2000-2017 йилларда республика аҳолиси даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар ҳақида маълумот11
(4-расм)
Кўрсаткичлар номи
|
2000 йил
|
2005 йил
|
2010 йил
|
2017 йил
|
1.Аҳоли жон бошига умумий даромадлар жон бошига, минг сўмда
|
96,4
|
371,8
|
1765,8
|
5649,6
|
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ўсиш, %
|
124,7
|
117,4
|
120,1
|
108,4
|
2.Йиллик ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи, минг сўмда
|
13,5
|
81,5
|
504,8
|
1457,8
|
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, %
|
146,0
|
138,7
|
129,4
|
112,7
|
3.Белгиланган ўртача пенсия миқдори (йил охирига), минг сўмда
|
7,4
|
31,7
|
171,9
|
556,8
|
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, %
|
152,0
|
143,5
|
125,9
|
112,7
|
Жадвалдаги рақамлар ижтимоий таъминотнинг яхшиланганлигини кўрсатади.
Бешинчидан, бозор иқтисодиётини тартибга солиш тизимини яратишда давлат ролининг муҳимлиги. Аслида бозор эркин нархда, ўз ички қонунлари таъсири остида ҳаракат қилишни истайди ва унга сунъий аралашув, айниқса, бошқариш, тартибга солиш билан боғлиқ бўлган чоралар бозор табиатига қарши бўлиб, унинг муносабатларини чэгаралашга олиб келади.
Кўпчилик иқтисодчилар бозор шароитида уни тартибга солиш зарурияти устида бир фикрда бўлиб, бошқарув усули, бозор иқисодиёти шароитида давлатнинг хўжаликни бошқаришга аралашмаслигини эътироф этадилар. Бу умуман хато, чунки ривож топган мамлакатлар тажрибаси шуни исботлайди. Бу тушунчаларни эътироф этган ҳолда хўжалик ва иқтисод бир нарса эмаслигини, бу тушунчалар ўртасида фарқ борлигини эътиборга олиб айтиш зарурки, давлатнинг хўжалик ишларини бошкариши умуман бозор шароитига тўғри келмайди. Лекин иқтисодни уюштириш, бошқариш зарурияти бор. Чунки хўжалик умуман хусусий характерда бўлса, иқтисод умумийдир, у хўжаликлараро муносабатни ҳам ўз ичига оладиган тушунчадир. Шу билан бирга, Ўзбекистонда мавжуд иқтисодий-ижтимоий ҳолат, ўтиш даври шароити шуни кўрсатадики, айни юзага келган мувозанат давлатнинг тартибга солиш вазифасини бошқариш билан мослаштириши зарурияти ҳам кутилмоқда. Чунки хусусий соҳа ҳали жуда заиф ва тажрибасиз, давлат мулки, хўжалигининг ҳал килувчи аҳамияти катта. Бундай шароитда хусусий хўжаликларга ёрдам килиш, бозор муносабатларига ўтишни тезлаштириш мақсадида давлат фаолияти самарадорлигини ошириш бошкарув усулларини ҳам мақбуллашни талаб этмокда. Давлатнинг хўжаликни тартибга солиш вазифаларини бошқариш билан мослаштириш, бундаги мувозанатни таъминлашда давлат буюртмаси, давлат томонидан ҳом-ашё, материал ва энергия билан таъминлаш кабилардан кенг фойдаланиш мумкин. Чунки ишлаб чиқариш воситалари асосан давлат ихтиёрида, айниқса, хом-ашё давлат мулкидир.
Хулоса
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви унинг бозор воситасида ўзини-ўзи тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ёки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўз зиммасига олиши; бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ҳусусий тавсифи келтириб чиқарувчи салбий оқибатларни бартараф етиш зарурлиги; истеъмолчиларнинг манфаатларини химоялаш; бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим холатларни қисман йенгиллаштириш, жумладан, ахолининг кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси хақида ғамҳўрлик қилиш, бепул (ёки имтиёзли) билим бериш, тиббий ҳизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олиши; хозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини хам ўз зиммасига олиши орқали изохланади.
Давлат миллий иқтисодиётни тартибга солишда бевосита ва билвосита таъсир қилиш усуллари хамда ташқи иқтисодий усуллардан фойдаланади. Тартибга солишнинг бевосита таъсир қилиш усуллари фойдаланилганда яҳлит такрор ишлаб чиқариш жараёни ёки унинг алохида томонларини тўғридан-тўғри, маъмурий тартибга солиш кўзда тутилади.
Бозор муносабатларининг бутун механизмини давлат томонидан кўрсатиладиган ва қонун билан мустаҳкамланадиган бозор шарт-шароитлари доирасидагина амалга оширилади.
Мустақиллик йилларида иқтисодий соҳада теран ўзгаришлар рўй берди. Бу борада асосий якунлар қуйидагилар:
иқтисодий муносабатларда, айниқса мулк масалаларида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурини амалга ошириш натижасида мамлакатимизда кўп тармоқли иқтисодиёт шакллантирилди, нодавлат сектори мустаҳкамланди ва у иқтисодиётимизда фаол рол ўйнай бошлади;
хўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик усули, режали бошқариш ва тақсимлашнинг ўта марказлашган тизимига барҳам берилди, иқтисодий рағбатлантиришга, корхоналарнинг иқтисодий эркинлигига ва рақобат тамойилларига асосланган бозор механизмлари тобора кенг жорий этила борди;
бозор инфраструктураси умуман шакллантирилди, янги банк, молия, солиқ тизимлари, фонд ва товар хом ашё биржалари, суғурта, аудиторлик, лизинг компаниялари ва бошқа бозор тузилмалари тармоғи барпо этилди, қимматли қоғозлар бозори фаолияти кучайтирилди;
ўзимизнинг миллий пул тизимимиз яратилди, ўм мамлаатимизда ягона тўлов воситаси бўлиб қолди. Миллий сўмимиз бу вақтга келиб, барқарор жорий операцияларда эркин алмшиш қувватига эга бўлган пул бирлигига айланди;
иқтисодий молиявий барқарорликка эришилди, инфляция даражаси кескин пасайди, ишлаб чиқаришнинг пасйиши тўхтатилди. Иқтисодий ўсишни таъминлаш ва биринчи навбатда чет эл сармоясини жалб этиш асосида инвестиция фаолиятини ривожлантириш йўллари белгиланди;
иқтисодиётнинг тузилма жиҳатдан янгиланиши таъминлана бориб, республиканинг ёқилғи-энергия мустақиллигига эришилди, ўзимизнинг ташқи бозорда рақобат қилишга қодир бўлган тайёр маҳсулотларимиз улуши ошди, саноат ва қишлоқ хўжалигининг бутунлай янги тармоғи барпо этиш - иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим якунларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |