Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Битта умумий суммага харид қилинган барча товар-моддий захиралардан ҳар бирининг таннархи



Download 270,26 Kb.
bet63/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Битта умумий суммага харид қилинган барча товар-моддий захиралардан ҳар бирининг таннархи ушбу суммани алоҳида товар-моддий захиранинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш йўли билан аниқланади.
Товар-моддий захиралар битта умумий суммага харид қилинган ҳолларда жами харид қилинган товар-моддий захиралардан ҳар бирининг таннархи ушбу суммани алоҳида товар-моддий захираларнинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бу ерда, агар корхона битта келишилган қийматга бухгалтерия ҳисобида алоҳида алоҳида объект сифатида идентификация қилинадиган бир нечта гуруҳ товар-моддий захираларни харид қилса, битта умумий суммага харид қилинган товар-моддий захираларнинг хар бири кирим қилиниши лозим бўлган таннарх яъни қиймати ҳар бир объектнинг бозор (жорий) қийматининг харид қилинган товар-моддий захираларнинг умумий бозор қийматидаги улушидан келиб чиқиб аниқланиши назарда тутилган.
Мол етказиб берувчилардан келиб тушган товар-моддий заҳираларни қабул қилишда аниқланган камомад ва йўқотишлар, шунингдек уларнинг шартномада назарда тутилгандан юқори камомади ёки бузилиши 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебетида ҳисобга олинади. Йўқотишларнинг айбдорларига даъво тақдим этилади ва агар улар даъвони қанотлантирмасалар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилинади. Суд томонидан юқоридаги йўқотишлар суммасини айбдорлардан ундириш рад этилган ҳолларда, бундай операциялар бухгалтерия ҳисобида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредит бўйича ёзув билан акс эттирилади.
4.3. Корхонада ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларнинг таннархи ва уларни аниқлаш усуллари.
Хўжалик юритиш амалиётида одатда тайёр маҳсулот корхонанинг ўзида, тайёрланадиган товар-моддий захираларнинг асосий моддаси ҳисобланади. Бундан ташқари, корхоналар ўз истеъмоли учун инвентарь ва хўжалик жиҳозларини, таралар, эҳтиёт қисмлар, ярим фабрикатлар ва бошқаларни мустақил ишлаб чиқариши мумкин. Корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқариладиган (тайёрланадиган) товар-моддий заҳираларнинг таннархи деб уларнинг ишлаб чиқариш таннархи тан олинади.
Асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш ҳисобланган корхоналарда кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлаш бошқа товар-моддий заҳираларникига ўхшаш тарзда амалга оширилади. Бундан кейин товар-моддий захиралар таннархи ибораси хизматлар таннархини ҳам ўз ичига олади.
Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш сифатидаги харажатлар киритилади. Бунда ушбу харажатларга қуйидагилар киради бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа бевосита ва билвосита харажатлар.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish