Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли ва вазифалари.
Режа:
Кириш…………………………………………………………..
Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли тўғрисидаги назарий қарашлар………………………………………………….
Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли ва вазифалари.…………………………………………….....
Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари.....................................................................
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг ролининг таҳлили.......................................
Хулоса ..........................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………….
КИРИШ
Ўзбекистон - давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги ролини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ ислоҳотларнинг янги босқичига ўтмоқда. Ислоҳотлар амалга оширилиши заруриятдир ва умуман олганда бу борада давлат, хусусий сектор ҳамда жамиятнинг қарашлари мос келади. Лекин, давлатнинг иштироки ва унинг иқтисодиётдаги, кенг маънода эса, ривожланиш жараёнларидаги ролини қисқартириш ёки хусусий секторнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиши учун шароитлар яратиш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Давлат аввалгидек, ислоҳотлар ташаббускори сифатидаги ролини давом эттириши ва мамлакатни ривожлантириш борасидаги функционал вазифаларни бажариши зарур, акс ҳолда Ўзбекистонда барқарор ва узвий ривожланаётган саноатлашган иқтисодиётни яратиш ҳақида сўз юритиш мушкул. Шу билан бирга, активлар эгаси, бозор иштирокчиси, регулятор каби давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки сифати ўзгариши лозим.
Давлатнинг иқтисодиётдаги ва умуман олганда ривожланишдаги роли борасида фикрлар олимлар ва амалиётчилар орасида кенг баҳсга сабаб бўлаётган масалалардан биридир. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози эса, ушбу баҳсларга янги туртки берди. Бир тарафдан, оддий фуқаролар манфаатларини ҳисобга олиб, давлат томонидан йирик корпорациялар ва бозорларни назорат қилиш зарурати юзага келди. Бошқа тарафдан эса, жаҳон инқирози, Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида давлатнинг иқтисодий жараёнлардаги роли туфайли иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб туриш ва аҳоли фаровонлигининг янада ўсишини таъминлаш борасидаги бир қатор ютуқларини янада ойдинроқ кўрсатиб берди.
Бундан мақсад эса миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари ва аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Гап давлатнинг оммавий маъмурий-буйруқбозчилик тизимини киритиш хусусида бормаяпти. Лекин глобаллашаётган жаҳон иқтисодиёти ўртага ташлаётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг иқтисодий жараёнларни тартибга солиш борасидаги кенгроқ иштирокини маъқулловчи фикрлар кўпайиб бормоқда. Алоҳида қизиқишга давлат бошқарувининг аралаш, яъни гибрид шакллари сазовор бўлмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашиб, уни тартибга солиб туриши объектив ҳолат ҳисобланади. Бу эса қуйидагиларда намоён бўлади: бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви унинг бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўз зиммасига олиши; бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи келтириб чиқарувчи салбий оқибатларни бартараф этиш зарурлиги; истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоялаш; бозорнинг табиатидан келибчиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш, жумладан, аҳолининг кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, бепул (ёки имтиёзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олиши; ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини ҳам ўз зиммасига олиши орқали изоҳланади.
Ушбу ижобий натижалар мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг иқтисодий ислоҳотлар стратегияси тўғри шакллантирилганлигини ифода этади. Иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, унинг натижавийлигини ошириш, бу борада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни тақозо этади. Шу боисдан мазкур курс иши мавзуси долзарб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |