Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу



Download 270,26 Kb.
bet69/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Бўлиниш нуқтаси - биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда алоҳида турдаги маҳсулотлар аниқ идентификация қилинадиган ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти. Бунда ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти бўлиб, бу ерда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг алоҳида турлари аниқ идентификацияланади, яъни технологик жараёндаги шундай нуқтаки, унда биргаликда ишлаб чиқариладиган (асосий) ва қўшимча маҳсулотлар якка тартибда идентификациялаштирилган бўлади.
Ишлаб чиқариш амалиётида барча маҳсулотлар баъзан бир вақтнинг ўзида, баъзида эса турли вақтларда ажратилади. Бўлиниш нуқтасини топмасдан алоҳида маҳсулотларга харажатларни ўтказиб булмайди. Масалан, бир тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш харажатларининг қайси қисми пахта толасига, қайси қисми чигитга ёки момиққа кетишини аниқлаш мумкин эмас. Бўлиниш нуқтаси топилгандан кейин таркибий маҳсулотларни реализация килиш ёки маҳсулот сифатини (тегишли равишда, нархни ҳам) янада ошириш мақсадида уни қайта ишлашда давом эттириш мумкин. Бўлиниш нуқтасидан кейин, албатта, маҳсулотни (жумладан, қўшимча маҳсулотни) янада чуқурроқ қайта ишлашга кетадиган харажатларни осонгина муайян маҳсулотга олиб бориш мумкин.
Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиш қийматини бўлиниш нуқтасида аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш харажатларини бўлиниш нуқтасида тақсимлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
- натура кўрсаткичларидан фойдаланиш усули. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳар бир турига унинг натура кўрсаткичларида ифодаланган ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади;
- бўлиниш нуқтасидаги сотиш қиймати асосидаги усул. Ушбу усулда бўлиниш нуқтасига қадар қилинган харажатлар асосий маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳар бир турига уни сотишдан тахмин қилинган тушум умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади.
Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) алоҳида турлари кейинги қайта ишлов беришга ўтказилган ҳамда бўлиниш нуқтасида уларни сотишнинг жорий қийматини (реализация қилиш қийматини) аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларини бўлиниш нуқтасида биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари ўртасида тақсимлаш қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилади:
- реализация қилишнинг соф қиймати усули. Ушбу усулда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари бўйича харажатлар уларни реализация қилишнинг соф қийматига мутаносиб равишда тақсимланади;
- реализация қилишдан ялпи фойданинг доимий улуши усули. Ушбу усулдан фойдаланилганда харажатлар ҳар бир алоҳида маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун умумий ялпи фойданинг фоиз улуши бир хил бўлиши ҳамда умумий ялпи фойда кўрсаткичига тенг бўлиши керак. Ялпи фойданинг фоиз улуши биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турларининг умумий таннархини ушбу маҳсулот турларини сотишдан тахмин қилинган умумий тушумдан чиқариб ташлаб, сўнгра фойда миқдорини сотишдан тахмин қилинган умумий тушумдан фоиз кўринишида акс эттириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish