Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 270,26 Kb.
bet83/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби.
Жисмоний шахсларнинг даромадига тўлов манбаида солиқ солиш ва даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ солиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ тўлов манбаи бўлиб солиқ тўловчига тўловларни амалга оширувчи юридик шахс ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.
Жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Агар юридик шахснинг банк счётида иш ҳақини тўлаш ва бир вақтнинг ўзида ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган солиқларни бюджетга ўтказиш учун маблағлар етарли бўлмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи банк счётидаги қолдиқ маблағларга мутаносиб суммада бюджетга ўтказилади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйча солиқ даври бўлиб календарь йил ҳисобланади. Йил чораги даромад тўлаш манбаидан жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини ушлаб қолувчилар учун ҳисобот давридир.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисобланган суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.
Корхоналар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадалларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 6 октябрда 1515-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланади.
Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи нафақахўрлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлардан қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадаллари бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилади. Корхоналар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадалларни бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган шакл ва муддатларда ажратадилар. Бунда мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ўтказиш тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилади, унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, иш берувчи жойлашган ердаги Халқ банки филиалига юборилган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Белгиланган тартибда натурада тўлайдиган ёки маҳсулот сотилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилишидан олинган тушумдан тўловни амалга оширадиган корхоналар тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун мобайнида бадаллар суммасини ўтказиши керак.
Корхона ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар ўзи жойлашган жойдаги Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини, белгиланган тартибда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётлари рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрини тақдим этади.
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланиб, ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлардан ушлаб қолинганда 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг кредити бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
Ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси бюджетга ўтказиб берилиши 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебетида ва 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счётнинг кредитида акс эттирилади.
«Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом» га мувофиқ, корхоналар томонидан 21-сон БҲМС нинг суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) да қўшимча равишда ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа даромадлари бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасидан ажратиладиган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадаллари суммаси ҳисобга олиш учун мўлжалланадиган 6530 «Шахсий жамғариб бориладиган счётларга тўловлар» счёти очилади.
Ҳисобланган ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадаллари суммасини ажратилиши 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебети ва 6530 «Шахсий жамғариб бориладиган счётларга тўловлар» счётининг кредитида акс эттирилада.
Ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолинган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига мажбурий бадаллари суммаси Халқ банкига ўтказиб берилиши 6530 «Шахсий жамғариб бориладиган счётларга тўловлар» счётининг дебетида ва 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счётнинг кредитида акс эттирилади.
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа даромадларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига ихтиёрий бадаллари ушлаб қолиниши 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолинган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия счётларига ихтиёрий бадаллари суммаси Халқ банкига ўтказиб берилиши 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг дебетида ва 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счётнинг кредитида акс эттирилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish