Назорат саволлари.
1. Автоматлашган тизим турлари.
2. Роторли автоматлашагн тизим.
3. Очиқ автоматлашган линиялар.
4. Мосланувчан линиялар.
Маъруза №6
Машинасозликда ишлаб
чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштиришнинг ахамияти.
Одатда, техналогик жараёнларни механизациялаш-тириш деганда инсон меҳнатини машиналар иши билан алмаштириш тушунилади. Техналогик жараёнларни автоматлаштиришда машиналарга, уларнинг системаларига ва умуман ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатиш ва уларни бошқаришни механизациялаштириш кўзда тутилади. Хозирги вақтда меҳнат унумдорлигининг узлуксиз усиши, биринчи навбатда, кўл ишларини механизациялаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш хисобига таъминланади.
Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш сохасидаги ишларнинг асосий йуналиши комплекс автоматлаштиришга утишдан, тулик автоматлаштирилган участка, цех ва заводлар яратишдан иборат. Комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни аввало ишлаб чиқаришнинг энг сермехнат турлари - куйиш, прокатлаш ва пайвандлаш, материалларни ташиш ишларига, металларга механик ишлов бериш сохалари ва хоказога жорий килиш лозим.
Йирик сериялаб хамда кўплаб ишлаб чиқаришда бўлгани каби, майда сериялаб ва сериялаб ишлаб чиқаришда ҳам ишлаб чиқариш процессларини механизациялаш ва автоматлаштириш юзасидан ишлар қилинмокда. Хозирги вақтда янги машиналар яратишда автоматик линияларда ишлай олишлиги хисобга олинмокда. Машинасозликнинг барча тармоқларида айрим автоматик линиялар бўйича типавий ечимларни ишлаб чиқиш автоматлаштиришни кенг ривожлантиришнинг асосий шарти хисобланади.
Кўпгина ишлаб чиқариш обьектларининг тез алмаштирилаетганлиги автоматик машиналарнинг универсаллигини оширишни, уларда ишлов бериладиган загатовкалар номенклатурасини ва уларни тезда созлаш имкониятини кенгайтиришни тақозо этади.
Хозир ишлаб чиқарилаётган кўпгина металл қирқиш дастгохлари типавий автоматик юклаш ва бўшатиш қурилмалари билан, шунингдек заготовкаларга ишлов бериш процессида асбобни автоматик созлаш хамда тайёр деталлар сифатини текшириш қурилмалари билан жихозланмокда.
Механизациялаштирлган ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш илғор техналогик жараёнларга асосланиши лозим.
Техналогик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштиришнинг иктисодий самарадорлиги куйидаги курсатгичлар билан боғлиқ: мехнат унумдорлигини усиши, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар таннархининг пасайиш, меҳнат шароитининг енгиллашиши, қилинган харажатларни коплаш муддатининг оптималлиги ва шу кабилар билан белгиланади.
Механизациялаштириш ва автоматлаштириш катта иктисодий ахамиятгагина эмас, балки бекиес ижтимоий ахамиятга ҳам эга.
Хозирги шароитда ишлаб чиқариш процессларини автоматлаштириш мехнаткашларининг зарур манфаатларига жавоб беради, меҳнатни енгиллаштиради ва тубдан ўзгартиради, ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат орасидаги фарқни йуқотиш учун шароит яратади.
Ишлаб чиқаришни комплекс автоматлаштириш ва механизациялаштириш ривожланган давлатларда тараққиётнинг асосий йўналишлари хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |