Халқаро кредит муносабатларининг ривожланиш тарихи, гуруҳланиши ва ҳозирги замон муаммолари. Экспорт ва
импорт операцияларини кредитлаш
Халқаро кредит XIV-XV асрларда халқаро савдо муносабатлари асосида пайдо бўлган.
Халқаро кредит қуйидаги белгилари бўйича гуруҳланади:
Характерига кўра: давлатлараро, хусусий, фирма кредитлари.
Шаклига кўра: давлат, банк, тижорат.
Кўринишига кўра: товар шаклида (экспортердан импортерга), валюта (банкдан) шаклида.
Валюта турига кўра: қарздор мамлакат валютасида, кредитор мамлакат валютасида, учинчи мамлакат валютасида ва маълум ҳисоб бирликларида (ЭКЮ, СДР, Евро ва бошқалар).
Муддатига кўра: қисқа – 1 йилгача, ўрта – 1-5 йилгача ва ўзоқ муддатли – 5 йилдан ортиқ.
Таъминланганлигига кўра: таъминланган (товар – моддий қийматлар билан – кучмас мулк ва бошқалар), хужжатлар билан (товар хужжатлари, векселлар, қимматли қоғозлар ва бошқалар).
Ташқи савдодаги ўрни бўйича: экспортни кредитлаш, импортни кредитлаш.
Экспортни кредитлаш қуйидаги шаклларда олиб борилади:
Харидор бунаклари шаклида юзага келувчи кредит муносабатлари бўлиб, бунда харидор бунаклари бирор бир мамлакатга ёки экспортерга берилади. Харидор бунакларининг моҳияти: биринчидан, улар хорижий буюртмачининг буюртмасини таъминлашнинг асоси сифатида хизмат қилади, иккинчидан, бунак сўммаси экспортер капиталининг салмоғини оширади.
Банк томонидан кредитлаш шаклларига кўра: эксортёр мамлакат гарови остида кредит бериш, импортер мамлакатдан товар хужжатлари ёки товарларини гаровга олган холда кредит бериш.
Банк билан анча вақтдан бери бирга ишлаб келаётган ишончли йирик экспортёр фирмалар банкдан товарларни гаровга қуймасдан банк кредитини олишлари мумкин.
Импортни кредитлаш ҳам тижорат ва банк кредити шаклида берилади. Тижорат ёки фирма кредитлари иккига бўлинади.
Очиқ хисоб бўйича кредит (экспортер юкланган товарларни импортер қарзи сифатида унинг хисобига ёзиб қуяди, импортер эса кредитни маълум бир муддатда тўлаш жавобгарлигини олади). Бунда қарздорлик даври тугатилиб борилади. Товар ҳам ўз навбатида мунтазам жунатилиб турилади. Бунда банклар савдо контр-агентлари хисоб-китобларида воситачи функциясини ўтайди.
Харидорнинг туловга лаёқатлик хатарини камайтириш бўйича ташқи савдога бериладиган кредитларни суғурталаш.
Импорт бўйича банк кредитлари вексел бўйича қуйидагича бўлиши мумкин:
Акцептли кредит – акцепт ёки импортер банкнинг экспортер траттасини тўлаш розилиги билан берилади. Бунда импортер тулов вақти келганда банкка қарз сўммасини маълум қилади, банк унинг экспортер олдидаги жавобгарлигини ёпади.
Акцептли-рамбурсли кредит – импортерга хизмат килувчи хорижий банк томонидан кафолатлаш шарти билан банк томонидан векселни акцептлаш орқали амалга оширилади.
Товарларни кредитга сотишда факторинг (факторинг компаниялари), форфейтинг операцияси (экспортер томонидан импортерга талаб хуқуқи банк форфейторига берилади, у эса ўз навбатида бу хуқуқни сақлаши ёки халқаро бозорда сотиши мумкин) усулларидан ҳам фойдаланилади.
Хулоса
Курс ишини ёзишда қуйидаги хулосалар олинди:
1. Кредит бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлиб турган ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлари учун маълум муддатга, фоиз тўловлари билан қайтариш шартида қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.
2. Кредит ресурсларининг асосий манбалари корхоналарнинг амортизация ажратмалари; маҳсулот сотишдан олинган пул тушумлари; корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш фондлари; корхоналар фойдаси; банкдаги бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотларнинг жорий пул ресурслари; аҳолининг бўш пул маблағларидан иборат.
3. Банк кредитлари қуйидаги белгилари бўйича гуруҳланади:
Кредитлаш объектларининг иқтисодий моҳиятига кўра
товар-моддий бойликлар учун бериладиган кредит.
ишлаб чиқариш ҳаражатлари (хом-ашё ва бошқалар) учун бериладиган кредит.
Тўлаш муддатига кўра (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли)
Муддатли
Муддати кечиктирилган
Муддати ўтган.
Кредитни тўлаш манбаларига кўра.
Қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобига.
Гарант маблағлари ҳисобидан
Янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан.
Таъминланганлик тамойилининг амал қилишига қараб.
Бевосита тўғри таъминланган (ўз мулки ва маблағи ҳисобига).
Билвосита таъминланган кредитлар (учинчи шахс кафолати)
Таъминланган кредитлар (суғурта ва юқори ташкилотлар)
Тўланадиган фоиз даражасига кўра
Паст фоиз ставкали.
Ўрта фоиз ставкали
Юқори фоизли
Фоизсиз (ҳукумат қарорига кўра айрим соҳаларни ривожлантириш ёки тадбирларни амалга ошириш учун).
2015 йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингини эълон қилди. Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади.
«Янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» деб аталадиган мезон бўйича мамлакатимиз жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. «Кичик бизнес субъектларига кредит бериш» деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позицияга яхшилади.
Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.
Ана шу йўналишдаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: |