Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Таннархни аниқлашнинг босқичли усули



Download 270,26 Kb.
bet66/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Таннархни аниқлашнинг босқичли усули бошланғич хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор босқич, фаза, поғоналардан ўтадиган корхоналарда қўлланади. Ушбу усулда аввал барча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархи, сўнгра унинг бирлиги таннархи аниқланади.
Одатда, ушбу усулдан маҳсулот муайян кетма-кетликда ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидан ўтадиган саноат корхоналарида фойдаланилади. Аксарият ҳолларда, бундай ишлаб чиқаришларда хом ашё физикавий-кимёвий ва кимёвий усулларда қайта ишланади ҳамда маҳсулот олиш жараёни бир нечта кетма-кетликдаги технологик босқичлардан иборат бўлади. Бунда кулькуляциялаш объекти бўлиб, ҳар бир якунланган босқич маҳсулоти ҳисобланади, ўз навбатида бира тўла бир нечта маҳсулот олинадиган босқичларга ҳам тегишлидир. Ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисоби бўйича хорижий адабиётларда ушбу усулни таннархни кулькуляциялашнинг жараёнли усули деб ҳам аталади1.
Босқичли усулнинг моҳияти шундан иборатки, тўғридан-тўғри харажатларни жорий ҳисобда маҳсулот турлари бўйича эмас, балки ишлаб чиқариш босқичлари бўйича акс эттирилади, ҳаттоки битта босқичда турли хилдаги маҳсулотларни олиш имконияти бўлганда ҳам. Демак, харажатларни ҳисобга олиш объекти бўлиб босқич, яъни ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади.
Тегишли равишда, маҳсулот таннархини аниқлашнинг босқичли усулидан келиб чиқиб «босқич» сўзига таъриф бериш мумкин. Босқич – бу технологик жараённинг бир қисми (технологик операциялар йиғиндиси) бўлиб, натижада тайёр ярим фабрикатни олиш билан якунланади ҳамда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичига (жараёнига) ўтказиш ёки четга реализация қилиш мумкин бўлади. Бирламчи материалнинг барча ишлаб чиқариш босқичлардан ўтиши натижасида тайёр маҳсулот олинади, яъни охирги босқичдан энди ярим фабрикат эмас, балки охирги тайёр маҳсулот чиқади. Масалан, тўқимачилик ишлаб чиқариши бир қатор босқичларлардан иборат бўлади. Тўқимачилик саноатида бирламчи материал бўлиб пахта толаси, тозаланмаган ва ювилган жун, пилла-шойи, сунъий ва синтетик толалар ва бошқа материаллар ҳисобланади. Улар биринчи босқичга – ип йигиришга келиб тушади. Ушбу босқичнинг тайёр маҳсулоти йигирилган калава ип ҳисобланади. У кейинги босқичга – тўқишга ўтказилади, ва ушбу босқич охирида ундан сур ип, ёки хом мато олинади. Хом мато учинчи босқичга – пардозлашга келиб тушади, унда матога тегишли расмлар туширилади. Худди шунингдек, қора металлургия саноатида босқичлар – бу чўян эритиш (домен цехи), пўлат эритиш (кислородли-конверторли ёки пўлат қуйиш цехи), прокат ишлаб чиқариш (прокат цехи).
Харажатларни ҳисобга олишнинг босқичли усулининг хусусиятлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
- ҳар бир босқич (жараён) учун 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётига аналитик ҳисобни ташкил қилиш;
- алоҳида буюртмаларни ҳисобга олмасдан харажатларни босқичлар (жараёнлар) бўйича умумлаштириш, яъни ҳар бир босқич маҳсулоти таннархини бутунлай калькуляция қилиш;
- харажатларни тайёрлаш вақти бўйича эмас, балки календар давр бўйича ҳисобдан чиқариш.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, босқичли усул хом ашёдан комплекс фойдаланадиган саноат тармоқларида кенг қўлланилиб, унда ишлаб чиқариш жараёни мустақил технологияга ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш алоҳида технологик циклларига эга бўлган алоҳида босқичлардан иборат. Бундай тармоқларга, масалан, кимё, нефть қазиб олиш, цемент ишлаб чиқариш, металлургия, целлюлоза-қоғоз, ип-газлама ва бошқалар саноат турлари киради. Санаб ўтилган саноат корхоналарида материал сарфланиши юқори даражадалигини ҳисобга олиниб, ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш шундай ташкил этиладики, ишлаб чиқаришда материаллардан фойдаланиш назорат остида бўлади. Аксарият ҳолларда ушбу тармоқлар корхоналарида бирламчи хом ашё, маҳсулотнинг ёки ярим фабрикатнинг, яроқсиз смаҳсулотлар ва чиқиндиларнинг чиқиш балансларини ҳисоблаб чиқиш қўлланилади. Ўз навбатида, турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, агар бутун технологик жараённи доимий такрорланиб турувчи операцияларга бўлиш имконияти мавжуд бўлса, харажатларни ҳисобга олишнинг ушбу усулидан фойдаланади.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси катта бўлмаган, аммо ишлаб чиқариш даражаси оммавий тусга эга бўлган шароитда ҳам ҳисобга олишнинг босқичли усулидан фойдаланилади. Оммавий турдаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- катта бўлмаган номенклатурадаги маҳсулотни йирик миқдорларда ҳажмларда ишлаб чиқариш доимийлиги;
- ишчи ўринларининг одатда битта доимий бириктирилган операцияни бажаришга ихтисослаштирилиши;
- механизацияланган ва автоматлаштирилган жараёнларнинг улушли салмоғининг сезиларли даражада ошиши ҳамда қўлда бажариладиган ишларнинг кескин камайтирилиши ва ҳоказо.
Оммавий тусда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш турларидан бири оқимли (поточное) ишлаб чиқариш бўлиб, унда технологик жараёндаги барча операцияларнинг бажарилиши вақт бўйича бир-бирига мувофиқлаштирилади ва меҳнат предметларининг иш ўринлари бўйича силжиши маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича ўрнатилган ритмга мувофиқ амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, таннархни аниқлашнинг босқичли усулида харажатларни ҳисобга олиш ва жамғариш жараёни маҳсулотни ишлаб чиқариш босқичида унинг кетма-кетлигидан кейин амалга оширилади. Ҳар бир босқич (бўлинма, цех) учун одатда назорат (аналитик) счёти белгиланади ҳамда бевосита ва билвосита харажатлар ҳар бир босқич бўйича тақсимланади. Харажатларни босқичли калькуляция қилиш тизими буюртмали усулдаги калькуляциялаш тизимига қараганда амалга ошириш (фойдаланиш) учун осонроқ ҳисобланади, чунки бу ерда харажатларни ҳар бир маҳсулот бирлиги бўйича батафсил деталлаштириш керак эмас. Бундан ташқари, харажатларни буюртмали усулда калькуляциялашда билвосита ҳисобланган кўпгина сарф-харажатлар босқичли калькуляциялаш усулида бевосита харажатларга айланиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш харажатлари ёки ишлаб чиқариш қувватларининг амортизацияси бўйича харажатлар битта бўлинмада ишлаб чиқариш харажатларини босқичли калькуляциялашда бевосита сарф-харажатларнинг бир қисми ҳисобланади, чунки бевосита муайян мақсадли сарф-харажатга (муайян бўлинмага ёки жараёнга) тегишли. Бироқ буюртмали усулда калькуляциялаш тизимида ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш харажатлари ёки ишлаб чиқариш қувватларининг амортизацияси бўйича харажатлар, одатда, билвосита харажатлар, яъни ишлаб чиқариш устама харажатлари ҳисобланади, чунки бевосита аниқ бир буюртмага нисбатан ҳисобга олинмайди.
Босқичли усул корхонанинг тармоққа мансублигига боғлиқ ҳолда икки вариантда амалга оширилиши мумкин: ярим тайёр маҳсулотли ва ярим тайёр маҳсулотсиз вариантларда.
Ярим тайёр маҳсулотли турда ҳар бир босқич бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоблаб чиқарилади ҳамда у аввалги босқичлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар) таннархи ва мазкур босқич бўйича харажатлардан иборат бўлади. Охирги босқич маҳсулотининг таннархи барча тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисобланади.
Ярим тайёр маҳсулотсиз турда фақат охирги босқич бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоблаб чиқарилади. Бунда харажатлар аввалги босқичлар маҳсулоти (ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олмасдан, ҳар бир босқич бўйича алоҳида ҳисобга олинади. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига барча алоҳида босқичлар бўйича уни ишлаб чиқариш харажатлари киритилади.
Харажатларни босқичли усулда ҳисобга олишнинг ярим тайёр маҳсулотли вариантида батафсилроқ тўхталиб ўтмиз, чунки ушбу вариант нисбатан кўпроқ тарқалган ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, тайёрланаётган маҳсулот бир жараёндан бошқасига ўтказилгани сайин, у билан бирга олдинги босқичдаги ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ўтиб боради. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёнида жорий таннарх жамғарилиб боради ва олдинги умумий харажатлар суммасига охирги бўлинма харажатларининг қўшилиши якуний таннархни келтириб чиқаради. Демак, тайёр маҳсулот бирлигининг таннархи олдинги ишлаб чиқариш жараёнларида жамғарилган барча харажатларини ва кўриб чиқилаётган давр мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлиш натижасида ҳосил бўлади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish