Бозор ва тадбиркорлик


Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қайтариш асослари ИПКга асосан қуйидаги умумий тартибда амалга оширилади



Download 147,72 Kb.
bet48/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қайтариш асослари ИПКга асосан қуйидаги умумий тартибда амалга оширилади:
1) ариза ушбу Кодекснинг 136-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса;
2) ариза имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
3) билдирилган талабни тасдиқловчи, шунингдек ушбу Кодекснинг 138-моддасида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
4) қарздорга аризанинг кўчирма нусхаси топширилганлигига доир далиллар тақдим этилмаган бўлса;
5) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
6) мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
7) суд буйруғи берилгунига қадар кредитордан аризани қайтариб олиш тўғрисида ариза тушган бўлса.

Аризани қайтариш тўғрисидаги ажримни судья якка тартибда чиқаради, ҳужжатлар аризачига қайтарилади, мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин. Йўл қўйилган xатолар бартараф eтилгандан кейин, ариза қайтадан умумий асосларга кўра xўжалик судига қайта топширилиши мумкин.
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасида кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгилаб берилган. Ишда иштирок этувчи шаxсларнинг аризасига биноан суд кредиторларнинг талабларини қондириш юзасидан чоралар кўришга ҳақли. Суд ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчисининг розилигисиз битимлар тузишни таьқиқлаб қўйиши, шунингдек қарздорни қимматли қоғозларни, валюта жамғармаларини ҳамда бошқа мулкларни сақлаб туриш учун учинчи шаxсларга топширишга мажбур қилиши мумкин. Шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бутунлигича сақлаб туришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақлидир.
Кредиторларнинг талабларини қондиришга қаратилган чора-тадбирларни кўриш ҳақидаги ариза, у келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши шарт ва унинг натижалари юзасидан шикоят қилиниши мумкин бўлган ажрим чиқарилади. Кўрилган чоралар ташқи бошқарув жорий қилингунга ёки қарздорнинг банкрот деб топилишига ёxуд тугатишга доир иш юритишнинг якунланишига ёки келишув битимининг тасдиқланишига ёки қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар амалда бўлади.
Иқтисодий суднинг кредитор, прокурор, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли органдан қарздорни банкрот деб топиш ҳақида ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажримини олган кундан эътиборан қарздор беш кунлик муддат ичида иктисодий судга, аризачига ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга мазкур ариза юзасидан ёзма фикрини юборишга, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча кредиторларни ўзига нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлигидан хабардор қилишга ҳақли. Қарздорнинг иқтисодий судга юбораётган ёзма фикрига мазкур ёзма фикрнинг нусхаси аризачига ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак. Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза юзасидан ёзма фикрда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади. Қарздорнинг ёзма фикри йўқлиги банкротлик тўғрисидаги иш кўрилишига монелик қилмайди.
Судья аризачи томонидан қарздорнинг тўловларни амалга ошира олмаслигини тасдиқловчи, асослантириш учун келтирган далилларини даxлдорлигини текширади. Кредитор томонидан келтирилган талабларни асослантирувчи исбот-ларнинг ҳам даxлдорлик масаласи текширилади. Судья асосли қарор чиқариши учун материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, қўшимча далилларни тақдим қилишни талаб этиши мумкин.
Масалан, аризачи Давлат солиқ инспекцияси бўлса, судья нафақа фонди ва меҳнат биржасидан қарздорнинг бу ташкилотлардан қарзи бор йўқлиги ҳақида маълумот тақдим этишини сўрайди.


Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish