Хусусийлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари
(2018 йил январь-июнь ҳолатига)
Ҳисобот даврида энг кўп хусусийлаштирилган объектлар сони Тошкент вилоятида 116 та (жами республика бўйича хусусийлаштирилган объектлар умумий сонининг 27,0%), Самарқанд вилоятида –42 та (9,8 %), Андижон вилоятида –39 та (9,1 %), Қашқадарё вилоятида –37 та (8,6 %), Сурхондарё вилоятида –34 та (7,9 %), Хоразм вилоятида–30 та (7,0%), Қорақалпоғистон Республикасида –28 та (6,5 %) ва Наманган вилоятида –26 та (6,1 %)ни ташкил этди.
(3-расм)
2018 йилнинг январь-июнида вазирлик ва идоралар кесимида хусусийлаштирилган давлат объектларининг таркиби
(жамига нисбатан %да)
Хусусийлаштирилган давлат мулки объектлари таркибида энг кўп улуш маҳаллий ҳокимиятларга 332 та объект (республика бўйича жами хусусийлаштирилган объектларнинг 77,4%), Соғлиқни сақлаш вазирлиги –42 та объект (9,8%), Халқ таълими вазирлиги –18 та объект(4,2%), “Навоий кон металлургия комбинати” ДК –10 та объект (2,3 %) ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига –5 та объект (1,2 %) тўғри келади. 2018 йилнинг январь-июнида давлат мулкини сотишдан тушган тушумлар 132,1 млрд. сўмни ташкил қилди.
Туртинчидан, бозорга ижтимоий йуналиш бериш, ижтимоий мазмунга эга бўлган бозор иктисодиётини шакллантиришда давлатнинг етакчи роли мавжуддир. Бозор иқтисодиётининг шаклланиши даври, ундаги рақобат шах- сий даромад учун кураш жараёнидан иборат бўлиб, инсон манфаатига тескари бўлган ҳолатларни ҳам юзага келтиради. Булар қаторига нарх-навонинг кўтарилиб бориши, даромадлар табақаланиши, ишловчилар ўртасида иш жойи учун кураш, корхоналар синиши туфайли ишсизликнинг ортиб бориши кабилар киради. Бундан ташқари, ишга лаёкатсиз, кам даромадга эга бўлган аҳолининг тижоратга боғлик бўлмаган соҳада банд бўлган қисмини бозорнинг салбий таъсиридан асраш талаб қилинади, уларни бозор иқтисодиёти юзага келтирадиган қийинчиликлар билан юзма-юз қолдириб бўлмайди.
Бозор икгисодиётининг тиклана ва ривожлана бориши хусусий соҳанинг бу ишга жалб этилиши ўсиб бориши билан давлат ижтимоий ҳимояда ўз ҳиссасини ортириб боради. Шунинг учун ўтиш даврида давлат бундай пайтда устувор тадбирларни тез ҳал қила оладиган тарзда амал қилиши керак. Бу тадбирлар умуман меднатдан фойдаланиш, меднат муносабатларини белгилаш, энг кам хақ олиш миқдорини белгилаш, ижтимоий суғурта ва унинг учун маблаглар ажратишларнинг бозорга хос тизимларини яратишдан, ишсизлик нафақаси, ишсизликнинг олдини олиш чораларини кўришдан иборат. Айниқса, бозор шароитида замонавий нафақад тизимини яратиш жуда муҳимдир. Чунки бу ҳақиқатдан ҳам инсон манфаатини таъминлаш, ишга нолойиклик ёшида инсонни моддий ҳимоя этишдир. Республикамизда қисқа муддат ичида шундай ишлар амалга оширилган ва у доимо такомиллашиб бормокда. Ҳозирги вақтдаги нафақа тизимида энг кам нафақа миқдори энг кам меҳнат ҳақидан юқоридир. Тако- миллашган ва кенг тармоқли нафақа тизими мавжуд. Шунингдек, тўловсиз ўқиш, илм олиш, тиббиёт хизмати ҳамда маданий-маориф тармоқлари билан бирга турли мавжуд имтиёзларни, стипендия, болалар ҳаёти, уларнинг дам олиши ва тарбиясига оид давлат харажатлари, меҳнаткашлар дам олиши, даволанишидаги касаба ташкилотлари ёрдами кабиларни эътиборга олсақ ижтимоий ҳимоянинг жуда катта эканлигига амин бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |