133
ярашиқли мардоналик, жўшқинлик ва тантанаворлик билан отасидан қўшин
беришни талаб қилади:
Буюринг, сипоҳга бўлай саркарда,
Сафарда туғилдим, ўсдим эгарда,
Қиличим ҳассадир, тулпорим ўртоқ.
Менга кошонадан чодир яхшироқ.
Жалолиддин Мангубердининг валиаҳдликдан, чингизхон хужумига қарши
кураш учун сарой хазинаси ва ҳарбий кучидан фойдаланиш имконятидан
маҳрум этилиши бир томондан унинг жанглардаги жисмоний кучини
пасайтирса, иккинчидан, қўрқоқ ота, айғоқчи куѐв Бадриддин бўҳтонлари
ундаги оғир ғам, азоб – уқубатни баттар оғирлаштиради. Бу
билан улар
Чингизхон ғалабасига ҳисса қўшадилар. Мардонаворлик сифатлари
Жалолиддин шахсиятига турли тармоқли тўсиқлар, тўқнашувлар зиддиятлар
бўлишига қарамай, уни ѐвуз Чингизхонга қарши ҳаѐт – мамот жангиги
бошлайди.
Жалолиддин халқни Чингизга қарши бир мушт қилиб бирлаштира олди ва
маккор душманни, вақтинчалик бўлсада, мағлубият азиятини чекишга мажбур
этди. Чингизхон саросимага тушади:
Уҳ, уч ойлик меҳнатим барбод,
Чоп қўшинлар, қайтиб чиқсин, бот!
...Жалолиддин босмиш баногоҳ,
Жанг қилмаймиз, чидамас сипоҳ!
Ғалаба нашидаси жасур йигитга узоқ вақт насиб этмади. Жалолиддин
қўрқинчли тушлар кўриб, азоб чекади, алам-изтиробга тушади:
...Ҳафталар мобайнида мизғидим бир оз,
Тушлар кўрдим қайғули, ғамгин жонгудоз.
... Ўлим мангу уйқудир дейди шоирлар,
Аччиқ хато: ўлмасдан буни ким билар?
Туш олами бир боғдур, хаѐллар қушлар,
Аммо, афсус гўрларга кирмайди тушлар!
Кўрдим чаман... Урганчда... Амударѐда –
Арғувоний косада хушбўй бир бода...
Шундай мураккаб ва қалтис вазиятда Жалолиддин
бир муддат эсанкираб
қолади. Чингизхон айѐрлик ва фирибгарлик, маккорлик эвазига ғалаба
нашидасидан баҳраманд бўлади. Жалолиддин қўшинларига хоин Бадриддин
қолдирган олтину зарлар қимматга тушди. Бойлик ҳирси зўр келиб Балх
қўшини қочиб қолди, қипчоқ лашкарлари жанг майдонини аразлаб ташлаб
кетишди. Жасур Хоразм фарзанди бундай парокандалик сабабли ичдан эзилиб,
Қалбдан инграйди: Пировардида жанг қилишдан кечишга мажбур бўлади,
дарбадарлик тамғасини кўксига осади.
Яхшиям, онада қочоқ шоҳ, эр туйғусидан фарзанд меҳри устун келади.
Дарбадар эл
кезиб, Жалолиддин дийдорини кўриш ва у билан бирга бўлиш
онага насиб этди. Аммо Жалолиддин онасини оғир аҳволда учратар экан:
Қочиб кетди амирлар, келмоқда мўғул,
Онасини шу ҳолда кутарми ўғил? –
134
дея ўкинч билан қарши олди. Онасини ғалаба билан кутиб ололмаганидан
руҳан изтиробга тушади:
Онамни қутқазайми дарѐдан ўтиб,
Ёхуд яна урушай сарфларни тутиб?!
Яхши ўғил, яхшими ѐ яхши сардор?
Қай бир йўлни танласин: Урушними ѐки онани қатқазиш йўлиними? Ҳар
иккаласининг ҳам калити фожиа. Трагедия сюжетининг табиий ривожланиши
талабига кўра, шиддатли ва даҳшатли ўсиб, психологизм ҳам бунга
бўйсундирилади. Жалолиддин ўз фожиавий қисматини тассаввур этганида ҳам
танлаган йўлидан қайтмайди. У шундай фожианинг йўлини тутдики, бу фожиа
тарихда ўчмас из бўлиб қолди. Жалолиддиннинг руҳий кечинмалари қуйидаги
монологда ўз аччиқ ифодасини топади:
Йиғламас деб ўйлайди мени одамлар,
Аммо чақмоқ тошга ҳам кўнар шабнамлар.
Яшариб мен аламдан кўз ѐшларимни,
Кечалар эслайман йўлдошларимни.
... Чингизхон Жалолиддинни Ҳинд дарѐси қирғоқларида қувиб етди.
Мўъжизавий жасурлик намунасини кўрсатишига қарамай, кучлари пароканда.
Жалолиддиннинг мўғулларнинг чигирткадек сон-саноқсиз қўшинлари
хуружига бардош бера олмади. У сўнгги имкониятдан ҳам умидини узгач,
хотини, болалари ҳамда синглисини ѐв қўлига тушиб қолмаслиги,
таҳқирланмаслиги учун Ҳинд дарѐсига ғарқ этади. Кейин эса ѐв
тарафдан
отилган камон ўқлари остида дарѐга от солиб нариги қирғоққа ўтиб кетади.
Жалолиддиннинг жасур ва довюраклигига ѐвуз Чингизхон ҳам тан
берганлигига тарих гувоҳ.
Трагедия аѐллар тимсолига алоҳида эътибор қаратилган. Она Жалолиддин
ва Султонбегимнинг жанг майдонида танг аҳволга тушиб қолганлигидан
ваҳимага тушмайди. Аксинча, у фарзандининг мард, жасур курашаѐтганидан
мамнун бўлади. Пировардида она ҳам зиддиятли ўйлар гирдобида қолади. Ва...
ўзига хос йўлни танлади.
... Энди сизлар борингиз ғурбат элларга,
Тутқун Ватан дардини чертиб дилларга,
... Мўғулларга бир оқсоч бўлишдан кўра,
Балиқларга ем бўлсам, афзал минг карра...
Она ўзини дарѐга ғарқ этади. Фурсат ўтиши билан Жалолиддинни айрилиқ
ўртайди. Эл-ҳалқи, Ватанидан жудо бўлиш устига у энди онадан ҳам айрилди.
Султонбегим жанг майдонида хоин эри Бадриддинни асирга туширади.
Эрининг илтижолари, фиғонлари уни ғазабдан тушира олмайди ва эрини ҳеч
иккиланмай ўлимга маҳкум этади. Унинг сўзлари шамширдек кескир бўлиб, у
хоин эри қилмишига яраша фожиавий, шармандали қисматни раво кўради:
Калласини айлантир, кўрсин эл, диѐр,
Билсинларки, хоинга шу оқибат бор.
Хуллас, мумтоз адабиѐтимизнинг забардаст вакилларидан бири бўлган
Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб ―Жалолиддин Мангуберди‖ битилганига
қанча маҳаллар бўлганига қарамасдан, то ҳануз бизнинг ҳайратимизни
135
оширади, руҳий қувватимизга куч қўшади.
Сирасини айтганда, бу трагедия
Ватан ҳақидаги энг мунгли, энг жозибали ва ҳайратомуз қўшиқлардан биридир.
Зеро, ҳар биримизнинг аввалги ва охирги манзилимиз Ватан экан, у ҳақда
биринчи ва энг сўнги гўзал асаримизни битиришимиз, ўзимизни, ўзлигимизни
сафарбар қилишимиз лозим бўлади. Ватан ҳар биримиз учун энг гўзал ва айни
пайтда энг муқаддас, энг ѐруғ ва энг зариф қўшиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: