Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Товар-моддий захираларнинг таннархни аниқлашнинг оддий усули



Download 270,26 Kb.
bet65/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Товар-моддий захираларнинг таннархни аниқлашнинг оддий усули бир турдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарадиган ҳамда ярим тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришга эга бўлмаган корхоналарда қўлланилади. Ушбу усул қўлланилганда ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига олиб борилади. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бирликларининг умумий миқдорига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади, яъни тегишли формула қуйидаги кўринишга эга:

Т/нбир.=

Ҳисобот давридаги жами ишлаб чиқариш харажатлари суммаси

Ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг умумий миқдори

Товар-моддий захиралар таннархини аниқлашнинг буюртма усули якка тартибдаги ва кўп серияли бўлмаган ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотларда қўлланади, бунда ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотга (ишга, хизматга) (бир хилдаги маҳсулотлар гуруҳига) доир алоҳида буюртмалар бўйича идентификацияланади ва ҳисобга олинади. Буюртманинг объекти бўлиб маҳсулот (иш, хизмат), бир хилдаги маҳсулот (иш, хизмат)нинг майда туркумлари ёки таъмирлаш, монтаж ва экспериментал ишлар ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёни узоқ давом этадиган йирик маҳсулотларни тайёрлашда буюртмалар яхлит маҳсулотга эмас, балки унинг тугалланган конструкцияларга эга бўлган алоҳида агрегатлари, узелларига берилиши мумкин.
Саноат соҳасида ушбу усулдан, одатда, ишлаб чиқариш жараёни бир турда ташкил қилинадиган корхоналарда қўлланилади. Бундай корхоналар одатда чекланган истеъмолга мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун ташкил қилинади. Мисол тариқасида прокат станлари, юқори қувватли экскаваторларни ишлаб чиқарувчи оғир машинасозлик заводлари, шунингдек, механик жараёнлардан фойдаланиладиган ва такрорланмайдиган ёки жуда кам такрорланадиган маҳсулот ишлаб чиқариладиган ҳарбий саноат мажмуаси корхоналарини келтириш мумкин. Табиийки, йирик буюртмани ишлаб чиқариш сезиларли даражадаги моддий сарфларни, меҳнатни ва бошқа харажатларни тақозо этади, аммо ҳамма вақт ҳам корхоналарнинг қувватларини тўлиқ ҳажмда ишлатиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун ҳам, бир вақтнинг ўзида бошқа буюртмаларни, турли конструкциядаги буюмларни ишлаб чиқариш мумкин, лекин уларнинг ҳар бири чекланган миқдорда бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг алоҳидали турининг, яъни алоҳида бўлган буюртмаларга ва маҳсулотлар (иш, хизматлар) партиясига асосланган ишлаб чиқаришнинг ўзига хос бўлган муҳим хусусиятларини таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар сирасига қуйидагиларни олиб бориш мумкин:
- тайёрланадиган маҳсулот турининг хилма-хиллиги, унинг салмоқли қисми такрорланмайди ва алоҳида буюртмалар бўйича кичик миқдорларда ишлаб чиқарилади;
- ишчи ўринларининг технологик ихтисослашуви ва муайян операциялар ва деталларнинг ишчи ўринларига доимо мустаҳкамланиши мумкин эмаслиги;
- одатда универсал ускуналар ва мосламалардан фойдаланиш;
- қўлда амалга ошириладиган йиғиш ва якунлаш операциялар салмоқли улушининг нисбатан кўплиги;
- ишчилар орасида юқори малакали универсал мутахассисларнинг кўплиги.
Шу билан бирга, таннархни ҳисоблашнинг (калькуляция қилишнинг) буюртмали усулидан синов маҳсулот намуналарини ишлаб чиқаришда, шунингдек, қўшимча ишлаб чиқаришларда – махсус асбоб-ускуналарни тайёрлашда, таъмирлаш ишларини олиб боришда ҳам фойдаланилади. Буюртмали усулидан фойдаланиш соҳасининг бошқа йўналишлари бўлиб майда туркумли саноат корхоналар ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, туркум деганда ишлаб чиқаришга бир вақтда ёки муайян кетма-кетликда тушириладиган бир хил конструкцияли буюмларнинг чекланган миқдори тушунилади. Майда туркумли ишлаб чиқаришлар истеъмолчига кичик миқдорларда керак бўладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ташкиллаштирилади. Шунинг учун майда туркумли ишлаб чиқариш корхоналари нисбатан кенг бўлган ва етарли даражада турли хил номенклатурадаги маҳсулотлар билан юкланади. Мисол тариқасида кемасозлик ва авиасозлик корхоналарини, шунингдек, нашриёт-матбаа корхоналарини келтириш мумкин – ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори буюртма бўйича аниқланади.
Буюртмали усул физикавий-кимёвий жараёнлардан фойдаланадиган корхоналарда чекланган миқдорда алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади (масалан, кимё саноати корхоналарида кимёвий реакциялар тайёрлаш, темир-бетон йиғиш корхоналарида темир-бетондан оригинал буюм ва бошқа буюмлар тайёрлаш).
Таъкидлаш жоизки, буюртмали усули бўйича ҳисоблашнинг фойдаланиш соҳаси саноат ишлаб чиқариш соҳаси билан чекланмайди. Ушбу усул қурилишда (лойиҳани муайян ҳудудга мослаштириш учун), илмий-текшириш институтларида, соғлиқни сақлаш муассасаларида (бунда ҳар бир беморга қилинган операция таннархи, унинг мураккаблиги ва қўйилган ташҳисга боғлиқ ҳолда калькуляцияланади) муваффақият билан қўлланилади.
Ушбу калькуляциялаш усулининг моҳияти қуйидагидан иборат: барча тўғридан-тўғри харажатлар (асосий материалларга харажатлар, асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг меҳнат ҳақи харажатлари ва у бўйича ижтимоий ажратмалар) калькуляциянинг алоҳида ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича белгиланган моддалари доирасида ҳисобга олинади. Бошқа ишлаб чиқариш устама харажатлари улар пайдо бўлган жойда ҳисобга олинади ва тақсимлаш ставкасининг белгиланган базасига мувофиқ алоҳида буюртмалар таннархига киритилади.
Ушбу калькуляциялаш усулида харажатларни ҳисобга олиш объекти ва калькуляциялаш объекти бўлиб алоҳида ишлаб чиқариш буюртмаси ҳисобланади. Бунда, буюртма деганда мижознинг унга муайян миқдордаги буюмларни махсус яратиш ёки тайёрлаш учун мурожаатномаси тушунилади. Одатда, буюртманинг тури буюртмачи (харидор) билан тузилган шартномада белгиланади. Мазкур шартномада маҳсулотнинг буюртмачи томонидан тўланадиган қиймати, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни топшириш тартиби, буюртмани бажариш муддати, сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади.
Таннархни аниқлашнинг ушбу усулида барча харажатлар буюртманинг якунланишига қадар тўлалигича тугалланмаган ишлаб чиқариш деб ҳисобланади. Буюртма бирлигининг таннархи унинг бажарилиши (маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши) тугаллангандан кейин аниқланади. Буюртма бўйича харажатларнинг бутун суммаси унинг таннархини ташкил қилади. Бошқача қилиб айтганда, таннархни калькуляциялашнинг буюртма усулида ишлаб чиқаришда фойдаланилган материалларга, ишлаб чиқариш ишчилари учун меҳнат ҳақига харажатлар ва улар бўйича ижтимоий ажратмалар, шунингдек, ишлаб чиқариш (умумзавод) устама харажатлари ҳар бир якка тартибдаги буюртмага ёки маҳсулотнинг ишлаб чиқариш партиясига ўтказилади.
Агар ушбу буюртма бир хилдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) туркумидан иборат бўлса, маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигининг таннархи мазкур буюртма бўйича харажатлар суммасини маҳсулот бирликлари миқдорига бўлиш орқали аниқланади.
Буюртмалар қисман бажарилиб, улар буюртмачиларга топширилганда қисман ишлаб чиқариш таннархи уларнинг конструкциялари, технологиялари, ишлаб чиқариш шарт-шароитларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда илгари бажарилган буюртмаларнинг таннархи бўйича баҳоланади.
Агар буюртма битта буюмга қилинган бўлса, унинг таннархи барча харажатлар йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқилади. Агар бир нечта буюм ёки буюмлар партияси буюртма қилинган бўлса, харажатлар суммасини қўшиш орқали бутун партиянинг таннархи ҳисоблаб чиқилади. Битта буюмнинг таннархини аниқлаш учун умумишлаб чиқариш харажатлари партиядаги маҳсулот бирликларининг сонига бўлинади.
Алоҳида буюртмалар бўйича ҳисобга олиш асосий ҳисоб регистри – буюртмани ҳисобга олиш карточкасини очишдан бошланади. Ушбу ҳисоб ҳужжати корхона бухгалтерияси томонидан юритилади. Буюртмани ҳисобга олиш карточкасига ёзувларни киритиш учун асосий дастлабки ҳисоб ҳужжатлари материаллар ва ишчилар меҳнатидан фойдаланганликни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлардир (материалларни ажратиш учун талабнома, иш наряди ва ҳ.к.). Бунда ҳар бир бошланғич ҳужжатда буюртманинг идентификацион рақами қўйиб чиқилади. Буюртмани ҳисобга олиш карточкасидан буюртма ўтгани сайин тўғридан - тўғри материаллар, меҳнат харажатлари ва ишлаб чиқариш устама (умумзавод) харажатлари бўйича ахборот тўпланиб боради. Шундай қилиб, буюртмани ҳисобга олиш карточкаси калькуляциялашнинг буюртмали усулидан фойдаланиш шароитида асосий ҳисоб регистри бўлиб ҳисобланади.
Маҳсулот таннархини аниқлашнинг ушбу усулида материалларнинг тўғридан тўғри харажатлари, шунингдек, буюртмани бажаришда бевосита банд бўлган асосий ишлаб чиқариш ишчилари учун меҳнат ҳақи харажатлари, олинган бошланғич ҳужжатларга мувофиқ тегишли буюртмаларга ҳисобдан чиқарилади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида акс эттирилади.
Билвосита ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобот даврида бажарилган алоҳида ишлаб чиқариш буюртмалари ўртасида тақсимланиши муаммоси туғилади (асосий ишлаб чиқариш воситалари ва номоддий активлар амортизацияси, ижара ҳақи, ёритиш, иситиш, шамоллатиш, кондиционерлаш, техник кўрикдан ўтказиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари ва кўчмас мулкни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.), чунки буюртма нархини режалаштириш ва уни буюртмачи (харидор) билан келишиб олиш ишларини билвосита ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси ҳали ҳақиқатдан маълум бўлмасидан ҳисобот даври давомида олиб бориш керак.
Мазкур масалани ҳал қилиш йўлларидан бири (тавсия этилмайди) – ҳисобот даври тугашини кутиш ва кейин ҳисобот давридаги билвосита ишлаб чиқариш харажатларининг умумий ҳақиқатдаги суммасини билган ҳолда, уни алоҳида буюртмалар ўртасида тақсимлаш. Бироқ, бундай ечим замонавий раҳбарни ва буюртмачининг ўзини ҳам қониқтириши гумон. Корхона раҳбарияти буюртма бажарилишидан олдин унинг нархини белгилаш учун буюртманинг кутилаётган таннархи ҳақида маълумотларга эга бўлиши керак. Буюртмачи ҳам худди шунингдек, арзонроқ ижрочини танлаш учун кутиладиган нархлар ҳақида оператив ахборотга эга бўлиши лозим. Амалиётда одатда бошқа йўлдан борилади: ишлаб чиқариш устама харажатлари (билвосита харажатлар) олдиндан алоҳида буюртмалар ўртасида тақсимланади, бунда кутилаётган билвосита ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашнинг бюджет (режали, сметали, баҳоланган) ставкаларидан (дастлабки нормативлардан) фойдаланилади. Одатда, улар ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг ва кейинги даврдаги ишлаб чиқариш устама харажатларининг баҳоланадиган миқдорларига асосланади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish