8.10. Кўмир ва маъданларни комплекс механизациялашган тушириш иншоотлари.
Кўмир катта миқдорда иссиқлик электр станцияларига, иссиқлик марказларига, кўмир ва маъданлар эса бойитиш фабрикаларига, металлургия заводларига етказилиб берилади. Бу ерларда кўмир ва маъданларни очиқ вагонлардан тушириш учун вагон тўнтаргичлардан кенг фойдаланилади. Металлургия заводларида (расм 8.13) кўмир, маъдан ва бошқа сочилувчан тўкилувчан юкларни очиқ вагонлардан тушириш учун кўчма вагон тўнтаргич 6 икки консолли чор пояли кран 4 билан биргаликда ишлатилганида омбор ишларини юқори самараликда ташкил этиш мумкин. Чор пояли краннинг пролёт қисмидаги очиқ майдон 3 турли тўкилувчан юкларни штабеллаб узоқ вақт сақлаш учун мўлжалланган. Краннинг бир консоли остида омбор бўлаб чуқур ҳандоқ 5 ва кўчма вагон тўнтаргич учун махсус темир йўли қурилади. Краннинг иккинчи консоли остида эса домна эстакадаси 2 қурилади. Кранларнинг пролет қисмидаги очиқ майдонга эса турли юклар штабеллаб қўйилади. Вагон тўнтаргич очиқвагонларда етиб келган юкларни омбордаги шу юк штабели участкаси рўпарасига чуқур ҳандаққа ағдариб тўкади, кран эса ҳандақдаги тўкилувчан юкларни сиғими 5,3 м3 ли электр грейфер билан ботириб олиб очиқ майдонга штабеллаб қўяди. Икки консолли чор пояли кран очиқ омбор бўйича ҳаракатлансада, лекин у бир жойда туриб, ҳандақдаги юкларни очиқ омборга штабеллаш учун ёки штабелдаги юкни электр вагон (трансферкер)ларга ортиб бериш учун хизмат қилади. Электр вагонлар домна эстакадаси устида ҳаракатланиб бориб юкларни домна печларининг скипли кўтаргичи 1 га элтиб тўкади, скипли кўтаргич эса юкларни юқорига кўтариб домна печларига элтиб ташлайди.
Расм 8.13. Маъдан саройида ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш чизмаси: 1-скипли кўтаргич; 2-домна эстакадаси; 3-очиқ майдондаги юк штабели; 4- икки косолли чор пояли кран; 5-ҳандақ; 6-кўчма вагон тўнтаргич.
8.11. Цемент, минерал ўғитлар ва бошқа чангсимон ҳамда кимёвий юкларни ортиш-тушириш ва омборхона ишларини комплекс механизациялаш
Идишсиз ташилаётган цемент учун силос омборлар асосий омбор тури ҳисобланади. Силос корпус-силос қатордан иборат бўлиб, улардан ҳар бири алоҳида турдаги цемент учун мўлжалланган. Уларни ортиш ва тушириш учун пневматик ускуналар қўлланилади.
Цемент заводларида силослар одатда икки қатордан иборат блокларга бирлаштирилади. Улар ёнидан иккита темир йўл ўтказилади. Цемент вагонларга аэроцион-пневматик усул билан ёнбош ва таг туширгичлар орқали ортилади.
Цементташувчи ва ёпиқ вагонларга цемент ортиш учун автоматик мосламалар ишлаб чиқилган. Рақамли вагон тарозилар, бошқариш пульти ва мослаштирилган туташтиргичлар юқорида келтирилган мосламалар таркибига киради.
Вагонларни ортиш, тарозида тортиш, пневмоортгич эшикларини ёпиш, ортилган вагонларни турларга ажратиш автоматик ҳолда бажарилади.
Цемент силос омборларга бўшатилади (расм 8.17). Хавосўргичли тагликли темир йўл цистерналардан цемент қувурлар орқали бевосита силосларга келиб тушади; хоппер-вагонлардан цемент аввал рельс ости қабул қилиш бункерига туширилади, пневмокўтаргич ёрдамида силосга узатилади. Цемент силослардан пневмотуширгич таглиги орқали автоцементовозларга ортилади.
Силослар таглиги аэрацион мослама билан жиҳозланган. Силослар ва қабул қилиш бункерларидан ўтказилаётган ҳаво фильтрларда тозаланади. Силослар уларнинг тўлдирилганлик даражасини кўрсатувчи датчиклар билан жиҳозланган.
қайишқоқ материаллар ўзининг кўпгина хусусиятларига кўра цементга яқин. Шунинг учун уларни ортиш, омборлаш ва тушириш механизми деярли бир хил.
қайишқоқ материаллар ёпиқ вагонларда ташилганда МВС-4, МГУ механик туширгичлар, чўмич билан жиҳозланган вилкали орткичлар қўлланилади.
Минерал ўғитлар ва кимё воситаларининг рельс олди павильон, силос, резервуар ва гумбаз кўринишидаги омборлар билан жиҳозланади. Омбор бинолари ва иншоотлари конструкцияси заглашга қарши ҳимояланган бўлиши зарур. Омборлар поли кимёвий таъсирга чидамли қилиб жиҳозланади.
Идишсиз ҳолда ёпиқ вагонларга келиб тушадиган минерал ўғитлар вагон туширгичлар ёрдамида бункерларга туширилади. Туширгичлардан фойдаланиш учун машиналарнинг вагонга киришини таъминловчи 1,2 м баландликдаги рампалар талаб қилинади. Ўзи бўшатиладиган вагонлардан минерал ўғитлар қабул қилиш бункерларига қабул қилинади, у ердан конвейерлар ёрдамида тезкор захира бункерларига узатилади.
Расм 8.14. Цементнинг силосли омбори
Идишларга солинган минерал ўғитлар вагонлардан вилкали ортгич ёки кран-штабеллар ёрдамида туширилади.
Чангсимон ва кукунсимон минерал ўғитлар учун силос туридаги омборлар мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |