Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг ролининг таҳлили.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатдан янги ёндашувларни бошлаб берди.
Ушбу Ҳаракатлар стратегиясининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишалар бўйича солиқ тизими ислоҳ қилинганлиги, ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари берилиши назарда тутилган ҳолда амлага киритилганлигини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
2017-2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмоқда, унинг доирасида 50 286 та хонадондан иборат 1 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган.
Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та “йўл харита”лари тасдиқланди.
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13.339 та лойиҳа амалга оширилди, 2,1 трлн. сўм кредит ўзлаштирилди, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, «Peugeot» ва «Citroёn» бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод барпо этилмоқда.
Ўзбекистонда бозор итисодиётининг шаклланиши асосида тарихда келтирилган биринчи Президентимиз И. А. Каримов томонидан олдинга сурилган беш тамойил ётади. Бунда давлат фаолияти етакчи ҳисобланади. Бу нималарда ўз ифодасини топади? Биринчидан, ташаббускорлик давлат томонидан бўлиб, мавжуд тизимни синдириб, йуқ қилиб бориш ва бозорча усулларни киритиб, уларни қулай боришда давлатнинг ўзи катта фаолият кўрсатмокда. Бозор иқисодиётининг шаклланиши бир дастур асосида олиб борилиб, у амалга оширилаётган ислоҳатда ўз аксини топмоқда ва бу соҳада маълум сиёсат белгиланган ҳолда унинг ижрочиси бўлиб давлат юзага чикмокда.
Бозор иктисодиётига ўтишдаги давлатнинг дастлабки роли қонунчилик фаолиятида кўринади. Бозор шароитларини таъминловчи қонун, қоидалар ва уларнинг ижрочисини таъминлаш жуда муҳимдир. Шунга кўра, аввало за- рур ҳуқуқий муҳит яратилган бўлиб, буни таъминлайдиган муҳим конунлар кабул килинган. Булар қаторига “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”, “Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш тўғриси- да”, “Ўзбекистон Республикасида кооперация тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида”, “Деҳкон хужалиги тўғрисида”, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”, “Меҳнатни муҳофаза этиш тўғрисида” кабиларни киритиш мумкин. Бундан ташқари қисқа вақг ичида бир мунча қонунчилик ва норматив хужжатлар қабул қилиниб, улар ижро этилмоқда. Булар Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқаларнинг бу соҳадаги фармон, қарор, кўрсатмаларидирки, улар қонун ижросини таъ- минлашда, бозор иштирокчиларининг фаолияти учун шароит яратишда ва уларнинг химоясини таъминлашда аҳамиятлидир.Қабул қилинган қонунлар ҳақиқий хуқуқҳй, қонуний муҳит яратиш учун такомиллашиб, тулдирилиб борилмоқда. Давлат идоралари бозорга мослашган ҳолда ўзгариб концерн, бирлашмалар, акцияли жамиятлар ташкил этилмоқда. Давлат мулки шароитида булар бозор муносабатларига ўтишда имконият туғдириб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |