еттирадиган активлар ва 
мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини. 
(в) тадбиркорлик 
субъектининг 
ҳисобдан 
чиқарилган 
молиявий 
активларда давом қилаётган иштирокидан олинадиган максимал зарарни енг 
аниқ қўрсатадиган суммани, ва ушбу максимал зарар суммаси қандай қилиб 
аниқланганлиги кўрсатадиган маълумотларни. 
(г) ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган молиявий активларни қайта сотиб 
олиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган ёки талаб етиладиган 
дисконтланмаган пул чиқимларини (масалан, опцион шартномасида страйк-
нархни) ёки ўтказилган активлар бўйича ўтказилаётган томонга тўланиши лозим 
бўлга бошқа суммаларни. Агар пул чиқими ўзгарувчан кўрсаткич бўлса, очиб 
бериладиган сумма ҳар ҳисобот санасида мавжуд бўлган шарт-шароитларга 
асосланиши керак. 
(д) ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган молиявий активларни қайта сотиб 
олиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган ёки талаб етиладиган 
дисконтланмаган пул чиқимлари ёки ўтказилган активлар бўйича ўтказилаётган 
томонга тўланиши лозим бўлган бошқа суммалар бўйича сўндириш 
муддатларининг таҳлили, бунда тадбиркорлик субъектининг бу активларда 
давом қилаётган иштирок даражаси бўйича қолган сўндириш муддатини 
алоҳида кўрсатган ҳолда. 
(е) (а)–(д) 
бандларда 
талаб 
етилган 
миқдорий 
маълумотларни 
тушунтирадиган ва асослайдиган сифатий маълумотлар. 
Тадбиркорлик субъекти муайян ҳисобдан чиқарилган молиявий активда 
бирдан ортиқ давом қилаётган иштирок даражасининг турига ега бўлганида, у 
актив бўйича талаб етилган маълумотларни умумлаштириши ва уларни давом 
қилаётган иштирок даражасининг бир тури бўйича акс еттириши мумкин. 
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти давом қилаётган иштирок 
даражасининг ҳар бир тури бўйича қуйидагиларни очиб бериши керак: 
(а) активлар ўтказилиши санасида тан олинган фойда ёки зарарни. 
(б) ҳисобдан 
чиқарилган 
молиявий 
активларда 
тадбиркорлик 
субъектининг давом қилаётган иштирокидан ҳисобот даврида ва жамғарилган 
ҳолда тан олинган даромадлар ва харажатларни (масалан, дериватив 
инструментлар ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари). 
(в) агар (ҳисобдан чиқариш шартларига жавоб берадиган) активларни 
ўтказиш операциялардан ҳисобот давридаги жами тушимларнинг суммаси 
ҳисобот даври давомида бир текис тақсимланган бўлмаса (масалан, ўтказиш 
бўйича операциянинг жами суммасининг катта қисми ҳисобот даврининг 
ёпилиши кунларига тўғри келса), қуйидагиларни очиб бериши керак: 

ушбу ҳисобот даври давомида ўтказиш бўйича енг катта 
операциянинг содир бўлиши пайтини (масалан, ҳисобот даври охиридан беш 
кун аввал), 

ҳисобот даврининг ўша қисмида ўтказиш бўйича операциядан тан 
олинган суммани (масалан, тегишли фойда ёки зарарларни), ва 

ҳисобот даврининг ўша қисмида ўтказиш бўйича операциядан жами 


252 
тушимлар суммасини. 
Тадбиркорлик субъекти ушбу маълумотларни умумлашган даромад 
тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилинадиган ҳар бир давр учун таъминлаши керак.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish