Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


 Номоддий активларни қайта баҳолаш



Download 270,26 Kb.
bet47/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

2.12. Номоддий активларни қайта баҳолаш
Номоддий активларни қайта баҳолаш — номоддий активларнинг баланс (қайта тиклаш) қийматини жорий бозор нархлари даражасига мувофиқлаштириш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
Қайта баҳолаш пайтида номоддий активларнинг тўлиқ тиклаш қиймати аниқланади. Номоддий активларнинг тўлиқ тиклаш қиймати деганда номоддий активларни худди шундай янги номоддий активларга қайта баҳолаш санасида мавжуд бўлган бозор нархлари ва тарифлари бўйича тўлиқ алмаштириш шартида қилиниши лозим бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати тушунилади.
Корхона қайта баҳолашни жорий қийматни фаол бозор маълумотлари асосида аниқ белгилаш мумкин бўлган шартларда, қайта баҳолаш санасидаги жорий қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга ошириши мумкин.
Қайта баҳолашни баланс (қайта тиклаш) қиймати баланс ҳисоботини тузиш санасидаги бозор қийматидан фарқ қилмаслиги учун мунтазам равишда амалга ошириш лозим. Бунда даврийлик бир хил бўлиши лозим.
Номоддий активларни қайта баҳолашни ўтказиш мақсадида корхона қайта баҳоланиши керак бўлган номоддий активларнинг рўйхатини тузади. Рўйхатда номоддий активлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни кўрсатиб ўтиш тавсия этилади: аниқ номи; харид қилиш, яратиш санаси; номоддий активларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санаси.
Корхона қайта баҳолашни мустақил равишда ёки қонунчиликка мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган эксперт мутахассисларни жалб этган ҳолда амалга оширади.
Номоддий активни қайта баҳолашда ушбу қайта баҳоланаётган актив тааллуқли бўлган бир турдаги номоддий активларнинг барча гуруҳи қайта баҳоланиши керак, бундай активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда жорий (қайта тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади.
Номоддий активнинг жорий қийматини номоддий активнинг ушбу тури бўйича фаол бозор нархлари асосида белгилаш мумкин.
Агар илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг жорий қийматини фаол бозор маълумотлари асосида аниқлаш мумкин бўлмаса, номоддий активнинг баланс қиймати жамланган амортизация чегирилган ҳолда фаол бозор маълумотлари асосида унинг охирги қайта баҳоланган санадаги қайта тиклаш қиймати бўлиши лозим.
Номоддий активларни қайта баҳолашда жорий қийматни ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхонанинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
- тайёрловчи фирмалар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда ваколатхоналаридан ёзма шаклда олинган худди шундай номоддий активга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
- қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва номоддий активларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санаси бўйича ЭКВда номоддий активларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);
- қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
- тегишли номоддий активнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.
Номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини қайта баҳолашда уларнинг қайта баҳолаш санасидаги жамғарилган амортизацияси номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинчалик амортизацияни ҳисоблаш қайта баҳоланган (қайта тиклаш) қийматидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш йўли билан аниқланади.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг баҳосини ўсиши суммаси резерв капитали таркибига 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётига олиб борилади.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар баҳосининг пасайиш суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объект баҳосининг пасайиш суммаси чегарасида 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капиталини камайтиришга олиб борилади.
Номоддий актив бўйича аввалги қайта баҳолаш (қўшимча баҳолаш) суммасидан ошган нархини арзонлашган (камайган) суммаси харажат сифатида тан олинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади.
Номоддий активларнинг қайта баҳолаш натижалари номоддий активларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий даврда молиявий ҳисоботда акс эттирилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish