Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


 Товар-моддий захираларни инвентаризациядан ўтказиш



Download 270,26 Kb.
bet73/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

4.5. Товар-моддий захираларни инвентаризациядан ўтказиш
Товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, уларнинг сотиш соф қийматини тасдиқлаш ва уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, лекин йилда камида бир маротаба товар-моддий захираларни инвентаризацияси ўтказилади.
Корхонанинг мулкини, шу жумладан товар-моддий захираларнинг инвентаризациясини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштиришнинг умумий қоидалари ва умумбелгиланган тартиби 19-сон БҲМС билан белгиланган. Инвентаризацияни ташкил этиш масалалари 1-мавзудаь кўриб ўтилган.
4.6. Товар-моддий захираларини чиқиб кетиши
Товар-моддий захираларининг чиқиб кетишининг умумий масалалари. Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилади. Товар-моддий захиралар корхонанинг балансидан:
- реализация қилиш;
- бошқа корхонанинг устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш;
- таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаётганда илгари корхонанинг устав капиталига киритилган улушни таъсисчига қайтариш;
- бепул бериш;
- айирбошлаш;
- сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ қилиш);
- камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши;
- товар қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш;
- бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади.
Чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг таннархи харажат сифатида улар билан боғлиқ даромад олинган ҳисобот даврида тан олинади.
Чиқиб кетиш муносабати билан товар-моддий захираларни исталган ҳисобдан чиқариш суммаси ва уларга доир барча зарарлар ҳисобдан чиқариш юз берган ёки зарар етказилган ҳисобот даври мобайнида харажат сифатида ҳисобга олиниши керак. Реализация қилишнинг соф қийматини ошириш натижасида юзага келадиган, илгари ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларнинг қийматини тиклаш суммаси ошиш юз берган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган, чиқиб кетган (шу жумладан, реализация қилинган) товар-моддий захиралар таннархининг пасайиши сифатида тан олинади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish