Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 270,26 Kb.
bet80/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби. Молиялаш манбаидан қатъий назар корхонанинг иш ҳақи таркибига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинган барча харажатлар, жумладан қонун бўйича ходимларнинг ишламаган вақти учун ҳисобланган ўртача иш ҳақи, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация тўловлари киради.
21-сон БҲМС га мувофиқ, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
- 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счётида корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади;
- 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётида корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича қарзлар ҳисобга олинади. 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади;
- 6720 «Депонентланган иш ҳақи» счётида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади. 6720 «Депонентланган иш ҳақи» счёти бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексининг 161-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар ва ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда хабардор қиладилар.
Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар икки хил усулда амал оширилиши мумкин:
- бўнакли;
- бўнаксиз.
Биринчи усулда, ҳодимга аванс берилиб ойнинг иккинчи ярмига иш ҳақи тўланишда пировард ҳисоб қилинади. Жамоа шартномасини тузишда аванс миқдори иш берувчи билан келишиб олинади. Аванснинг минимал миқдори табелга биноан ишчининг ишлаган вақти бўйича тариф ставкасидан кам бўлмаслиги керак.
Бўнак миқдори Жамоа шартномасида белгиланган бўлиши лозим. Ишчиларга бўнаклар олдиндан келишилган миқдорларда, ишчи лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50 фоизи ёки олдинги ой ҳақиқатдаги иш ҳақининг 40 фоизи кўринишида тўланадиган вариантлар, нисбатан кўп қўлланилади.
Ишчиларга ойнинг биринчи ярми (1-дан 15-кунгача) учун бўнак одатда, жорий ойнинг 16-дан 20-кунигача берилади, ой давомидаги натижалари бўйича ишчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб эса, кейинги ойнинг бошида амалга оширилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish