Бухгалтер учун қўлланма таътил пулини тўҒри ҳисобланг



Download 48,71 Kb.
bet4/11
Sana16.03.2022
Hajmi48,71 Kb.
#492945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бухгалтер учун кулланма ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГ

КУНЛАРНИ ҲИСОБЛАЙМИЗ

Таътил муддати таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш йили (иш стажи)дан келиб чиқиб ҳисобланади. Иш йили календарь йилдан фарқ қилади, юқорида таъкидланганидек, ҳар бир ходимнинг иш йили алоҳида ҳисобланади. Унинг бошланиши меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг корхонадаги биринчи иш куни билан белгиланади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ички локал ҳужжатларга кўра таътилни ҳисоблаб чиқариш учун стажга киритиладиган даврлар ҳисобга олинади.


Ҳатто корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса ҳам, таътилларнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади (МКнинг 139-моддаси).


МИСОЛ. Ходимга 2014 йил 1 июлдан йиллик 15 кунлик меҳнат таътили берилди. Таътил даври 1 июлдан 17 июлга қадар давом этади. 18 июль - таътилдаги ходимнинг ишга чиқиш куни.

Таътил даврига тўғри келиб қолган ишланмайдиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди. Яъни таътил кунлари ҳисоб-китоби чоғида таътил даврига тўғри келган якшанба кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди ва уларга ҳақ тўланмайди.




МИСОЛ. Ходимга 2014 йил 14 июлдан 15 иш кунига йиллик меҳнат таътили берилди. Ушбу даврда 28 июль байрам кунидир. Таътил ушбу кунга узайтирилади ва 14 июлдан 31 июлгача берилади. Ишга чиқиш куни 1 август бўлади.

Агар таътил дам олиш куни арафасида тугаса, ходим дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунида ишга тушиши керак.




МИСОЛ. Ходимга меҳнат шартномасига кўра 20 кунлик йиллик меҳнат таътили берилган, таътилга у 2014 йил 1 августдан чиқади. Таътил даври шанба куни - 23 августда тугайди. Ишга чиқиш куни 25 август ҳисобланади.

Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (15 иш куни), узайтирилган таътил белгиланган ходимлар учун эса асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади. Бироқ барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 140-моддаси).




МИСОЛ. Аппретуралар тузувчи ишчи жамоа шартномасига кўра асосий таътил - 15 кун ва қўшимча таътил - 36 кун олиш ҳуқуқига эга. Таътилнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиши мумкин эмаслиги сабабли ходим 51 (15 + 36) кун эмас, фақат 48 иш куни муддатидаги таътилни олишга ҳақли.
Бироқ бу ҳолат ушбу ёки бошқа ходимларга худди шундай вазиятда 48 иш кунидан ошадиган таътил берилиши мумкин эмаслигини англатмайди. Юқорида кўрсатилган чеклов энг кам муддати қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларгагина татбиқ этилади. Тармоқ битимлари, жамоа шартномаси билан ёки меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра 48 иш кунидан кўпроқ муддатдаги ҳақ тўланадиган таътил ҳам назарда тутилиши мумкин.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.




МИСОЛ. Ходим 9 ойу 17 кун ишлади. Жамоа шартномасига кўра унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосий таътил - 15 иш куни берилиши керак. Таътил ишланган вақтга мутаносиб равишда берилади. Унинг муддати 13 кунни (15 / 12 х 10) ташкил этади.


МИСОЛ. Ходим 8 ойу 12 кун ишлади. Меҳнат шартномасига кўра унга асосий таътил - 15 иш куни ва қўшимча 6 кун берилиши керак. Ишланган вақтга мутаносиб равишда бериладиган таътил муддати 14 кунни ташкил қилади, шу жумладан асосий таътилнинг 10 куни (15 / 12 х 8) ва қўшимча таътилнинг 4 куни (6 / 12 х 8).

Download 48,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish