Бозор ва тадбиркорлик


Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан



Download 147,72 Kb.
bet50/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан:
мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган пайтга қадар қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатларини ижро этиш бундан мустасно. Иқтисодий суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ижро ҳужжатларини ижро этишни тўхтатиб туриш учун асос бўлади;
қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) унинг таркибидан муассислари (иштирокчилари) чиқиб кетиши муносабати билан қарздорнинг мол-мулкидан улушни (пайни) ажратиш ҳақидаги талабларини қондириш тақиқланади;
эмиссия қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади;
муқобил бир хилдаги талабни ҳисобга олиш йўли билан қарздорнинг пул мажбуриятларини тугатишга, башарти бунда ушбу Қонуннинг 134 ва 169-моддаларида назарда тутилган кредиторларнинг талабларини қондириш навбати бузилса, йўл қўйилмайди.
Қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонунда белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин.
Кузатув жорий этилганда қарздор бошқарув органларининг қонунда белгиланган айрим ваколатлари чекланади.
Масалан, қарздорнинг бошқарув органлари кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш билан ёки шу мол-мулкни бошқа усулда тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни; қарздорнинг баланс қиймати қарздор активлари баланс қийматининг ўн фоизидан кўпроғини ташкил этадиган мол-мулкини тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни; заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафолат хатлари ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимларни фақат муваққат бошқарувчининг ёзма розилигига биноан тузишлари мумкин.
Қарздорнинг бошқарув органлари қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли эмас: Қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ва тугатиш тўғрисидаги қарор; юридик шахсларни тузиш ҳақидаги ёки бошқа юридик шахсларнинг иштироки тўғрисидаги қарор; ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги қарор; дивидендлар тўлаш ёки қарздорнинг даромадини (фойдасини) унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги қарор; қарздор томонидан облигациялар ва бошқа эмиссия қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги қарор, акциялар чиқариш ҳақидаги қарор бундан мустасно; илгари чиқарилган акцияларни акциядорлардан сотиб олиш тўғрисидаги қарор.
Кузатув жорий этилиши муносабати билан иқтисодий суднинг ажрими билан кредиторлар ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи таклиф этган номзодлар орасидан муваққат бошқарувчи тайинланади. Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунда аниқ белгилаб қўйилган. Жумладан, қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши; қарздорнинг кредиторларини аниқлаши, кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторларни хабардор қилиши; кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириши ва ўтказиши шарт.
Муваққат бошқарувчи кузатув тугагандан кейин, лекин иқтисодий суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда иқтисодий судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Иқтисодий суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд иқтисодий судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, иқтисодий суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни узиш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда суд санациясини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатувчи бошқарувчи тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади.
Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тугатилади.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish