Идишсиз ялпи юкларнинг музлаб қолишига қарши курашиш. 0 градус ҳароратда айрим зарраларнинг музлаб қолиши, бир-бирига, вагон поли ва деворларига ёпишиб қолиши натижасида ўз хусусиятини йўқотадиган идишсиз ташилаётган юкларга айтилади.
Атмосфера ёғингарчиликлари музлаб қолишга таъсир қилади. Юқори намликка эга бўлган майдаланган ёки чангсимон материаллар тезроқ музлаб қолади. Шунинг учун уларни майдалаш ва тушириш маълум қийинчиликларни юзага келтирилади. Музлайдиган юклар рўйхати қоидаларда келтирилган.
Юкларнинг музлаб қолишига қарши курашиш халқ хўжалиги учун катта аҳамиятга эга. Музлаб қолишнинг олдини олиш ва музлаган юкнинг тўқилувчанлигини тиклаш учун катта ҳаражатлар талаб қилинади. Юк жўнатувчи жўнатишга тақдим этаётган юкнинг музлаб қолмаслигини таъминлаш учун, уни имкони даражада кузатиши зарур. Агар бунинг имкони бўлмаса, профилактик усул қўлланилади.
Профилактика воситалари самарасиз бўлса юк олувчи тушириш пунктида юкнинг тўқилувчанлигини тиклаши зарур. Бунинг учун пунктлар иситиш ёки механик майдалаш воситалари билан жиҳозланади.
Юк музлашининг олдини олувчи самарали восита -юкни кўп марта қайта тўкиш йўли билан олдиндан совутиш.
Юкни сўндирилмаган оҳак, ёғоч қипиғи, ош тузи, хлорли кальций билан сепиш; хашак, қамич, торф билан ўраш; улар билан вагон полини қоплаш; вагон, платформа поли ва деворларини минерал ва тошкўмир мойлар билан суркаш ҳам сезиларли натижа беради. Юк тури, уни тушириш ва қайта ишлаш технологияси юк жўнатувчи томонидан танланади. Бунда танланган восита юк сифатини пасайтирмаслиги зарур.
Юк жўнатишда юк хатида юкнинг музлаб қолмаслиги учун кўрилган чоралар ҳақида “Юк ўта музлатилган”, “% миқдоридаги ... билан сепилган”, “% миқдорида ... билан мойланган” ёзувлари қўйилади. Бундан ташқари юк хатининг юқори қисмига “Музлайдиган” штемпели қўйилади.
Рўйхатда музлайдиган деб кўрсатилган юк хатида қўлланиладиган музлатиш воситалари кўрсатилмаган юклар ташишга тақдим этилганда юк ташишга қабул қилинмайди. Бекат музлайдиган юкни профилактика воситасисиз жўнатувчидан қабул қилувчининг юкни қабул қилиш розилиги бўлган ҳолларда ташишга қабул қилинади. бунда юк хатининг “қабул қилувчи розилиги билан профилактикасиз” белгиси қўйилади.
Юкларнинг музлашига қарши профилактика муддатлари темир йўлларнинг жойлашиши қоидаларда белгиланган.
Ҳар бир музлайдиган юк келиши ҳақида юк олувчи бекат ходими билан биргаликда умумий шаклдаги далолатнома тузади ва унда юк ҳолати вагонни бўшатиш учун кўрилган чоралар ва унга сарфланган вақтни кўрсатади. Бундай далолатнома асосида юк олувчи жўнатувчидан юк тушириш билан боғлиқ камомадни тўлаш талабини илгари суриши мумкин.