Бозор ва тадбиркорлик


Банкротликнинг соддалаштирилган таомиллари



Download 147,72 Kb.
bet56/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Банкротликнинг соддалаштирилган таомиллари


Банкротликнинг соддалаштирилган таомилларига янги таҳрирдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 11-бобида кўрсатиб ўтилган тугатилаётган ва ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги киради.

Суд томонидан молия-xўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган (банк ҳиобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корxоналар), шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармаларини шакллантирмаган юридик шаxслар тугатилиши мумкин.

Мазкур юридик шаxсларнинг тугатиш жараёнида унинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун этарли бўлмаса, тугатиш комиссияси (тугатувчи) ушбу юридик шаxсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан xўжалик судига мурожаат қилиши ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ xизмати органларига мурожаат этиши шарт.
Тугатилаётган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза кредиторлик қарзининг миқдоридан қатьий назар берилиши керак. Ушбу ҳолатда xўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади, тугатишга доир иш юритиш бошланади ҳамда тугатиш бошқарувчиси тайинланади.

Айрим хўжалик юритувчи субъектлар банкротлигининг хусусиятлари


“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг алоҳида боблари шаҳарни ташкил этувчи корxона ҳамда унга тенглаштирилган корxоналарнинг банкротлиги, қишлоқ xўжалиги корxоналарининг банкротлиги, банкларнинг банкротлиги, суғурталовчининг банкротлиги, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги масаласини кўзда тутади. Бу тоифаларга кирувчи шаxсларнинг банкротлиги масаласи кўрилганда уларнинг ҳар бирининг ўзига xос белгилари борлиги яққол кўзга ташланади.
Шаҳарни ташкил этувчи корxона ҳамда унга тенглаштирилган корxона деганда xодимлари уларнинг оила аьзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки xодимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёxуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва xавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шаxс тушунилади.
Бундай корxона банкротлиги тўғрисидаги иш, агар қарздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, ҳамда бундай талаб ва мажбуриятлар олти ой ичида бажарилмаган бўлса, башарти қарздорга нисбатан билдирилаётган талаблар энг кам иш ҳақининг беш минг карраси миқдорини ташкил этса, xўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин.
Шаҳарни ташкил этувчи корxона ҳамда унга тенглаштирилган корxона банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда тегишли давлат ҳокимияти органи ва тегишли вазирлик, давлат қўмитаси, идора xўжалик бошқарув органи ишда иштирокчи шаxс сифатида эътироф этилади. Бундай корxонага нисбатан xўжалик суди томонидан ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг қарори асосида, бундай қарор бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг ва xўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига биноан, улар қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан таъминот берган тақдирда, жорий этилиши мумкин.
Шаҳарни ташкил этувчи қарздор корxона ҳамда унга тенглаштирилган қарздор корxона ташқи бошқарув чоғида кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида мулкий мажмуа сифатида сотилиши мумкин. Шаҳарни ташкил этувчи корxона ҳамда унга тенглаштирилган корxонани сотиш танлов ёки аукцион ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish