Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet55/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Молиявий инвестициялар – корхона тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган капитал қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар.
Молиявий ҳисоботларида жорий активлар билан узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовутни кўрсатувчи корхоналар қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестицияларни эгалик қилиш муддати бир йилгача бўлган айланма маблағ сифатида кўрсатишлари, узоқ муддатли молиявий инвестицияларни эса эгалик қилиш муддати бир йилдан ошадиган узоқ муддатли активлар сифатида кўрсатишлари лозим.
Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар - муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализация қилинадиган инвестициялар.
Узоқ муддатли инвестициялар - қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар.
Кўчмас мулкка инвестиция - инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (25-сон МҲХС(IAS)) «Инвестициялар ҳисоби» га кўра инвестиция турлари куйидагича деб кўрсатилган:
- қиска муддатли инвестициялар;
- узоқ муддатли инвестициялар;
- инвестицион кўчлас мулк.
Инвестицион портфел таркибига кирувчи элементлар турли хилдаги инвестицион қимматликлар ҳисобланади. Инвестициянинг хар бир тури ўзининг характерли томонларига эга, инвестицияларни тўлиқлигича тавсифлаш учун уларни таснифлаб олиш керак:
- моддийлигига кўра: моддий, номоддий;
- йўналтирилган кўйилмаларнинг қайтарилишига кўра: қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли;
- риск даражасига кўра: юқори рискли, ўрта рискли ва паст рискли:
- талаб килинган инвестицион ресурслар хажмига кўра: қимматбаҳо, ўрта қийматли ва арзон;
- мақсадли фойдаланилишига кўра: чайковчилик ва тўғридан-тўғри катнашиш.
Юкорида кўриб ўтилган тасниф инвестицияларнинг барча турлари учун умумий ҳисобланади. Шу боисдан корхона инвестицион портфелини бошкариш максадлари турли хил бўлиши мумкин.
Жахоннинг турли мамлакатларида қиска муддатли инвестициялар таркибига турли хилдаги кимматли қоғозлар киритилади. Бухгалтерия ҳисобининг халкаро стандартларида улар ихтисослаштирилмаган, балки осон сотилиши ва бир йилдан ортиқ бўлмаган давр ичида сотилиши каби тушунчалар келтириб ўтилган.
Қисқа муддатли инвестициялардан фарқли ўлароқ, узоқ муддатли инвестициялар дейилганда қўшимча фойда олиш ёки компанияга таъсир ўтказиш мақсадида бир йилдан ортиқ муддатга маблағларни жойлаштириш тушунилади. Узоқ муддатли инвестицияларга қуйидагилар киради:
- қимматли қоғозларга инвестициялар;
- моддий оборотдан ташқари активларга инвестициялар (кейинчалик
фойдаланиш ва қийматининг ошиши мақсадида оборотдан ташқари турган
активлар учун);
- шўъба корхоналарга инвестициялар;
- махсус фондларга инвестициялар.
3.2. Инвестициялар билан боғлиқ операциялар ҳисоби
Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади.
Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қогозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қогозларнинг жорий қийматига тенг бўлади, яъни қимматли қогозларнинг номинал қийматига тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган активнинг жорий қийматига қараб аниқланади.
Молиявий инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган харид қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Инвестицияларнинг харид қиймати билан қарзга берилган қимматли қогозларни тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилиш чогида мукофот тарзида берилган маблаг) инвестор томонидан инвестициялар бўйича доимий даромад бўлиши учун харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўланган пайтгача ҳисобдан ўчирилади.
Узоқ муддатли активлар сифатида тасниф этилган инвестициялар бухгалтерия балансида:
- харид қиймати бўйича;
- қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича;
- харид қиймати ва бозор қийматининг умумий инвестициялар усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш учун қайта баҳолашнинг амалга ошириш даврийлигини, шу жумладан узоқ муддатли инвестициялар тоифаларини аниқлаш зарур.
Баланс қийматининг вақтинча пасайишини истисно этган ҳолда инвестициялар қиймати камайган тақдирда барча узоқ. муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати камайтирилади. Бундан камайтириш ҳар бир молиявий қуйилма бўйича аниқланади ва тайёрланади.
Узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати муқаррар камайиб борган тақдирда бу инвестицияларнинг баланс қиймати ҳар бир инвестиция бўйича алоҳида камайтирилиши лозим. Бундай ҳолларда хатарнинг турлари, инвестиция қилинаётган субъектда инвесторнинг улуши эътиборга олинади.
Узоқ муддатли инвестициялар баланс қийматининг вақтинча пасайиши ҳисобда акс эттирилмайди.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш натижасида пайдо бўлган қўшимча баҳолаш миқдори хусусий капиталга қайта баҳолашдан келган даромад сифатида қўшилади. Молиявий инвестициялар қиймати камайган тақдирда камайтириш хусусий капиталда акс эттирилган ўша инвестицияларни баҳолаш қиймати ҳисобидан амалга оширилади. Агар молиявий инвестициялар қийматини камайтириш миқдори қайта баҳолашдан олинган даромад миқдоридан кўп бўлса, бу тафовут харажат сифатида ҳисобга олиниши лозим. Қиймати пасайтирилган инвестицияларни қўшимча баҳолаш миқдори шу инвестициялар дан келган зарар қоплангандан сўнг хусусий капитал кўпайишига киритилади.
Қисқа муддатли (жорий) активлар сифатида тасниф қилинган инвестициялар бухгалтерия балансида:
- бозор қиймати;
- харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг ками бўйича ҳисобга олиниши керак.
Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар харид ва бозор қийматларидан энг кам баҳоланиш бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, балансдаги қиймати умуман барча инвестициялар қиймати асосида ёки инвестициялар турлари бўйича ёхуд алоҳида инвестициялар асосида аниқланади.
Қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматининг ўзгаришидан келадиган даромад ёки зарар шу даромад ёки зарар содир бўлган ҳисобот даврида тан олинади.
12-сон БҲМС га асосан амалиётда қимматли қоғозлар бир неча кўринишдаги қийматга эга бўлиши мумкин: бозор қиймати (курс бўйича); номинал қиймат; эмиссия қиймати; баланс қиймати (хақиқий таннарх); бекор қилиниш қиймати; гаров қиймати; истеъмол қиймати.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish