Қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси ва ёнғинга қарши ускуналар
Масофадан туриб қўриқланаётган ерларни кузатиш учун, омборлар қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланади. Бунинг учун омбор хоналарининг эшик ва ойналарига ва бошқа конструкцияларига электрон датчиклар ўрнатилади ва улар ўз навбатида қабул қилиш қурилмасига уланади.
Ёнувчан табло ва қабул пункти назорат пунктига ўрнатилади. Бу ерда навбатчи қўриқлаш ишчилари туну-кун кузатиб турадилар.
Ёнғинга қарши сигнализация қурилмаси, автомат ёнғин ҳақида ҳабар берувчилардан ташкил топган бўлиб, улар омборни ичида жойлашган бўлиб, у шифтга электрон урнатилиб, 7 ёнғин сигнализацияси қабул қилиш қурилмасига уланади. (сирена ёки қўнғироқ) ёнғинга қарши қурилмалар, вужудга келган ёнғинни тартараф қилиш учун хизмат қилади. Уни омборнинг барча территориясига жойлаштириб чиқилади.
Юк айланиш унча катта бўлмаган юклаш ҳовлиларида ёнғинга қарши саройлари қурилади. У ерда насос, бочка, нарвон, багор, болта, челак ва бошқа ўт ўчириш анжомлари сақланади. Катта станцияларда эса ёнғинга қарши деполар қурилади.
Омборларни барчага қулай бўлган жойларда, ёнғинга қарши бурчаклар ўрнатилган бўлиб, бу ерда ўт ўчириш учун керакли бўлган анжомлар жамланган бўлади.
Бутун омбор бўйлаб ҳар 80 метрда, иморатнинг деворларига сув тарқатувчи кранлар ўрнатилган бўлади (Гидрантлар). Агарда станцияда сув ўтказиш қувурлари йўқ бўлса, у ҳолда табиий ёки сунъий сув иншоотларига кенг ўтказгичлар ётқизилади.
Омборнинг ҳар хил ерларига кимёвий ўт ўчиргичлар, 200 метрга 1 тадан ўт ўчиргич ҳисобида тарқатиб чиқилади. Омборда ҳар доим электр ўтказиш симларининг аҳволи назорат қилиб турилади. Бу тадбир ойига 1 мартадан кам бўлмаслиги лозим.
Симларни очиқ ҳолда қолдириш мумкин эмас. Вақтинчалик электр линияларини фақатгина имконсиз ҳолатлардагина ўтказиш рухсат этилади.
2.12. Ер участкалари ва омборлар ижараси
Темир йўл Низомининг 13 бандига биноан ўз ер участкаларини ва омборларини турли корхоналарга юкларни сақлаш учун ижарага беришларига рухсат берилади. Бу ижарага ер бериш битим билан амалга оширилади-агар участка 1 йилдан аниқ вақтга берилган бўлса. Агарда ундан кам вақтга берилса, у ҳолда махсус квитанция тузилиб унинг орқасида ижарага олинган участкадан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.
Ер участкаларини ижарага беришда у ерда ҳеч қандай капитал қурилишлар қуриш рухсат этилмайди. Агарда бу қурилмалар темир йўл ишига ҳалақит бермасагина рухсат этилади.
Йўл участкаларини таъмирлаш учун ва кетказилган чиқимларни қоплаш мақсадида ДАТК томонидан белгиланган ставкалар бўйича ҳақ олинади. Бундан ташқари кооператив ташкилот темир йўлга ер солиги тўлаб боради. Бу тўлов хоқимият томонидан белгиланади.
Темир йўл ижарага берилган участка территориясини яхши ҳолатда сақлаш лозим.
Участканинг кейинги вақтдаги ҳолатини назорат қилиш ва таъмирлаш, ахлатларни олиш, таъмирлаш, қурилмалардаги носозликларни бартараф қилиш, участкани вақтинчалик фойдаланишга олган ташкилотнинг зиммасига юклатилади.
Шу билан бирга ижарачилар темир йўлда ўрнатилган, барча ҳаракатдаги, қонунларга риоя қилиши лозим. Ижарага берилган ер участкаларида фақатгина шу станцияга келаётган ва ундан жўнаётган юкларни тахлашга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |