Бухгалтер учун қўлланма таътил пулини тўҒри ҳисобланг


ИККИ ЙИЛ ВА УНДАН КЎП ВАҚТ ИШЛАДИНГИЗ



Download 48,71 Kb.
bet6/11
Sana16.03.2022
Hajmi48,71 Kb.
#492945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бухгалтер учун кулланма ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГ

ИККИ ЙИЛ ВА УНДАН КЎП ВАҚТ ИШЛАДИНГИЗ

Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.


МКда белгиланишича, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.
18 ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади (МКнинг 137, 143-моддалари).
СИЗ ЖАДВАЛДА ЙЎҚСИЗ...

МКнинг 144-моддасига кўра йиллик таътилларни бериш навбати таътиллар жадвалига мувофиқ белгиланади. Уни тузиш чоғида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг меъёрлари, корхона фаолиятининг ўзига хослиги ва ходимларнинг хоҳишлари ҳисобга олиниши керак. Қуйидаги ходимларнинг аризасига кўра таътил ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши мумкин:


14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
I ва II гуруҳ ногиронларига;
1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга 1-илова билан белгиланган уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси);
18 ёшга тўлмаган шахсларга;
таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;
жамоа шартномаси, келишувида ва (ёки) меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Бундан ташқари, ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан, уларнинг мазкур иш берувчида қанча вақт ишлашидан қатъи назар, хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилиши мумкин.
Йиллик таътиллар жадвали календарь йил охирида тузилади, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. У кейинги йилги ходимлар таътилларини тақсимлаш вақти (навбатлилиги)ни акс эттиради. Жадвал эркин шаклда тузилади. Унда қуйидаги маълумотларни очиб берадиган устунлар ва сатрлар бўлиши керак:
таркибий бўлинма (бўлим)нинг номи;
ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва табель рақами;
унинг лавозими номи;
таътилнинг иш кунларидаги муддати;
таътилга чиқиш санаси;
ишга тушиш санаси;
бошқа маълумотлар (таътилни ўзгартириш, уни кўчириш тўғрисидаги ахборот, таътил санасини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар ва ҳоказо).
Жадвални тузиш чоғида ходим фойдаланмаган таътиллар ҳисобга олиниши керак. Агар таътил қисмларга бўлинса, унда таътилнинг ҳар бир қисми кунлари сони кўрсатилади. Календарь йил мобайнида ходим турли иш йиллари учун бир нечта таътилдан фойдаланиши мумкин.
Таътиллар жадвали иш берувчи ҳам, ходимлар ҳам бажариши мажбурий бўлган локал меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Яъни иш берувчи ҳам, ходим ҳам жадвал билан белгиланган таътилга чиқиш вақтини бир тарафлама тартибда ўзгартиришга ҳақли эмас. Уни фақат улар ўртасидаги келишувга кўра ўзгартириш мумкин.
Корхона раҳбари тасдиқлаган таътиллар жадвали барча ходимларнинг эътиборига етказилиши керак. Буни уч усул билан бажариш мумкин:
ходимларни таништириш учун уни эълонлар тахтасига илиб қўйиш;
ходимлар у билан танишганлиги ва таътил бошланиши санасига розилиги тўғрисида белги қўйиш учун жадвалга қўшимча устун киритиш;
ходимларни таътил бошланадиган сана тўғрисида тилхат олиб таништириш.
Бироқ бу иш берувчининг таътил бериш вақти ҳақида ҳар бир ходимни таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиш (МКнинг 144-моддаси) мажбуриятини истисно этмайди. Хабарномани хабардор қилинаётган ходимдан тилхат олиб ёзма шаклда бериш керак.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида таътил беришни расмийлаштириш тартибига доир бирор-бир қатъий талаблар белгиланмаган. Ҳар бир иш берувчи уни мустақил равишда белгилайди. У жадвал асосида ҳам, ходимнинг аризасига кўра ҳам таътил бериш тўғрисида буйруқ чиқариши мумкин. Амалиётда таътил бошланишига қадар таътилга аризани албатта янги қабул қилинган ва жадвалга киритилмаган ходимлар ёки уни 6 ой ишлагандан кейин олишни хоҳлайдиганлар ёзадилар. У корхона раҳбари номига эркин шаклда ёзилади.

Download 48,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish