Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юкларни ортиш ва маҳкамлаш бўйича техник шартлар



Download 3,14 Mb.
bet70/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

7.4. Юкларни ортиш ва маҳкамлаш бўйича техник шартлар

Очиқ турдаги ҳаракат таркибида жуда кўп миқдорда ва мунтазам равишда ташиладиган деярли барча асосий турдаги юклар (Ёғоч-тахта материаллари, металл маҳсулотлар, темирбетон, асбестцемент буюмлар ва конструкциялар, қутиларга жойлаштириладиган ва текис юзали таянчлар билан ўраб жойлаштирилмаган юклар, ғилдиракли ва занжиртасмада (гусеницада) ҳаракатланадиган машиналар)ни ортиш ва маҳкамлаш бўйича техник шартлар мавжуд. Мазкур юк турларининг ҳар бири учун уларни платформа, очиғ вагонларга жойлаштириш ва маҳкамлаш тартиблари, аниқ сон ва ўлчамларга эга бўлган муайян маҳкамлаш материаллари ва маҳкамлаш усуллари кўзда тутилган.


Юкларнинг тўғри жойлаштирилиши ва маҳкамланиши ва техник шартларга риоя қилиниши учун жавобгарлик ушбу жараённи амалга ошираётган юк жўнатувчи ёки ташкилот зиммасига юклатилади. Техник шартларга риоя қилинганлиги ҳақида юкнинг орқа томонига ёпиштириб қўйиладиган қуйидагича ёзув орқали ва юк жўнатувчининг эгаллаб тўрган лавозими кўрсатилган имзоси билан тасдиқланади: «Юк Техник шартларнинг ... боб ... § ига мувофиқ тўғри жойлаштирилди ва маҳкамланди».
Темир йўл ходимлари юк жўнатувчилар томонидан Техник шартларга риоя қилинишини назорат қилиб борадилар.


7.5. Юларни жойлаштириш бўйича асосий талаблар.
Юкларни ортишнинг габарит ўлчамлари

Юк, очиқ турдаги ҳаракат таркибига, вагон йўлнинг тўғри ётиқ чизиқ бўйлаб жойлашган участкасида ва ҳаракат таркиби билан йўлнинг бўйлама ўқлари бири-бирларига мувофиқ ҳолатда тўрганда, уни жойлаштирилган ёки ўралган ва маҳкамлаш воситалари билан биргаликда юкни жойлаштиришнинг йўл қўйилган энг катта ташқи ўлчамлари доирасида жойлаштирилиши лозим (расм 7.1).


Юкни у ўралган ёки жойлаштирилган идишни ҳисобга олган ҳолда очиқ турдаги ҳаракат таркиби текис йўлда тўрган пайтида ва унинг кўндаланг ўқлари битта тик юзада тўрган чоғида ташқарисига чиқариб юбормасдан жойлаштирилгандаги йўл қўйилган энг катта ташқи ўлчамлари (йўлнинг ўқига нисбатан тик чизиқли) юкларни ортиш габарити деб аталади.
Юкнинг йўл қўйилган энг катта ташқи ўлчамлари қуйидагича: кенглиги 3425 мм, баландлиги 5300 мм, юкнинг йўл қўйилган кенглигидан тўлиқ фойдаланилгандаги баландлиги 4000 мм, йўл қўйилган баландлигидан тўлиқ фойдаланилгандаги кенглиги 1240 мм.

Расм 7.1. Юкларни ортиш (йўл қўйилган энг катта ташқи) габарит ўлчамлари

Юк, агар у платформада симметрик тарзда жойлаштирилганда, вагоннинг ўртасидан юкнинг четигача бўлган масофа платформалар учун белгиланган қуйидаги қийматлардан ортиқ бўлмаса, у ҳолда барча кўндаланг кесимлар бўйича йўл қўйилган энг катта ўлчамларга эга бўлиши мумкин: 9720-9100 мм ли база билан, 9294-8950 мм ли база билан, иккита платформадан иборат улама платформаларда эса–12740- ва 12000 мм.


Автомобиллар, тракторлар, қишлоқ хўжалик ва йўл қурилишида фойдаланилувчи машиналар, темирбетон ва металл буюмлар ҳамда узунликлари платформанинг энг катта ташқи ўлчамларига тенг бўлган, юкларни Узоқ шарққа жўнатиладиган юклардан бошқа юкларни, юк ортиш габарит ўлчамларга мувофиқ ортилиши мумкин (расм 7.2). Бундай юкларга илова қилинган юкхатларга юк жўнатувчи «Имтиёзли энг катта ташқи ўлчам» деган ёзув киритади. Очиғ вагонларга думалоқ шаклдаги ёғочлар ортилаётганда йўл бўйича бутун тармоққа эмас, муайян зонага тегишли катталаштирилган (зонавий) габарит ўлчамларга мувофиқ юк ортиш усулидан фойдаланилади.

Расм 7.2. Ортилган юкнинг (йўл қўйилган энг катта имтиёзли ташқи) габарит ўлчамлари

Юкни очиқ турдаги ҳаракат таркибига жойлаштириш пайтида юкни вагон тележккаларига бир хил миқдорда юкланиш таъминланиши лозим. Юкнинг умумий оғирлик марказининг вагон симметрияси ўқларидан Техник шартларда белгиланган қийматларда бўйлама ва кўндаланг кесимда силжишига йўл қўйилади. Юкнинг охирги тўсиндан ташқарига 400 мм дан ортиқ бўлмаган масофагача чиқиб туришига йўл қўйилади.





Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish