Бозор ва тадбиркорлик


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчаси, моҳияти ва босқичлари



Download 147,72 Kb.
bet59/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчаси, моҳияти ва босқичлари


Мулкий муносабатларни такомиллаштириш, мулкчиликни таркибий ўзгартириш бозор иқтисодиёти шароитидаги мамлакатлар учун энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан, Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мулкий муносабатларга, жумладан, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумки, тоталитар тузумда иқтисодий ҳаёт сохта сиёсат, мафкуравий мақсадларга бўйсундирилади. Сиёсат ва мафкура иқтисодиётдан устун ҳисобланади ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси уларга мослаштирилади. Собиқ Иттифоқ даврида худди шундай вазият юзага келган. Унинг иқтисодий негизини давлат ва колхоз-кооператив мулк шаклларидан иборат умумхалқ мулки деб аталган “эгасиз мулк” ташкил этарди. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг 90 %дан ортиғига давлат эгалик қилгани боис иқтисодиётда яккаҳокимлик ҳукм сурган. Иқтисодий ҳаёт, хўжалик юритиш ягона марказдан маъмурий-буйруқбозлик асосида бошқарилиб, ишлаб чиқариш турлари ва ҳажми, тақсимот қатъий режалаштирилган ҳолда белгилаб берилар эди. Ўз навбатида, тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланиш ниҳоятда чекланган бўлгани боис, бундай фаолият билан шуғулланганлар чайқовчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон ССРнинг 1959 йилги Жиноят кодекси 175-моддаси[1]).
Шунинг учун ҳам xалқда, ҳам давлатда мазкур мулкка нисбатан мулкдорлик ҳисси мавжуд бўлмаган. Бу эса, унинг талон-тарож қилинишига сабаб бўлган. Колxоз-кооператив мулки ҳам расмий жиҳатдан жамоаники деб эьтироф этилган бўлса-да, амалда бутунлай давлат иxтиёрида эди. Мулкка нисбатан бундай тартибнинг ўрнатилганлиги одамларни мулкдан бегоналашиб кетишига сабабчи бўлди. Чунки, барча ишлаб чиқариш воситалари танxо давлатнинг мулки эди. Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган одамларнинг ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум бўлиши ҳамда иқтисодий манфаатдорликнинг мавжуд эмаслиги уларда мулкка нисбатан эгалик ҳиссининг йўқолишига олиб келган эди.
Ўша вақтда амалда бўлган ушбу тизимдан фарқли равишда давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштиришнинг асосий моҳияти жамиятдаги мулкни ҳақиқий мулкдорлар қўлига топширишдан иборат. Бунда мулкдор ўз мулкини авайлаб-асрайди, уни ўзгалар томонидан талон-тарож этилишига йўл қўймайди ва энг асосийси ўз мулкидан даромад олиш мақсадида фойдалана олади. Социалистик тузумда танқид остига олинган xусусий мулк, бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда муқаддас деб ҳисобланади.
Шу сабабдан, Республикамизда “тараққиётнинг ўзбек модели” деб номланган ривожланиш стратегияси асосида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги тан олиниб, иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинликларини, энг муҳими, мулкдор бўлиш имкониятларини таъминлайдиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнлари давом этмоқда.
Зотан, бугунги кунда демократиянинг асосий тамойиларидан бири – эркин ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг энг муҳим белгиси ҳисобланувчи иқтисодий плюрализм ҳисобланиб, мазкур тушунча мулк шакллари ва хўжалик юритиш усулларининг хилма-хил бўлишида ўз ифодасини топади. Иқтисодий плюрализм муҳити турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, мувозанатда бўлишини таъминлайди. Уларнинг айримлари якка ҳукмронлигининг олдини олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”, деб белгиланди.
Таъкидлаш лозимки, давлатга қарашли бўлмаган секторни вужудга келтириш кўпроқ давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳисобига амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида давлат мулкини хусусийлаштириш, уни асосан хусусий мулкка сотиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилиши натижасида 31 мингдан зиёд давлат корхоналари ва объектлари мулкчилик шаклини ўзгартирди.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг
82,5 фоиздан кўпроғи, саноат маҳсулотининг ва пудрат ишлари ҳажмларининг 90 фоиздан ортиғи, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳасининг деярли барча маҳсулоти иқтисодиётнинг нодавлат сектори улушига тўғри келмоқда.
Хусусийлаштириш жараёнларининг чуқурлашуви, иқтисодиётда давлат иштирокининг камайтирилиши ҳамда хусусий мулкчиликнинг роли ва аҳамияти оширилиши истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ғоят муҳим устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.
Мазкур мавзу доирасида билимларимизни мустаҳкамлар эканмиз, аввало, “давлат тасарруфидан чиқариш” ва “хусусийлаштириш” тушунчаларининг моҳиятини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ.
Давлат тасарруфидан чиқариш – бу давлатнинг иқтисодиётдаги хаддан ташқари ролини қисқартиришга йуналтирилган давлатнинг мулкка эгалигини қайтадан ташкил қилишдир. Бундан ташқари, давлат тасарруфидан чиқариш хўжалик бошқаруви функцияларининг катта кисмини давлатдан четлаштириш, корхоналарга тегишли ваколатларни бериш, вертикал хўжалик алоқаларни горизонтал муносабатларга алмаштиришни англатади.
1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Давлат тасарруфидан чиқаришда давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар хусусий мулкдорлар томонидан сотиб олинади. Бунда юридик шахслар каби жисмоний шахслар ҳам, уларнинг бир гуруҳи ҳам давлат корхоналари ва ташкилотларининг мулкдорлари бўлиши мумкин. Давлат тасарруфидан чиқариш шўролар иқтисодий тизимини синдириб, унинг асоратларини бартараф этиш, бозор иқтисодиётига ўтишнинг энг самарали йўлларидан биридир. Бу тартиб хусусийлаштириш жараёни билан мантиқан боғланган тушунча бўлиб, давлатга оид ташкилот, корхона, муассасаларни ҳамда биржаларнинг давлат тасарруфидан, яъни давлат ихтиёридан чиқариб, хусусий мулк эгаларига бўлиб бериш, аниқроғи уни сотиш тушунилади. Бошқача айтганда, давлат тасарруфидан чиқариш амалдаги бошқарув тузилмасидан янги бошқарув тузилмаларини барпо этиш демакдир.
Аммо, давлат тасарруфидан чиқариш, бозор иқтисодиётида давлат муҳим роль уйнамайди, дегани эмас. Мазкур жараёнда давлат корхоналари масштаби қисқартирилади, лекин давлат аралаш иқтисодиётнинг таркибий элементи бўлиб қолаверади. Давлат тасарруфидан чиқариш жараёни давлат эгалигини сақлаб қолади ва корхоналарнинг давлат секторида қолганларини амал қилишини самарадорлигини оширишга йуналтирилган бўлади. Давлат тасарруфидан чиқариш жараёни деидеологизация билан ҳарактерланади, бунда демократик партия тарафдорлари давлат секторини, унинг сиёсий рақиблари эса хусусий секторни кенгайтиришни ёқлаб чиқадилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, хусусийлаштириш – жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир.
Хусусийлаштириш иқтисодий тушунча бўлиб, мулкка эгалик ҳуқуқини давлатдан корхоналар ва алоҳида шахсларга берилиши, хусусий секторга давлат хизматлари кўрсатилишини чеклашни ёки хусусий ташаббускорлик учун кенг имкониятлар бериш мақсадларида давлатнинг фаолият соҳасини торайтиришни билдиради. Бу жараён янги мулкдорлар синфини вужудга келишига кумаклашади, зеро усиз бозор иқтисодиётини шакллантириш мумкин эмас. Бошқача айтганда, хусусийлаштириш дейилганда фуқаролар ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларни давлат мулки объектларини ёки давлат акцияларини давлатдан сотиб олиши тушунилади[2]. Ўз навбатида, хусусийлаштириш давлат ҳуқуқий воқеилиги сифатида давлатда мавжуд мулкий муносабатларни ўзгартириш ҳисобланади[3].
Демак, хусусийлаштириш бу мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва нодавлат мулк шаклларини ривожлантиришни билдириб, монополлашган бозор иқтисодиётидан эркин бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ ҳодисадир. Мазкур ҳодиса давлат мулки монополиясини тугатишга қаратилган бўлиб, у антимонопол характерга эга, яъни мулкдорлар, мустақил товар ишлаб чиқарувчиларни кўпайтириб, соғлом рақобат муҳитига йўл очади.
Ўз навбатида, хусусийлаштиришнинг асосий мақсади мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва кўп укладли мулк шаклларини ташкил этиш эвазига мулкдор синфини шакллантириш, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб қувватлаш, аҳоли ўсишини ҳисобга олиб, аста-секин ижтимоий кафолатлар тизимига ўтиш ва аҳолини турмуш тарзини оширишдир.
Давлат мулкини хусусийлаштириш тушунчаси ҳам давлатнинг ўз ихтиёридаги ишлаб чиқариш воситалари, мол-мулк объектларини, корхоналар, уй-жой, транспорт воситалари, табиат ресурслари ва бошқаларни давлат тасарруфидан чиқариши ва фуқаролар, жамоалар, шунингдек, давлатга тегишли бўлмаган юридик шахсларга бериши ёки сотилиши, давлат мулки асосида турли (акцияли, хусусий, оилавий, қўшма, аралаш, корпоратив) мулк шаклларини вужудга келтиришни англатади. Давлат мулкини хусусийлаштириш давлат мулкини келгусида шу мулк негизида хўжалик фаолияти юритувчи ва унинг натижалари бўйича тўлиқ мулкий масъулиятни зиммасига олувчи иқтисодий субъектларга турли шартларда бериш ёки сотиш орқали амалга оширилади ва мулк эгасини ўзгартиришни назарда тутади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш хусусида фикр юритар эканмиз, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчаларини ўзаро фарқлаш лозим. Давлат тасарруфидан чиқариш бу давлат мулкини жамоат ва хусусий мулкка айланиши, хусусийлаштириш эса, давлат мулкини хусусий мулкка ўтишидир[4]. Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришдан фарқли равишда хусусийлаштиришда хусусийлаштирилаётган мол-мулк объекти шакли оқибатда ўзгаради – оммавий мулкдан хусусий мулкка ўтади. Бошқача айтганда, хусусийлаштириш мулкка эгаликни давлат тасарруфидан чиқариш йўналишларидан бири бўлиб, уларни фуқаролар ва юридик шахсларнинг хусусий эгалигига берилиши билан якунланади.
Иккинчидан, адабиётларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга берилган тариф маълум бир тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Масалан, айрим адабиётларда давлат тасарруфидан чиқариш дейилганда, давлат корхоналари ва ташкилотларини жамоа ижара корхоналарига, акцияли жамғармаларига, давлатга қарашли бўлмаган бошқа корхоналар, ташкилотларга айлантирилиши тушунилади,[5] деб қайд этилган. Ушбу таърифда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш деганда давлат корхонасининг ижарага берилиши ҳам назарда тутилади. Бу эса, ФКнинг 535, 579-586-моддаларга зид ҳисобланади, зеро 535-моддага асосан мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ушбу модда талаблари ижара объектини мулкдор ўз тасарруфидан чиқармай, фақат ижарага олувчига эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда ўтказишини талаб этади. Бу ерда мулкдор мулкини ўз тасарруфидан чиқармайди, аксинча тасарруф ўз қўлида сақланиб қолади. Давлат тасарруфидан чиқаришга берилган таъриф эса ижарага беришни ҳам мулкдор-давлат ўз тасарруфидан чиқириши мумкинлиги ҳолати билан ифодалайди[6]. Шу сабабдан, давлат тасарруфидан чиқариш дейилганда, давлат тегишли корхоналарнинг нодавлат корхоналарга айлантирилиши тушунилиши мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир соҳа фаолиятининг ўзига хос тамойиллари бўлганидек, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг ҳам белгиланган тамойиллари мавжуд. Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш;
- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вақтида мулкни пулли ва пулсиз топширишни қўшиб олиб бориш;
- пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги;
- давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
- ошкоралик давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат назоратини йўлга қўйиш;
- рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
Мамлакатимизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш
ва хусусийлаштириш жараёнини шартли равишда ўзаро боғлиқ бўлган учта босқичга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич – “кичик хусусийлаштириш даври” деб номланиб, 1992-1993 йилларда амалга оширилди. Хусусийлаштиришнинг мазкур босқичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги “Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 443-сон қарори[7] билан бошлаб берилди ҳамда 1994 йилнинг ўрталаригача давом этди. Мазкур босқич кичик хусусийлаштириш бўлиб, унда умумий уй-жой фонди, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш тизимлари хусусийлаштирилди. Бошқача айтганда, бу даврда аҳоли яшайдиган давлатга тегишли уй-жойлар, савдо, маиший хизматлар кўрсатиш, дорихона ва шу каби 53,9 минг майда давлат корхоналари хусусийлаштирилди. Уларнинг негизида 28,8 мингдан ортиқ нодавлат корхоналар ташкил этилди[8]. Масалан, “Маҳаллий саноат” давлат корпорацияси, “Ўзбексавдо”, “Ўзмаишийхизмат” уюшмалари таркибларига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар.
Ушбу босқичнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат бўлдики, унда давлат мулкига асосланган корхоналарни хусусийлаштириш шаклларини танлаш ва хусусийлаштириладиган мулкни баҳолаш бўйича тегишли тажриба тўпланди. Бу, ўз навбатида, хусусийлаштириш жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани ҳамда ушбу жараённи амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга асос бўлди. Шунингдек, бу даврда давлат мулкини бошқариш ҳамда хусусийлаштириш дастурлари ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминловчи институтлар ташкил этилди. Яъни, бу даврда хусусийлаштириш соҳасида тажриба орттириш, янги бозор тузилмаларига асос солиш ва хусусийлаштиришнинг кейинги, ўта мураккаб ва масъулиятли, янада юқори бўлган босқичларига ўтиш даври бўлди.
Иккинчи босқич – “оммавий хусусийлаштириш даври” деб номланиб, 1994-1998 йилларда амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-745-сонли[9] ҳамда 1994 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-789-сонли[10] Фармонлари хусусийлаштиришнинг навбатдаги босқичига ўтиш учун туртки бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги ПФ-475-сонли Фармон билан Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Мазкур дастурда саноат ва қурилиш тармоқларида хусусийлаштиришни амалга оширилишига, шунингдек фуқароларни хусуийлаштириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ёпиқ акциядорлик жамиятларини очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
Бу даврда машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, автомобиль транспорти, агросаноат комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик корхоналари очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирилди ва хусусийлаштирилди. Ушбу даврда қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларини амалга ошириш натижасида республикада кўп укладли иқтисод шакллантирила бошланди, унда нодавлат секторнинг ўрни ва аҳамияти барқарорлашиб борди. Давлат корхоналари базасида йирик ва ўрта акциядорлик корхоналарини ташкил этиш кенг ёйилди. Бунинг натижасида ўз сафларига 2 миллиондан ортиқ акция, пай, улуш эгалари, 3 миллиондан ортиқ шахсий таморқа хўжалиги эгалари, 85 мингта хусусий ва кичик корхона эгалари, минглаб кўчмас мулк эгаларини бирлаштирувчи мулкдорлар синфи шаклланди. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларига кирувчи йирик корхоналарни қайта ташкил этиш ва хусусийлаштириш учун зарурий тажриба орттирилди.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish