Ой давомида харид қилинган материал тўғрисида маълумотлар
Харид қилиш санаси
Миқдори,
метр
Бир литрнинг қиймати, сўмда
Умумий қиймати
6 майда
5 000
2 000
10 000 000
14 майда
6 000
1 800
10 800 000
22 майда
4 000
2 200
8 800 000
29 майда
3 000
2 300
6 900 000
Жами:
18 000
36 500 000
Ой давомида хизмат кўрсатиш жараёнига 17 400 метр материал берилган. Ой охирида омборда 600 метр материал қолган.
Хизмат кўрсатиш жараёнига берилган ва омборда қолган материалларнинг таннархи аниқлаймиз.
Ўртача тортилган қиймат бўйича (AVECO) усули қўлланганда. Биринчи навбатда ой давомида харид қилинган материалларнинг хар бир бирлиги (метри) нинг ўртача қийматини аниқлаймиз. Жадвалдан кўриниб турибдики материалларнинг умумий қиймати - 36 500 000 сўм ва материалларнинг умумий миқдори (метр) - 18 000 метр. Материалларнинг хар бир бирлиги (метри) нинг ўртача қиймати қуйидагига тенг 2 027,77 сўм = 36 500 000 сўм / 18 000 метр.
Ишлаб чиқариш жараёнига берилган материалларнинг таннархи 35 283 200 сўмга тенг:
35 283 720 сўм = 17 400 х 2 027,77.
Омборда қолган материалларнинг таннархи 1 216 680 сўмга тенг:
1 216 800 сўм = 600 х 2 027,77.
Товар-моддий захираларни харид қилинган вақт бўйича дастлабки захиралар таннархи бўйича (ФИФО) усули қўлланганда. Ишлаб чиқариш жараёнига берилган материалларнинг таннархи 35 120 000 сўмга тенг:
(5 000 х 2 000) + (6 000 х 1 800) + (4 000 х 2 200) + (2 400 х 2 300) =
= 10 000 000 + 10 800 000 + 8 800 000 + 5 520 000.
Омборда қолган материалларнинг таннархи 1 380 000 сўмга тенг:
1 380 000 сўм = 600 х 2 300.
Товар-моддий захираларни харид қилинган вақт бўйича охирги захиралар таннархи бўйича (ЛИФО) усули қўлланганда. Ишлаб чиқариш жараёнига берилган материалларнинг таннархи 35 300 000 сўмга тенг:
(3 000 х 2 300) + (4 000 х 2 200) + (6 000 х 1 800) + (4 400 х 2 000) =
= 6 900 000 + 8 800 000 + 10 800 000 + 8 800 000.
Омборда қолган материлларнинг таннархи 1 200 000 сўмга тенг:
1 200 000 сўм = 600 х 2 000.
Юқорида кўриб ўтилган усулларни ўзаро таққослаш
Кўрсаткичлар номи
ФИФО
AVECO
ЛИФО
Ишлаб чиқариш жараёнига берилган материалларнинг таннархи
35 120 000
35 283 200
35 300 000
Ҳисобот даври охиридаги дизель ёқилғиси
1 380 000
1 216 680
1 200 000
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишида уларнинг қийматини аниқлашнинг қўлланадиган усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида 1-сон БҲМС да ўрнатилган тартибда акс эттирилиши лозим.