Бозор ва тадбиркорлик



Download 147,72 Kb.
bet51/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Суд санацияси
Кузатув жараёнида қарздор, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санациясини жорий этиш ҳақида иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Суд санацияси – xўжалик суди томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
 Қарздорнинг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни узиш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси илова қилинмоғи лозим.
Иқтисодий суд томонидан суд санацияси жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Унда суд санациясининг муддати, суд томонидан тасдиқланган қарзни узиш жадвали, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шаxслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва шакллари, санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим. Мазкур ажрим устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.
Суд санацияси кўпи билан йигирма тўрт ойлик муддатга жорий этилади, бу муддат мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шаxслар кредиторларнинг талабларини қондириш учун xўжалик суди томонидан кўпи билан олти ойга узайтирилиши мумкин.

Суд санацияси жорий этиш қуйидаги оқибатларга олиб келади:

  • кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари қабул қилинган чоралар бекор қилинади;

  • қарздорнинг мол-мулкини xатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат банкротлик таомили доирасида жорий этилиши мумкин;

  • суд санацияси пайтида юзага келган пул мажбуриятларини ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка ва бошқа иқтисодий санкциялар, тўланиши лозим бўладиган фоизлар қўлланилмайди.

Суд санацияси жорий этилганда кузатувдаги сингари қарздор ва унинг бошқарув органлари қонунда белгиланган айрим битимларни тузишга ва бошқа ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
Суд санацияси жорий қилинганда иктисодий суд томонидан санация қилувчи бошқарувчи тайинланади. Санасия қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланган.
Санация қилувчи бошқарувчи: кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши; ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳолларда кредиторларнинг йиғилишини чақириши; қарздор томонидан тақдим этилаётган суд санацияси режаси ва қарзни узиш жадвали бажарилиши жараёни ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиқиши ҳамда кредиторларнинг йиғилишига тегишли хулосаларни тақдим этиши; суд санацияси режаси амалга оширилишининг бориши ҳақида кредиторлар йиғилишига ва кредиторлар қўмитасига, шунингдек агар корхона устав фондида давлат улуши бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига ахборот тақдим этиши шарт.
Суд санацияси муддатидан илгари тамомланиши ёки тугатилиши мумкин. Улар бир-биридан фарқ қилади. Кредиторларнинг қарзни узиш жадвалида назарда тутилган барча талаблари суд санациясининг белгиланган муддати ўтишидан олдин қарздор томонидан қаноатлантирилганда қарздорнинг раҳбари суд санацияси муддатидан илгари тамомланганлиги ҳақида судга ҳисобот тақдим этади. Суд мазкур ҳисоботни ва кредиторларнинг шикоятларини кўриб чиқиб, - агар узилмаган қарз қолмаганлиги аниқланган, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юри-тишни тўxтатади; - агар узилмаган қарз борлигини аниқ-лаган ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади ҳамда булар ҳақида шикоят (протест) қилиниши мумкин бўлган ажрим чиқаради.
Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун эса қуйидагилар асос бўлади: кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни узиш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги; қарздор қарзни узиш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги.
Суд санацияси, шунингдек белгиланган муддат тугаши муносабати билан ҳам тамомланади. Суд санациясининг тамомланиши тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади ва бу ҳақда xўжалик судининг тегишли суд ҳужжати қабул қилинади.
Суд санациясининг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида қарздорнинг раҳбари ўтказилган суд санацияси натижалари тўғрисида иқтисодий судга ҳисобот тақдим этиши шарт. Мазкур ҳисоботга қарздорнинг сўнгги санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори ва мазкур қаноатлантиришни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри, санация қилувчи бошқарувчининг қарздор раҳбари ҳисоботи бўйича хулосаси, талаблари қаноатлантирилмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши лозим. Қарздор раҳбарининг ўтказилган суд санацияси натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари иқтисодий суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади.
Банкротлик тўғрисидаги қонунда мажбуриятларнинг таъминот берган шаxслар томонидан бажарилиши, таьминотдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот ҳамда таъминот берган шаxсларнинг мажбуриятларни бажармаслиги оқибатлари ҳам батафсил ёритилган.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish