Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли ва вазифалари. Режа: Кириш



Download 380,5 Kb.
bet5/13
Sana23.02.2022
Hajmi380,5 Kb.
#156367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
курс иши Давлатнинг и роли

Биринчидан, истеъмолчиларнинг муайян товар ва ҳизматларни ҳарид қилиш қобилиятини ошириш йўли билан уларнинг талаби кенгайтирилади. Масалан, республикамизда бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки даврида озиқ-овқат махсулотларига талон тизими жорий этилиши паст даромадли оилаларнинг озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини оширди ва шу орқали ресурсларнинг номутаносиб тақсимланишини бартараф қилди.
Иккинчидан, давлат таклифни ошириш мақсадида ишлаб чиқаришни субсидиялаши мумкин. Субсидиялар ишлаб чиқарувчиларнинг зарарларини қисқартиради ва махсулотлар ишлаб чиқаришда ресурсларнинг етишмаслиги муаммосини бартараф қилади.
Учинчидан, давлат айрим товарлар ва ижтимоий неъматларнинг ишлаб чиқарувчиси сифатида чиқади. Бундай тармоқлар давлат мулкига асосланади ва давлат томонидан бевосита бошқарилади ёки уларни молиялаштиришни давлат ўз зиммасига олади. Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, миллий мудофаа, фавқулодда рўй берадиган табиий ходисаларга қарши кураш, ички тартибни сақлаш шулар жумласидандир.
Давлат бюджет маблағлари хисобига ресурсларни ҳусусий сохада қўлланилишдан бўшатади хамда уларни ижтимоий неъмат ва ҳизматлар ишлаб чиқаришга йўналтириши мумкин. Шундай қилиб, давлат мамлакат миллий махсулоти таркибида муҳим ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида ресурсларни қайта тақсимлайди.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни иқтисодиётнинг барча соҳаларини ресурслар билан таъминлаш, тўла бандлик ва нарҳларнинг барқарор даражасига эришишда ёрдам бериш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш давлатнинг энг муҳим вазифаси хисобланади.
Иқтисодиётда тўла бандликни таъминлаш учун умумий сарфлар, яъни ҳусусий ва давлат сарфларининг хажми етарли бўлмаса, давлат бир томондан ижтимоий неъматлар ва ҳизматларга ўз сарфларини кўпайтиради, бошқа томондан ҳусусий сектор сарфларини рағбатлантириш мақсадида солиқларни қисқартиради.
Агар жами сарфлар тўла бандлик шароитида таклиф хажмидан ошиб кетса, бу нарҳлар даражасининг кўтарилишига олиб келади. Жами сарфларнинг мазкур ортиқча даражаси инфлятсион ҳусусият касб етади. Бундай холда давлат солиқларни ошириш орқали ҳусусий сектор сарфларини қисқартириш ва шу йўл билан ортиқча сарфларни тугатишга харакат қилади. Иқтисодиётда ишсизлик мавжуд бўлганда давлат сарфларининг кўпайиши жами сарфлар, ишлаб чиқариш хажми ва бандлиликнинг ўсишига олиб келади. Ўз навбатида, солиқларнинг қисқариши ёки трансферт тўловларининг кўпайиши даромадларни кўпайтиради. Бу даромадлар шаҳсий сарфларнинг ўсишини рағбатлантиришга ҳизмат қилади.
Давлат ўз ишлаб чиқаришини молиялаштиришдан ташқари ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотнинг бир қатор дастурларини амалга оширади, иқтисодиётнинг ҳусусий ва кооператив секторида даромадларни қайта тақсимлайди. Давлат тартибга солувчи ҳусусиятга эга бўлган бир қатор вазиятларни хам амалга оширади. Буларга атроф-мухитни химоя қилиш, ахоли соғлиғини сақлаш, бўш ишчи ўринларига эга бўлишнинг тенг шароитини таъминлаш ва маълум сохаларда нарҳ белгилаш амалиёти устидан назорат қилиш ва шу кабиларни киритиш мумкин.
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиётга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади.

Download 380,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish