Бозор иқтисодиётининг тартибга солишда давлатнинг иқтисодий роли ва вазифалари.
Иқтисодиётни ҳудудий бошқарув муайян ҳудуддаги мавжуд давлат ҳокимияти томонидан амалга оширилар экан, унинг ўзига хос у ёки бу тарздаги ривожланиб бориш стратегияси белгиланган бўлади. Шу стратегияни амалга ошириш нуқтаи назардан ҳудудий бошқариш орқали муайян вазифалар белгиланади ва уни амалга ошириш тактикаси ишлаб чиқилади.
Иқтисодиётни ҳудудий бошқариш у ёки бу ҳудудда ўрнатилган қонунчилик асосида амалга оширилар экан, масалан, Ўзбекистонда ўзига хос бошқариш структураси (тузилмаси) белгиланади. Худди шундай ҳар бир давлатнинг ўзига хос бўлган бошқариш структураси (тузилмаси) белгиланади.
Ҳудуднинг бошқариш структураси (тузилмаси) шу ҳудуд иқтисодиётини бошқаришда амалга ошириладиган мақсадлардан иборат бўлиб, бу мақсадларни амалга оширувчи ва функцияларни бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушунилади.
Иқтисодиётни ҳудудий бошқаришни амалга ошириш учун шу ҳудудга тегишли жойдаги, иқтисодий жиҳатдан стратегик мавқэга эга бўлган вазифаларни ҳал этиш мақсадида, муайян маҳаллий тарзда фаолият кўрсатувчи органлар тузилади. Бошқарув органлари тизими ўз навбатида қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниш ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар ўтнатилишини тақазо этади. Шу тариқа ҳудудда маълум даражада иқтисодиётни бошқариш мақсадидаги бошқарув структураси (тузилмаси) ташкил топади. Бундай структура (тузилмаси) одатда бошқарув аппарати структураси (тузилмаси) деб ҳам юритилади. У бирон-бир бошқарув органининг (вазирликнинг ёки корхонанинг бошқарув аппарати ва ҳоказо) бўлимлари таркибидан иборат бўлиши мумкин.
Ҳудуднинг бошқарув структураси (тузилмаси) шу ҳудуднинг ишлаб чиқариш структурасини (тузилмасини) ҳам ифодалайди. Бунда ҳудудий бошқаришни ташкил этишнинг дастлабки ва белгиловчи омили ишлаб чиқариш жараёни бўлиб ҳисобланади. У ўзаро боғланган асосий, ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатувчи жараёнлардан иборат бўлиб, бу жараёнлар йирик ҳудудни ташкил этиб турувчи кичикроқ ҳудудлар ўртасида меҳнат тақсимотини талаб қилади. Шу мақсадда кичик-кичик ҳудудларда (яъни вилоят ёки туманларда) ишлаб чиқариш бўлимлари ва уларга хос бўлган бошқарув аппарати (ҳокимликлар) тузилади.
Иқтисодиётни ҳудудий бошқаришнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ташкилий структура (тузилма)ларни ҳосил қиладиган бошқариш органлари бошқариш бўғинлари ва бошқариш босқичлари шаклида бўлади.
Ўзбекистонда иқтисодиётни ҳудудий жиҳатдан ривожлантириш ва бошқариб бориш мақсадида давлат томонидан муҳим вазифалар бажариб келинмоқда. Айниқса маъмурий буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш даврида унинг устувор аҳамиятли таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бу тўғрида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов: «Мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб, ислоҳотлар жараёнининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва мустақил давлатимизнинг ижтимоий - сиёсий ҳаётида туб ўзгаришларни амалга ошириш сиёсатини ишлаб чиқиш ва изчил рўёбга чиқариш керак» деб таъкидлаган эди1.
Демак, бугунги кунда бизнинг онгимизга сингиб кетган ва жуда таниш бўлган машхур беш тамойиллардан бири: «давлат мураккаб ўтиш даврида ўзи бош ислоҳотчи бўлиши зарур»лиги бежиз эмас.
Давлат иқтисодиётни ҳудудий жиҳатдан бошқарувини ташкил этиб ва шарт-шароит яратиб борар экан, иқтисодий қарорларнинг хуқуқий асосини таъминлаб беради. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш йўлида иқтисодий муносабатларда қатнашувчи субъектлар манфаатларини ҳимоя қилади. Иқтисодиёт таркибини ва инфратузилмаларини шакллантиради, пул муомаласини назорат қилади, ҳамда давлат мулкчилигида бўлиши маъқул бўлган соҳаларни ривожлантиради2 .
Давлат иқтисодиётни ҳудудий жиҳатдан бошқарувини ташкил этар экан, унинг фаол аралашувида чэгара бор. Чунки бозор механизми каби ўзини-ўзи тартибга солувчи механизмнинг ишлашига ҳам шарт-шароит яратиб боради.
Хуллас «энг муҳими, парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини биз ўзимизга аниқ белгилаб олдик»3.
Иқтисодиётни ҳар қандай бошқарувида давлатнинг учта глобал функциялари таъкидланади4:
1. Самарадорлик функцияси.
2. Иқтисодий адолатлик функцияси.
3. Иқтисодий барқарорлик, стабиллик функцияси.
Иқтисодиётни ҳуқуқий бошқаришда ҳам худди шу функциялар қайд этилади. Масалан, биз самарадорлик функциясини кўриб чиқадиган бўлсак, энг аввало ҳудудий миқёсда давлатнинг турли иқтисодий воситалари орқали ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини ошириш фаолиятини тушунамиз. Бу ерда албатта биз антимонопол сиёсатни кўз олдимизга келтирамиз, чунки рақобат муҳити бозор механизмига бевосита таъсир этувчи омил ҳисобланади.
Иқтисодий адолатлилик функциясига келадиган бўлсак, жамият ҳар бир ишбилармонни, хўжалик субъектини, рақобат шароитида қатнашиб унинг пировард натижасида товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иши кучи ва капиталдан оқилона фойдаланиш туфайли олган даромадларини тан олади ва бунинг учун давлат барча шароитларни яратиб беради.
Соф бозор тақсимоти, даромадлар бўйича, аҳолини яшаш минимумини таъминлаб бермайди. Шунинг учун даромадлар тақсимоти бозор нуқтаи назаридан адолатли бўлсада, умуминсоний қадриятлар борасида адолатли ҳисобланмайди. Шунинг учун давлат ўз зиммасига олаётган даромадларни қайта тақсимот қилиш функциясини, шунингдек вақтинча иш билан шуғулланишга ёш жиҳатдан тўғри келмаган жамият аъзоларини ижтимоий ҳимоясини ҳам таъминлайди. Ҳудудий жиҳатдан эса ушбу ижтимоий ҳимоя кўлами янада ошади.
Маълумки, бозор тизими тўлиқ бандликка эришмаган, эришмайди ва эришишга қизиқмайди ҳам. Чунки тўла бандликни таъминлашнинг иложиси энг ривожланган давлатларда ҳам амалга оширилмаган. Натижада ишсизлик муаммоси пайдо бўлади. Ушбу муаммолар билан албатта давлат шуғулланиши керак ва шуғулланади ҳам. Бундан ташқари давлат ишлаганларга минимал истеъмол ва минимал иш ҳақини кафолатлайди.
Макроиқтисодий барқарорликка эришиш учун, давлат бюджетини тўлдириш учун, турли хўжалик субъектлар даромадини олиш учун, давлатнинг ўзи инфляцияга қарши сиёсат ва фискал сиёсат ўтказади. Бундан ташқари давлат иқтисодиётни ривожланиш циклларини юмшатиш чора-тадбирларини кўриб чиқади.
Албатта ривожланган, демократик давлат ҳар бир хўжалик субъектлари ишига тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита аралашиб, турли қонунлар, иқтисодий воситалар, умумий қоидалар ва тартиблар орқали бошқаради. Бу эса айниқса ҳуқуқий мезонларга бўйсундириш нуқтаи назардан стратегик аҳамиятга эга бўлган масалаларни бажаришга йўл очади.
Давлат бошқаруви жамиятни барча аъзоларининг манфаатларини бажаришга қаратилган ва барча хўжалик объектларига тенг ҳуқуқ ва шарт-шароитлар яратиб беришни кафолатлайди.
Ўтиш даврида давлат баъзи бир бозор иқтисодиётига мос бўлмаган функцияларни ҳам бажаради. Шунинг учун у бозорнинг энг йирик субъекти бўлиб қолади ва бошқа иқтисодий субъектларнинг фаолиятини бошқаради, ҳамда кўпчилик тақсимот функцияларини ўзида сақлаб қолади.
Давлат бошқарувисиз ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги пасаяди, фундаментал фанлар турғунликка учрайди, ижтимоий инфратузилмалар камайиб кетади, чунки уларни ривожлантириш учун катта маблағлар керак бўлади.
Давлат бошқаруви корхона ва шахсий манфаатларни ҳимоялаш доирасида бўлади, турли тўсиқларни ва муаммоларни ҳал этишда фаол хизмат қилади. Бунинг учун ортиқча маъмурий-минтақавий тўсиқлардан, монополиядан, ортиқча солиқлардан сақлаб давлат имтиёзли кредитлар беришга шароит яратади.
Давлат бошқарувининг бирламчи вазифаси иқтисодий хавфсизлик ва барқарорликка эришишдир. Бу эса энг аввало мамлакатни иқтисодий ҳолати, ишлаб чиқаришни ривожланганлиги, ижтимоий-иқтисодий сиёсий барқарорлик, тинчлик ва суверен ташқи иқтисодий сиёсатнинг самарали юритишга кўп жиҳатдан боғлиқдир5.
Иқтисодий барқарорлик ҳақида фикр юритар эканмиз, иқтисодий хавфсизлик масалаларини ҳам ҳисобга олишимиз лозим. Чунки иқтисодий хавфсизлик – мустақил ишлаб ва қайта чиқаришни ташқи ва ички хавф ва хатарлардан сақлашдир. Бунга сабаб бўлувчи омиллар қуийдагилар6:
1. Ишлаб чиқаришни деформациялашганлиги, хом ашёвий йўналиш бўлганлиги (аввалги тизимда).
2. Турли минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нотекис бўлишлигини кучайиши.
3. Даромадлар бўйича аҳолини табақаланиши.
4. Криминал ҳолатни мураккаблашуви.
5. Халқаро терроризм ва диний экстремизм хавфи.
Бундан ташқари олдинги тизимдан сақланиб келаётган баъзи бир иллатлар таъсири ҳозир ҳам иқтисодиётни самарадорлигини оширишда ва халқимизни турмуш сифатини тубдан ўзгариш ясашга олиб келаяпти. Булар қаторига иқтисодиётимиз бир томонлама, хом ашё базаси бўлганлиги ва унинг таъсирини айтишимиз мумкин. Инқилобий ўзгаришлар мустақиллик йилларида бўлган бўлсада, пировард натижага эришиш учун яна маълум вақт керак.
Ўзбекистон Конститутциясида барча мулкчилик шакллари тенг ҳуқуқли деб тан олинади7. Аммо бозор ва турли хўжалик субъектлари баъзи бир масалаларнинг муаммоларига ўз эътиборларини чиндан ҳам қаратмаган. Булар қаторига биз қуйидаги масалаларни киритамиз:
атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сақланишни;
жамоат тартибини сақлашни;
давлат ҳимоясини;
миллий хавфсизлик;
давлат бошқарувини;
ягона энергетика тизимини.
Буларни барчаси дунё тизимида умумдавлат товарлари деб аталади8. Давлат бошқарувини конкрет шакллари ва масштаблари иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кўплиги ёки озлиги билан ифодаланади. Масалан, Германия, Япония, Нидерландия, Швеция, Норвегия, Австрия мамлакатларида иқтисодиётни давлат томонидан бошқаруви жуда кучли ривожланган. Лекин баъзи бир мамлакатларда: АҚШ, Австралия, Канадада ушбу услуб камроқ ишлатилади, чунки иккинчи жаҳон уриши уларга деярли таъсир этмаган1.
Давлат томонидан иқтисодиётни бошқаришда ҳам уларнинг хўжалик эҳтиёжларини бажарувчи ва ифода этувчи субъектлари бўлиб ёлланган ишчилар, ишбилармонлар, фермерлар, кичик, хусусий ва катта корхоналар, бошқарувчи ва акциядорлар ҳисобланади. Буларни ўзаро иқтисодий алоқалари ҳудудий иқтисодиётни ривожланишига хисса қўшади. Фақат ҳудудий эмас, балки республика, қолаверса халқаро кўламларда ҳам уларнинг иқтисодий алоқалари мавжуд.
Ҳар бир бозор субъектининг ўз манфаати бўлиб, ўзига яраша дунёқараши, қизиқиши маънавияти бор. Бу ерда давлат ушбу манфаатларни миллий, минтақавий, оила, шахсий эҳтиёж ва манфаатлар мувозанатини топиб иш юритиш керак.
Давлат бошқарувини бажарувчи субъектлар асосан 3 (уч) ҳокимият томонидан амалга оширилиб, булар: Қонун чиқарувчи (Олий Мажлис), бажарувчи (Вазирлар маҳкамаси, ҳоқимиятлар) ва суд тизимида хизмат қиладилар. Иқтисодиётни ҳудудий бошқарувида ушбу ҳокимиятнинг вилоятдаги бўлинмалари фаолият кўрсатади.
Давлат бошқарув объектлари - бу тармоқлар соҳалар, минтақалар, турли вазиятлар, можаролар ва ҳоказо бўлиб масалан:
иқтисодий цикллар;
хўжаликларни минтақавий, таркибий секторлари;
капитал жамғариш шароити;
бандлик даражаси;
пул муомаласи;
нарх-наво;
тўлов баланси;
рақобат таркиби;
кадрлар тайёрлаш ва қайта ўқитиш;
ижтимоий муносабатлар;
атроф муҳит;
ташқи иқтисодий алоқалар каби шаклида ўрганилади.
Иқтисодий барқарорликни таъминлаш, давлат тизимини ички ва ташқи хавфлардан сақлаш, ўзгариб бораётган шароитларга мослаштириш, халқ фаровонлигини ошириш билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз
Барча иқтисодий тизимларда давлат ва бозор тизими ўзига хос ахамият касб етиб, хар бири мустақил амал қилади. Шу билан бирга турли иқтисодий тизимлар бир-биридан иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлат ва бозор ролининг нисбати бўйича кескин фарқланади. Масалан, бир иқтисодий тизим кўпроқ давлат томонидан бошқаришга таянса, бошқаси бозор механизми орқали тартиблашга устунлик беради. Мустақил тараққиёт даврида «мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо етган холатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни хал етиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади»9.
Мустақилликка эришиб, бозор иқтисодиёти асосида ривожланиш мамлакат иқтисодиётини иқтисодий ҳаётдаги мавжуд бўлган ҳамма муаммоларни тўғрилигича ечиб ҳал қилади деб ўйлаш нотўғридир.
Бозор иқтисодиётининг ҳам ўзига хос муаммо ва камчиликлари мавжуд. Шунинг учун давлат бозор иқтисодиёти ҳал қила олмайдиган, унга даҳли бўлмаган, аммо мамлакатда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишда асосий рол ўйнаши керак. Давлатнинг бутун қонунчилиги, унинг иқтисодий ва социал сиёсати, қуввати, имконияти бозор механизмлари билан биргаликда ҳаракат қилиб, мавжуд муаммоларни ечиш, бозорни тартибга солиш, уни оқилона бошқариш. Шу асосида халқ турмуш даражасини кўтариш кўп жиҳатдан давлатга боғлиқдир.
Давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви ва уни тартибга солишдаги роли асосан қуйидагилардан келиб чиқади ва зарурият ҳисобланади:
Жамиятнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа, экология, иқтисодий, гинетик кабилар давлат томонидан маблағ билан таъминланади, давлат бошқаради.
Моддий бойликлар ва даромадларнинг қайта тақсимланиш йўли билан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.
Давлат сектори орқали иқтисодиётга таъсир этиш.
Вақти-вақти билан иқтисодиётнинг самарали фаолият кўрсатишга қаратилган ислоҳатлар ўтказиш.
Иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш ва тартибга солиш.
Айтганимиздек, бозор иқтисоди тизимида ишлашни истаганларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқининг тўла таъминланишини кутиб бўлмайди. Давлатнинг бу муаммони ҳал қилишга аралашиши, ишсизликни пасайтириш чораларини кўриши талаб қилинади. Бозор иқтисодиёти механизм, инфляция, умумий иқтисодий фаолият пасайиши кабиларга курашиш қобилиятига эга эмас. Бозор ўз ички резервлари билан буларни олдини ололмайди. Бундай шароитда ҳам давлат ташаббуси ва аралашуви зарур ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганлардан шу нарса келиб чиқадики жамиятдаги мувозанатни таъминлаш учун бозор иқтисодиёти тартибга солишга муҳтож ва давлат ўз фаолияти билан бозор фаолиятини тўлдириб боради. Бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибалари яққол мисол бўла олади. Соф бозор иқтисоди деярли йўқ, у аллақачон аралаш иқтисодиётга айланган.
Бозор иқтисодиётида бозорнинг эркин ҳаракати билан давлатнинг иқтисодий фалият ўртасидаги мувозанат боғланиши қонуний ҳисобланади вабу ижоий натижаларга олиб келиши тажрибада синалган. Бозор иқтисодиёти ва унга ўтиш давридан давлатнинг иқтисодий фаолияти ва тартибга солиш вазифасининг бажарилиши бир-биридан фарқ қилади. Бозор иқтисодиётини шакллантириш даврида давлат фаолиятианча мураккаблашади, бунга турли мулкчилик формаларини яратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, рақобатли муҳитни яратиш, кучли инфляциянинг олдини олиш, тадбиркорликни жонлантириш, халқ хўжалиги тузилишини (структурасини) бозорга мослаб ўзгартириш, ижтимоий муаммолар ечимини топиш кабилар мисол бўла олади. Давлат шунинг учун давлатки, у доимо мамлакат иқтисодий-ижтимоий фаолиятидан бохабар бўлиб, ҳамма соҳалардан хабардор бўлиб туриши лозим.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш объектив тавсиф касб етади. Кўплаб иқтисодчилар иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солинишининг зарурлигини фақат бозорнинг камчиликлари, унинг кўплаб иқтисодий муаммоларни хал ета олмаслик холати билан изохлайдилар. Бу маълум маънода тўғри бўлсада, бироқ, иқтисодиётга давлат таъсирининг объектив зарурлиги енг аввало ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривойланиши билан белгиланади. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг объектив асоси бўлиб хам миллий иқтисодиёт дааражасида, хам халқаро миқёсда ийтимоий мехнат тақсимотининг ривойланиши негизида ишлаб чиқаришнинг умумлашуви жараёни хизмат қилади.
Бу жараён қуйидагиларда намоён бўлади:
•чуқурлашиб бораётган ижтимоий мехнат тақсимоти асосида ишлаб чиқариш ихтисослашган тармоқларининг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлиги янада кучаяди;
•ишлаб чиқаришнинг кооператсиялашуви ва марказлашуви натиясида алохида хўялик бирликларининг майда бўлакларга айралиб кетиш холатлари бархам топади;
•ишлаб чиқаришнинг йирик корхоналарда тўплануви жараёни ўсади;
•турли иқтисодий минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар ва фаолият алмашуви ядаллашади.
Ишлаб чиқаришнинг умумлашуви дааражасининг ошиши билан ўзаро мувофиқлаштирилган холда хўялик юритиш, такрор ишлаб чиқариш нисбатларини онгли равишда тартибга солиш, йирик ишлаб чиқариш маймуалари, яхлит иқтисодиётни марказлаштирилган холда бошқаришга объектив ехтиёй пайдо бўлади. Шунга кўра, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ишлаб чиқариш муносабатларининг хар қандай тизимида ишлаб чиқариш умумлашувининг маълум дааражасида объектив заруриятга айланади.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш дэганда давлатнинг жамият аъзолари ехтиёйларини қондириш дааражасини ошириш учун чекланган иқтисодий ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга еришишга йўналтирилган, ийтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнини ташкил етиш бўйича фаолияти тушунилади.
Бозор хўялиги шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш қонунчилик, ийро етиш ва назорат қилиш хусусиятидаги тадбирлар тизимидан иборат бўлади.
Хозирги шароитда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш такрор ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бир қатор вазифаларни хал қилишга қаратилади. Булар юмласига иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, бандликни тартибга солиш, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги иёбий силйишларни қўллаб-қувватлаш, еҳпортни химоя қилиш кабиларни киритиш мумкин.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми тўғрисида тўлароқ тасаввурга эга бўлиши учун унинг мақсади, вазифалари ва тартибга солиш усуллари хамда восита ёки дастакларини тўлароқ тавсифлаш лозим.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади иқтисодий ва ийтимоий барқарорликни таъминлаш, мавюд тузумни мамлакат ичида ва халқаро майдонда мустахкамлаш ва уни ўзгариб турувчи шароитга мослаштириш хисобланади.
Бу асосий мақсаддан бир қатор аниқ мақсадлар келиб чиқади. Улар юмласига иқтисодий сиклни барқарорлаштириш; миллий хўяликларнинг тармоқ ва минтақавий тузилишини такомиллаштириш, атроф-мухит холатини яхшилаш кабиларни киритиш мумкин. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади унинг вазифаларида аниқ намоён бўлади. Бозор хўялиги шароитида давлатнинг иқтисодий вазифалари асосан бозор тизимининг амал қилишини енгиллаштириш ва химоя қилиш мақсадига эга бўлади. Бу сохадаги давлатнинг иқтисодий вазифаларидан қуйидаги икки турини айратиб кўрсатиш мумкин:
1. бозор тизимининг самарали амал қилишига имкон туғдирувчи хуқуқий асос ва ижтимоий мухитни таъминлаш;
2. рақобатни ҳимоя қилиш.
Давлатнинг бошқа вазифалари иқтисодиётни тартибга солишнинг умумий тамойилларидан келиб чиқади. Бу ерда давлатнинг учта вазифаси алохида аҳамиятга эга:
1. даромад ва бойликни қайта тақсимлаш;
2. ресурсларни қайта тақсимлаш;
3. иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодий тебранишлар вужудга келтирадиган инфлятсия ва бандлилик даражаси устидан назорат қилиш хамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
Давлат бозор иқтисодиётининг самарали амал қилишининг шарт-шароити хисобланган хуқуқий асосни таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олади. Бозор иқтисодиёти учун зарур бўлган хуқуқий асосни таъминлаш қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилишини тақозо қилади: хусусий корхоналарнинг хуқуқий мавқеини мустахкамлаш; хусусий мулкчилик хуқуқини таъминлаш ва шартномаларга амал қилишни кафолатлаш; корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонуний битимларни ишлаб чиқиш ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида» ва «Актсионерлик жамиятлари тўғрисида»ги қонунлари хамда уларга киритилган қўшимча ва тузатишлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тадбирлари бозор иқтисодиёти учун зарур хуқуқий асосни таъминлашга қаратилган.
Давлат томонидан ижтимоий муҳитни таъминлаш ўз ичига ички тартибни сақлаш, махсулот сифати ва оғирлигини ўлчаш стандартларини белгилаш, товар ва хизматлар айирбошлашни енгиллаштириш учун миллий пул тизимини муомалага киритиш кабиларни олади.
Рақобат бозор иқтисодиётида асосий тартибга солувчи механизм бўлиб хизмат қилади. Бу шундай кучки, у харидорлар ёки истеъмолчиларнинг ехтиёжларига ишлаб чиқарувчи ва ресурс етказиб берувчиларни бўйсундиради. Рақобат шароитида кўплаб харидорлар томонидан билдирилган талаб ва сотувчиларнинг таклифи бозор нархларини белгилайди. Бу шуни билдирадики, ишлаб чиқарувчилар ва ресурс етказиб берувчилар истеъмолчиларнинг фақат бозор орқали хисобга олинадиган хохишларига мослашиши мумкин. Бозор тизимининг иродасига бўйсунувчи, рақобатлашувчи ишлаб чиқарувчилар фойда олишни ва ўз мавқеларининг мустахкамлашини кутади, ким бозор қонунларини бузса, зарар кўради ва охир оқибатда синади. Рақобат шароитида харидор – бу хўжайин, бозор уларнинг гумаштаси, корхона еса уларнинг хизматкори хисобланади.
Иқтисодиётда сотувчилар ўртасидаги рақобат ўрнини монополиялар эгаллаганда, уларнинг бозорга таъсир кўрсатиш ёки ундаги нархларни ўз манфаатларини кўзлаб ўзгартириш имконияти пайдо бўлади. Монополиялар ўзларининг таклифлари умумий хажмини тартибга солиш лаёқатидан фойдаланиб, махсулот хажмини сунъий чеклаш орқали уларга анча юқори нарх белгилаш ва шу орқали анча барқарор фойда олиши мумкин.
Бозор муносабатлари ривожланган шароитда монополиялар устидан икки усулда назорат ўрнатилади. Биринчи усулда, технология ва иқтисодий шароитлар рақобатли бозор мавжуд бўлиш имкониятини йўққа чиқарадиган табиий монополиялар деб номланадиган тармоқларда давлат нархларини тартибга солади ва кўрсатиладиган хизматларга стандартларни ўрнатади. Транспорт, алоқа, електр енергияси ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар маълум даражада шундай тартибга солинади. Иккинчи усулда, самарали ишлаб чиқариш жуда кўпчилик бозорларда рақобат ривожининг жуда юқори даражасида таъминланиши сабабли давлат рақобатини кучайтириш ва химоя қилиш мақсадида монополияларга қарши қонунлар қабул қилади.
Республикамизда ҳам монопол фаолиятни чеклаш, товарлар бозорида рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ва тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган қатор қонунлар қабул қилинган.
Бозор тизими кишиларнинг табиий қобилияти, орттирган билими ва малакаси ҳамда мулкка эгалигини ҳисобга олиб, уларнинг юқори даромад олишини таъминлайди. Шу билан бирга жамиятнинг моддий воситаларга эга бўлмаган, билим ва малака дааражаси паст, лаёқати хам юқори бўлмаган аъзолари, қариялар, ногиронлар, ишсизлар ёлғиз ва қарамоғида болалари бўлган аёллар жуда кам даромад олади ёки бозор тизими доирасида ишсизлар каби умуман даромадга эга бўлмайди. Қисқаси, бозор тизими пул даромадларини ва миллий махсулотни жамият аъзолари ўртасида тақсимлашда бирмунча тенгсизликларни келтириб чиқаради. Шу сабабли давлат ўз зиммасига даромадлар тенгсизлигини камайтириш вазифасини олади. Бу вазифа бир қатор тадбир ва дастурларда ўз ифодасини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |