Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Меҳнатга ҳақ тўлашни бошланғич ҳужжатларда ҳисоби



Download 270,26 Kb.
bet79/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Меҳнатга ҳақ тўлашни бошланғич ҳужжатларда ҳисоби. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби сарфланган меҳнатнинг миқдор ва сифати, ушбу йўналишдаги маблағлардан фойдаланиш, меҳнат ҳақи жамғармасини шакллантириш ва ижтимоий хусусияга эга бўлган тўловларни амалга ошириш устидан тезкор назорат ўрнатишни таъминлаши лозим.
Меҳнат ва унга ҳақ тўлашни ҳисобга олиш, ҳисоботни тузиш ва меҳнат ҳақи жамғармаси устидан назорат қилиш ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган тўловларни амалга ошириш учун субъектларнинг ходимлари, масалан транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг ходимлари учта гуруҳга бўлинади: транспорт хизмати кўрсатишдаги (асосий фаолиятдаги) ходимлар - ушбу корхонанинг асосий йўналишида банд бўлган ходимлар; носаноат ишлаб чиқаришишидаги ходимлар - асосий ишлаб чиқаришга ва субъект фаолиятини юритишга ёрдам берувчи тармоқ ходимлари; асосий рўйхатдан ташқари ходимлар - пудрат шартномаси ва бошқа вақтинча шартномаларга асосан вақтинча субъектга хизмат кўрсатаётган ходимлар.
Бундан ташқари, меҳнат бўйича ҳисобот шаклида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимлари ўз навбатида иккита гуруҳга - асосий ишчилар ва хизматчилар, раҳбарлар, мутахасислар ва бошқа хизматчиларга бўлинади.
Корхоналарда ходимлар шахсий таркибининг ҳисоби кадрлар бўлими ёки ушбу вазифа юклатилган шахс томонидан юритилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш (ишдан бўшатиш), бошқа ишга ўтказиш ва таътил бериш раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Раҳбарнинг буйруғи ходимларнинг сонини ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга оладиган бошланғич ҳужжат ҳисобланади.
Корхоналар ўзининг ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб штатлар жадвалини ишлаб чиқади. Штатлар жадвалида хар бир таркибий бўлим бўйича штатлар бирлиги, касби (лавозими, маоши, қўшимча тўловлар, ойлик иш ҳақи кўрсатилади. Штатлар жадвали корхонада меҳнат харажатларини олдиндан режалаштириш ва маҳсулот (иш, хизмат) таннархига киритиладиган харажатларни олдиндан ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Доимий, вақтинча ёки мавсумий ишга қабул қилинган ходимлар бўйича «Ходимнинг шахсий варақаси» кадрлар бўлими томонидан тўлғазилади. Барча тоифадаги ишчиларга бир нусхада тегишли ҳужжатлар, яъни паспорт, ҳарбий ҳужжат, меҳнат дафтарчаси (ўриндошлар учун – асосий иш жойидан маълумотнома), таълим муассасини тугатганлик ҳақидаги диплом ва бошқа ҳужжатлар, ҳамда ходимлар билан ўтказилган сўров асосида тўлдирилади.
Ишга қабул қилинган ҳар бир ходимга махсус табел рақами беркитиладики, ушбу рақам шахсий таркибни ҳисобга олувчи ҳужжатларда, бажарган ишларни тасдиқловчи ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳужжатларига қўйиб борилади, чунки бу рақам компьютерлаштиришда код вазифасини ҳам бажаради. Ушбу ходим бошқа ишга ўтказалганда ёки ишдан бўшатилганда унга бириктирилган рақам бир-икки йилда бошқа ходимга бириктирилмайди. Юқорида қайд қилинган бошланғич ҳужжатга асосан бухгалтерияда ушбу ходимга «Шахсий счёт» очилиб, унда ой сайин ҳисобланган меҳнат ҳақи йиғилиб борилади, чунки унинг таътилга чиқишида ёки бошқа зарур ҳолатларда ҳисобланган меҳнат ҳақини текшириш, ўртача ойлик ёки кунлик меҳнат ҳақларини аниқлаш учун ушбу маълумотлар зарур ҳисобланади.
Ходимларнинг «Шахсий счёт» махсус китобда ёки варақда ҳар бир ходим бўйича алоҳида юритилади. Унга маълумотлар Т-49 ёки Т-51 шаклларидан олинади. Бу шахсий счётдаги маълумотлар ҳар ойда ўсиш йўналиши бўйича қайд қилиб бориладики, ходим таътилга чиққанда ёки мукофот, нафақа ҳисоблаганда ўртача ҳисобланган меҳнат ҳақини аниқлаш учун зарур бўлади. Ушбу шахсий счёт икки қисмдан ташкил топган бўлиб, унинг чап томонида меҳнат ҳақи ёки бошқа ҳисобланган суммалар тегишли устунларда қайд қилинади ва ўнг томонида ушбу ҳисобланган суммалардан чегириладиган суммалар, солиқ, жамғармаларга ажратилган суммалар акс эттирилиб, охирги устунда ходимнинг олган суммаси кўрсатилади. Ҳар йилнинг охирида ушбу шахсий счёт бухгалтериянинг архивида ва кейинчалик марказий архивда сақланади.
Барча тоифадаги хизматчиларнинг иш вақтидан фойдаланишини ҳисоб-китоб қилиш учун, қабул қилинган иш вақти тартибига риоя қилишни назорат қилиш учун, ишлаган вақт ҳақида ҳамда меҳнат бўйича аналитик ҳисоботларни тузиш ҳақида маълумотлар олиш учун «Иш вақтидан фодаланиш ва иш ҳақини ҳисоблашни ҳисоб–китоб қилиш рўйхати» (М-12 шакл) ва «Иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш рўйхати» (М-13 шакл) қўлланилади. Ушбу табеллар ва варақлар корхоналар кичик бўлса, корхона бўйича, агарда катта бўлса, уларнинг бўлинмалари ёки ходимларнинг гуруҳлари бўйича очилиб юритилади.
Ушбу ҳужжатлар ишлаётган ходимларнинг ҳамма табақалари томонидан иш вақтидан фойдаланишнигина ҳисобга олиш учун фойдаланиб қолинмай, балки ходимлар томонидан иш тартибига риоя қилишни назорат қилиш, меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоблашиш ва ишлаган вақти юзасидан маълумотлар олиш учун ҳам асос бўлади. Табеллар бир нусхада табелни юритувчи шахс ёки уста (мастер) томонидан тўлғазилиб борилади ва ойда икки марта бухгалтерияга берилади. Чунки ушбу ҳужжатга асосан ойнинг биринчи ярми учун бўнак пули берилади ва ойнинг охирида умумий меҳнат ҳақи ҳисобланади. Ушбу табелда ишга келишни ҳисобга олиш ва иш вақтидан фойдаланиш ёппасига қайд қилиш усулида амалга оширилади, яъни келганлиги, келмаганлиги, кеч келганлиги сабаблари билан қайд қилиб борилади. Табелнинг бет варағида шартли белгилар қўйилади, Д - дам олиш куни, Б - байрам, К - касал, X - хизмат сафари, Т – таътилда ва ҳоказо. Ишлаган кунлари ва соатлар бир миқдорда кўрсатилади. Табелларга қўлда ишлов берилганда ҳарф ва сонлар билан, агарда компьютерда ишлов берилганда сонлар билан кодлаштирилади.
«Иш вақтидан фодаланиш ва иш ҳақини ҳисоблашни ҳисоб–китоб қилиш рўйхати» (М-12 шакл) да иш вақтидан фойдаланишдан ташқари ҳисобланган меҳнат ҳақи ҳам кўрсатилади. Унда ҳар бир ходимга беркитилган табель рақами, ходимнинг исми ва насаби, гуруҳи, мутахассислиги ёки мансаби, оқлади, шу ойда ишлаган кунлар сони ва соати, шундан белгиланган соатдан ортиқча ишлаган вақти-соатда, кечаси ва тунда ишлаган вақтлари, ишга келмаган вақти ва сабаблари, дам олиш ва байрам кунлари, бундан ташқари, бўш туриб қолган вақтлари ҳам кўрсатилади. Охирги устунида қаерда ишлаганлиги ва ҳисобланган меҳнат ҳақи ҳам кўрсатилади. Чунки ушбу маълумот меҳнат сарфларини, маҳсулот ва ишнинг таннархини тегишли элементлар бўйича ҳисоблаш имкониятини яратади ва меҳнат унумдорлигини ҳисоблашга асос бўлади. «Иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш рўйхати» (М-13 шакл)да эса ушбу кўрсаткичлар ҳар бир бўлим, тармоқ ёки иш тури бўйича қайд қилиб борилади.
Табелда ишга келмас сабаблари ёки тўлиқсиз иш куни тартибда ишлаш ҳакида, ортиқча ишлаш ва бошқа меъёрий иш шартларида чикишлар ҳақида белгилар фақат мувофиқ равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (меҳнатга лойиҳилилик эмаслик варағи, давлат ва бошқа жамоа ишларини бажарганлик ҳақида маълумотлар ва ҳ.қ.) асосида киритилиши керак.
Табелда ишчининг ҳар куни иш вақтидан фойдаланишини («Иш вақтидан фодаланиш ва иш ҳақини ҳисоблашни ҳисоб–китоб қилиш рўйхати» (М-12 шакл) нинг 3,5 устунларини ва «Иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш рўйхати» (М-13 шакл) 3 устунни) кўрсатиш учун икки та қатор ажратилган бир қатори иш вақтини қўлаш турларини шартли равишда белгилаш учун, иккинчи қатор эса улар бўйтча соатлар миқдорини ёзиш учун.
Рўйхатда ҳар куни иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб китоб қилиш ишга келиш ёки келмасликни ёппасига қайд килиш ёки фақатгина чекинишларни (келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.қ.) қайд қилиш усули билан олиб борилади.
«Иш вақтидан фодаланиш ва иш ҳақини ҳисоблашни ҳисоб–китоб қилиш рўйхати» (М-12 шакл) нинг титул вароғимда кўрсатилган ишланган ва ишланмаган вақт шартли белгилари «Иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш рўйхати» (М-13 шакл) ни тўлдиришда ҳам фойдаланади.
«Иш вақтидан фодаланиш ва иш ҳақини ҳисоблашни ҳисоб–китоб қилиш рўйхати» (М-12 шакл) ва «Иш вақтидан фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш рўйхати» (М-13 шакл) нинг маълумотларига асосланган ҳолда «Тўлов қайдномаси (ҳисоб-китоб тўловномаси» тўлғазилади.
«Тўлов қайдномаси (ҳисоб-китоб тўловномаси» да ҳар бир ходим бўйича кодлари кўрсатилган ҳолда тегишли ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси ишлаган жойи кўрсатилган ҳолда қайд қилинади ва ушбу меҳнат ҳақи суммасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ чегириб қолинган суммалар чегирмаларнинг турлари бўйича кўрсатилиб, охирги устунда ходимга бериладиган сумма кўрсатилади.
«Тўлов қайдномаси (ҳисоб-китоб тўловномаси» да кўрсатилган суммага асосан «Тўлов қайдномаси» тузилиб, кассага белгиланган тартибда берилади. «Тўлов қайдномаси» да ходимнинг табел рақами, фамилияси, исми, шарифи ва ҳисобланган тўланиши керак бўлган иш ҳақи суммаси кўрсатилади. Ходим иш ҳақини олганлиги тўғрисида имзо чекади. Кассир томонидан тўланган ва депонентланган суммалар кўсатиб ўтилади.
«Тўлов қайдномаси» бўйича иш ҳақи тўлаб бўлингандан кейин улар «Тўлов қайдномаларини рўйхатга олиш журнали» да рўйхатга олиниб, унда тўлов қайдномаларининг рақами, амалга оширилган тўловлар тури, тўловлар амалга оширилган таркибий бўлинма номи, қайднома бўйича сумма кўрсатилади. Мазкур ёзувлар топширувчи ва қабул қилувчи имзоси билан тасдиқланади. «Тўлов қайдномаларини рўйхатга олиш журнали» тикилган ва рақамланган бўлиши, сўнгги варағида корхона раҳбарининг имзоси билан «Мазкур «Тўлов қайдномаларини рўйхатга олиш журнали» да ____ варақ рақамланган» деб ёзилиши ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
Корхоналарда у ёки бу бошланғич ҳужжатлар шаклини қўллаш ишлаб чиқаришнинг характери, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимига, шунингдек маҳсулот сифатини назорат қилиш усулига боғлиқ. Корхоналарда қуйидаги бошланғич ҳужжатларни қўшимча сифатида қўллаш мумкин: ишбай иш наряди, маршрут варақаси, тайёрланган маҳсулот тўғрисида рапорт, тайёрланган маҳсулотни ҳисобга олиш қайдномаси, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси, вақтбай ишловчиларга берилган нормалаштирилган топшириқ ва бошқалар. Ишланган маҳсулот ва бажарилган ишлар ҳисоби бўйича бошланғич ҳужжатлар миқдорини анчага камайтириш учун йириклаштирилган, комплекс меъёр ва баҳоларни қўллаш, шунингдек бир йўла тузиладиган бир кунлик ҳужжатлар ўрнига кўп кунлик (йиғма ҳужжатлар) ҳафтада ишбай ишларнинг бажарилиши ўхшаган ҳужжатларни қўллаш тавсия қилинади.
Технологик карта, цех, участка ишлаб чиқариш дастурига биноан тузилган, амалдаги норма ва баҳолари, ишлар графиги кўрсатилган бу ҳужжатлар иш бошланишидан олдин ишчига ёки бригадага топширилади. Иш бажарилгандан сўнг техник назорат бўлими (ОТК) ҳақиқий ишлаб чиқарилган ва қабул қилинган яроқли маҳсулотлар миқдори ва яроқсиз маҳсулот миқдорини кўрсатади.
Якка, такрорланмайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришларида ишбай иш бўйича асосий ҳужжат бўлиб бир йўла тузилувчи, йиғиб борувчи, шунингдек якка ва бригада бўйича тузиладиган наряд ҳисобланади. Бир йўла наряд смена ёки ой давомида бир буюртма ёки ишлаб чиқариш харажатлари турига тегишли иш турлари бўйича тузилади. Агар иш бир ишчи томонидан бажарилса, якка наряд дейилади, агар бригада томонидан бажарилса – бригада (умумий) наряди дейилади. Наряднинг орқа томонида бригада таркиби, ишланган вақт, бажарилган иш, бригада аъзоларининг малакаси тўғрисида қўшимча маълумотлар келтирилади.
Нарядлар бўйича бажарилган иш ҳажми ва ишлар ҳаракатини технологик занжири тартибида назорат қилиш мумкин эмас, чунки улар бир ишчи (ёки бригада, сменага), бири иккинчиси билан боғланмаган бир ёки бир неча операцияларга ёзилади. Шунинг учун бир технологик жараёнда бир вақтнинг ўзида серия (гуруҳ) бир хилдаги маҳсулот тайёрлайдиган серияли ишлаб чиқаришларда тайёрланган маҳсулот ва иш ҳақини ҳисоблаш учун маршрут варақалари қўлланилади. Маршрут варақаси бўйича ҳар бир ишчи иш бажариши мумкин. Маршрут варақаси барча технологик жараён операцияларига ва маълум партия детал ва маҳсулотларга олдиндан ёзилади. Бунда ишнинг бир операциядан иккинчисига ўтказилиши кетма-кетликда кўрсатилган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ва яроқсиз маҳсулотлар назорат қилинади. Маршрут варақаси бўйича иш турлари бир қанча ишчилар томонидан бажарилганлиги учун, ҳар бирининг иш ҳақиси махсус ҳужжатда – 15 кунда ёки бир ойда бир марта тузиладиган ишлаб чиқариш рапортида йиғиб борилади.
Кўплаб ишлаб чиқариш характеридаги корхоналарда ишчилар одатда ўзларига беркитилган бир хил технологик операцияларни бажаради. Бунда ишлаб чиқилган маҳсулот ва иш ҳақининг ҳисоби смена ёки ой бўйича тузиладиган йиғма қайдномаларда юритилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish