Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet26/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

3.2. Юк ташишни ташкиллаштириш

Станцияларда юк ва тижорат ишлари технологияси асослари. Махаллий шарт–шароитнинг ҳар–хиллиги, айни шу станциянинг шароитларини ҳисобга олган юк ва тижорат ишлари технологик жараёнини ишлаб чиқишни талаб этади. Бунга станциянинг технологик жараёнини тузиш билан эришилади.


Технологик жараён деб–илғор усулларни кенг жорий этиш негизида, техник воситаларни иложи борича қулай усулларни қўллаб, станциянинг иш жараёнини рационал тизимда ташкиллаштиришга айтилади.
Технологик жараён юк станцияларнинг ишини ва операцияларнинг бажарилиш тартибини аниқлайди, юкларни ташишда Низом ва Юклар ташиш қоидаларининг ҳатосиз бажарилишини таьминлашни юк хўжалигидаги энг яхши қайта ишлаш техник воситаларидан фойдаланишни белгилаб беради.
Станцияларда юклаш ва коммерция операцияларининг бажарилиш технологияси.
Юк станцияларида юклаш ва коммерция операцияларининг бажарилиш тартиби «Юк ва тижорат ишларини ташкиллаштириш» бўлимларида берилади. Унда умумий фойдаланиш жойларида юклашнинг асосий холатлари кўрсатилади.
Майда жўнатмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш технологияси «Майда жўнатмаларни қайта ишлашни ташкиллаштириш» бўлимда кўрсатилган.
Шу бобда юкларни саралаш платформалари ва майда жўнатмалар ташишни ташкиллаштириш, йиғма, тарқатма вагонларда ва автотранспорт ишлари ёритилган.
Бу бобда контейнер пунктининг асосий ишлари, бошқаришнинг автоматлаштириш тизими, алоқнинг техник воситалари билан жихозланганлиги, контейнер пунктининг йирик тоннали контейнерларни қайта ишлаш хусусиятлари келтирилган.
Темир йўл ва саноат транспортининг хамкорликда ишлаши технологик жараёни ҳам ишлаб чиқилган.



    1. Юк ва тижорат операциялари бажарилишининг

вақт меъёрлари

Юк ва тижорат операциялари давомийлиги меъёрлаштириш -технологик жараённинг энг муҳим ва шарт бўлган элементларидандир. Операцияларни бажариш учун белгиланган вақтни қисқартириш, уни рационал ташкил қилиш-асосий кўрсаткичларни яхшилаш; штатни тўғри тақсимлаш; меҳнат унумдорлигини оширишга; вагон айланмаси (обороти) ва ташиш жараёнини қисқартирилишга ҳизмат қилади.


Турли станцияларда операцияларни бажарилишидаги ўртача вақт меъёри-юкларни қайта ишлаш ва маҳаллий иш шароитлариннг турли эканлиги ҳисобига ҳар хил бўлади. Уларни алоҳида участка, омбор, касса ва бошқа жойларда бажарилганлигига қараб, операцияларнинг ҳарактери ва иш қобилиятини ҳисобга олиб, хронометрик кузатув асосида ҳисобланади. Умумий фойдаланиш жойларида юкларни қабул қилиб жўнатувчиларнинг иш меъёрлари юкларни қабул қилиб жўнатиш-жўнатишда уларнинг ўртача оғирлигидан келиб чиқиб; ортиш, тушириш ва саралашни-вагонлардаги юкларнинг ўртача оғирлиги, ҳамда ундаги жўнатиш сонига қараб белгиланади.
Омборларда ишини бир меъёрга келтиришда махсуслаштирилган алоҳида юк турига қараб, шу билан бирга, омборларда қайта ишланаётган юкларнинг тури ҳисобга олинади.
«Ўбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш вақти меъёрлари ишлаб чиқарилган. Юк идораларида ҳужжатларни расмийлаштириш вақт меъёрлари, барча ҳисоб, ҳамда ҳисобот формалари, товар ғазначилари, қайта ҳисобловчилар, тижорат агентлари ва операторлар бу ҳужжатлардан фойдаланишлари зарур.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish