Иккинчидан, бозорча халқ ҳўжалиги тузилишини яратиш, инвестициянинг асосий қисмини бажариш ҳам давлатнинг зиммасидадир. Бозор муносабатларининг энг асосий хусусияти иқтисодиётнинг талабга тўла тобелиги, яъни иқтисодий манфаатдорлик, иқгисодий тизим талабидан келиб чиқиши зарурлигидир.
Учинчидан, иқтисодий тизим ўзгаришида, бозорга ўтишда кетма-кетликни таъминлашда давлат ролининг адамиятлилиги. Маълумки, жамиятдаги катта ўзгаришлар, иқтисодий тизимнинг туб ўзгаришлари кўпинча жуда оғирлик билан, катта моддий ва бошқа талофотлар орқали рўй беради. Эскича, масалан, собиқ марксизмча йўлни олсак, у революцион йулни афвзал килади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳақиқий революцион усул ортиқча йўқотишлар, ҳатто қон тўкишларга олиб келди. Шунга кўра, мақсадга эволюцион йўл билан эришиш мумкин бўлиб турганда революцион усулнинг ҳеч ҳожати йўқ. Чунки у жамият учун жуда қимматга тушиши мумкин. Шуни ҳам айтиш лозимки, эволюцион йўл тартиб, онгли ёндашув ва катта меҳнат оркали аста-секинлик ҳаракатининг таъминланишини талаб килади. Албатта, бундай куч давлат бўлиши мумкин, холос.
Давлат сектори, айниқса ривожланган мамлакатларда ЯИМни шакллантириш ва бандликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
(1-расм)
Бундан мақсад эса миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ва аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Гап давлатнинг оммавий маъмурий-буйруқбозчилик тизимини киритиш хусусида бормаяпти. Лекин глобаллашаётган жаҳон иқтисодиёти ўртага ташлаётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг иқтисодий жараёнларни тартибга солиш борасидаги кенгроқ иштирокини маъқулловчи фикрлар кўпайиб бормоқда. Алоҳида қизиқишга давлат бошқарувининг аралаш, яъни гибрид шакллари сазовор бўлмоқда.
Ўзбекистонда бозорга иқтисодиётига ўтиш ислоҳот усулида давом эт- мокда. Бу эса масалаларни кетма-кет ечиш, шароитга қараб иш кўришни талаб этади. Тайёргарликсиз кескин ўзгаришга йул қўймаслик ва янгисини яратмай туриб, эскисини йук, қилиш керак эмас. Акс ҳолда ундан фойдаланиб туриш асосий усул бўлиб ҳисобланади, буларнинг барчаси давлат бошчилигида, давлат ижроси орқали амалга оширилмокда. Бу усулни барча соҳаларда қўллаш мумкин. Масалан, мулкни хусусийлаштириш жараёнини олсак, аввало майда мулк шакллари юзага кела бошлади ва у майда савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналаридан бошланди. Шу билан бирга, аҳоли турар жойларини давлат тасарруфидан чиқариб, хусусий мулкка ўтказиш онгли равишда тартиб билан кетма-кетликка риоя килинган ҳолда амалга оширилмокда. Энди ўрта ва йирик иншоотларни, корхоналарни хусусийлаштиришга ўтилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йилнинг январь-июнь ойларида 429 та (дастур доирасидаги ва дастурдан ташқари объектларни қўшган ҳолда) корхона ва объектлар (кейинги ўринларда -объектлар) хусусийлаштирилди.
(2-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |