Тўғри ишбай шаклида, иш ҳақи, ўрнатилган ишбай нархлар бўйича ҳақиқатда бажарилган иш (тайёрланган маҳсулот) га мувофиқ аниқланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай-мукофот шакли, меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашнинг нисбатан кўп тарқалган тизимидир. Ишбай-мукофот шаклида, тўғри ишбай баҳолардаги иш ҳақидан ташқари, қўшимча равишда ўрнатилган кўрсаткичларни (иш сифати, шошилинчлилиги, мижозлар томонидан асосланган шикоятларнинг йўқлиги ва ҳоказо) бажарганлиги ёки ошириб бажарганлиги учун мукофот ҳисобланади. Мукофотлар ишбай иш ҳақи бўйича ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун ҳисобланади.
Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ишбай-прогрессив шаклида, ўрнатилган бошланғич меъёр (негиз)лар чегарасида тўғри ишбай нархларида, бу меъёрдан ортиқчаси - оширилган нархларда амалга оширилади. Ишбай баҳоларнинг ошиши, ҳар бир ҳолатда махсус шкала бўйича аниқланади. Масалан, бошланғич меъёрни 1% дан 10 % гача ортиғи билан бажарганда ишбай баҳо 30% га ошади, 10 дан 30% гача - 50% га ошади ва ҳоказо.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг билвосита шакли, одатда, ёрдамчи ишларни бажарувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўлланилади: технологик ускуналарни созловчилар, таъмирловчи чилангарлар, усталар ва бошқа ёрдамчи ишчилар ёрдамчилари, фаолият натижалари асосий ишчилар ишлаб чиқариш унумдорлигига таъсир этувчилар.
Ҳақ тўлашнинг аккорд шакли, бутун иш ҳажми (йиғиндиси) учун иш ҳақи миқдорини белгилайди ва аккорд топшириқларини бажариш муддатларини қисқартирганлик учун мукофотлашни ўз ичига олади. Бунда ишларнинг умумий қиймати, ишлаб чиқариш меъёрий вақтлари ва баҳолари асосида аниқланади.
Бригадага бутун асосий ва ёрдамчи ишлар йиғиндиси назарда тутилган аккорд топшириғи топширилади. Топшириқда иш бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек иш ҳақи ва мукофотлар қиймати иш сифати эътиборга олинган ҳолда кўрсатилади. Муддатидан илгари бажарилган ҳолларда, мукофот миқдори олдиндан маълум бўлади. Аккорд тизими ишлаб чиқариш даври узоқ муддат давом этадиган ишларда ва қурилишга ихтисослашган, автотранспорт ташкилотларида қўлланилади.
Меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўлаш одатда, ходимнинг ишини меъёрлаштириш ёки бажарилган ишларга асосланган ҳисоб юритиш имконияти бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўлашда ишчи ёки хизматчиларнинг иш ҳақи, унинг малакаси ва ишлаган иш вақти миқдорига мувофиқ ҳолда аниқланади. Меҳнатга вақтбай шаклида ҳақ тўланганда иш ҳақи ҳисоблаш бўйича асос қилиб ишчининг сарфлаган вақти ва тариф ставкаси олинади.
Меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўлаш турли хил бўлади:
- оддий вақтбай;
- мукофотли вақтбай.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг оддий вақтбай шаклида иш ҳақи микдорини ҳисоблашнинг асоси қилиб ходимлар жадвалига мувофиқ бўлган тариф ставкаси ёки лавозим маоши олинади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай ва кунбай шаклларини, вақтбай тизимининг турли хиллари сифатида ажратадилар. Иш ҳақи миқдорини аниқлашда, соатлик (кунлик) иш ҳақи ставкасини ҳақиқатда ишланган соат (кун)га кўпайтириб топилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида, тариф ставкаси (маоши) бўйича иш ҳақидан ташқари, ишчиларни мукофотлаш ҳақидаги корхонада ишлаб чиқилган қарор, жамоа шартномаси ёки корхона бошқарувчиси буйруғи (фармойиши) асосда қўшимча равишда, маълум миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришгани учун мукофот тўланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча шакли ва тизимлари асосида иш ҳақи ҳисоблаш бухгалтерия ҳисобида бир хилда расмийлаштирилади, муаллифлар тмонидан иш ҳақини ҳисоблаш схемаси ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |