Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet81/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Иккинчи усулда, корхонада ишчиларга режали бўнак тўлашнинг ўрнига, ойнинг биринчи ярми бўйича ҳақиқатда ишлаб чиқилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар) ёки ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун иш ҳақи ҳисобланади.
Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар бўнакли усулда амалга оширилганда ойнинг биринчи ярмига режали аванс ҳисобланиб, 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти (нақд пулда), 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти (нақд пулсиз) нинг кредити бўйича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади. Ҳақиқатда ишлаб чиқилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар) ёки ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун иш ҳақи ҳисобланганда бухгалтерия ҳисобидан қуйидагича акс эттрилади:
дебет капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) – асосий воситаларни қуриш, харид қилиш ва бошқа капитал хусусиятга эга ишлар, номоддий активлар харид қилиш билан банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счёти – корхонанинг таъминот-тайёрлов бўйича таркибий бўлимида банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти – асосий ишлаб чиқариш цехида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш) билан банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти – ёрдамчи ишлаб чиқариш цехида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш) билан банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счёти – ишлаб чиқариш цехида маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш) жараёнида билвосита банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» счёти – маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш) жараёнида юзага келадиган яроқсиз маҳсулотларни ёки сифатсиз бажарилган ишларни тўғрилаб белгиланган меъёрлар даражасига келтириш билан банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счёти – корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатувчи цехларида, ижтимоий соҳа объектларида банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 9410 «Сотиш харажатлари» счёти – корхонанинг маҳсулот (иш, хизмат) ларни реализация қилиш бўйича таркибий бўлимида банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет 9420 «Маъмурий харажатлар» счёти ва бошқа харажатларни ҳисобга олувчи счётлар – корхонанинг бошқарув аппаратида банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
дебет бошқа харажатларни ҳисобга олувчи счётлар – юқорида назарда тутилмаган бошқа ишларда банд ишчи ва ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда;
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счёти.
Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар бўнакли усулда амалга оширилганда ойнинг иккинчи ярмида ҳақиқатда ишлаб чиқилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар) ёки ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун иш ҳақи ҳисобланганда юқоридаги бухгалтерия ёзув билан бар вақтни ўзида олдинги берилган бўнак суммасига 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счётининг кредити бўйича бухгалтерия ёзуви ҳам амалга оширилади.
Иш ҳақини тўлаш учун белгиланган уч кунлик муддат ичида ушлаб қолинадиган суммалар чегирилгандан қолган сумма тўланиши ёки банк пластик карточкаларига ўтказиб берилиши керак. Иш ҳақини тўланиши ёки ўтказиб берилиши 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» (нақд пулда), 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (нақд чет эл валютасида), 5110 «Ҳиоб-китоб счёти» (нақд пулсиз), 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» (нақд пулсиз), 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» (нақд пулсиз) ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (нақд пулсиз) кредитда акс эттирилади.
Ҳар йилги ва қўшимча таътилларга ҳисобланган суммалар ҳисобот ойининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинган барча харажатлар таркибига фақатгина ҳисобот ойига тўғри келадиган таътил кунлари бўйича суммалар миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми келгуси ойга ўтган тақдирда, ушбу кунлар учун тўланган таътил суммаси ҳисобот ойида берилган бўнак тариқасида ҳисобга олиниб, 4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» счётининг дебетида ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» (нақд пулда), 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (нақд чет эл валютасида), 5110 «Ҳиоб-китоб счёти» (нақд пулсиз), 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» (нақд пулсиз), 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» (нақд пулсиз) ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (нақд пулсиз) кредитда акс эттирилади. Келгуси ойда ушбу сумма меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилинган барча харажатлар таркибига киритилиб, 4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» счётининг кредити ва 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счётининг дебетида акс эттирилади.
Корхона кассасидан нақд пул бериш тартиби ва уларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилиши «8-боб. Пул маблағлари ва эквивалентлари ҳисоби», «9-боб. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳисоби» ва «10-боб. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби» да кўриб чиқилган.
Иш ҳақи тўлаш учун белгиланган уч кунлик муддат ичида ишчи ва ходимлар томонидан олинмаган иш ҳақи ва пенсия суммаси депонентга ўтказилиб, 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 6720 «Депонентланган иш ҳақи» счётининг кредитда акс эттирилади. Депонентланган иш ҳақи тўлаб берилганда 6720 «Депонентланган иш ҳақи» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» (нақд пулда), 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» (нақд чет эл валютасида), 5110 «Ҳиоб-китоб счёти» (нақд пулсиз), 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» (нақд пулсиз), 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» (нақд пулсиз) ва бошқа пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (нақд пулсиз) кредити бўйича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish