БОШҚАРУВ МЕҲНАТИНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
1.Бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари
Бошкарув меҳнати - бу маъмурий бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операциялар ва ишлардир.
Бошқарув меҳнати меҳнатни тақсимлаш ва кооперациялаш даврида ажратилади.
Маъмурий бошқарув ходимларининг меҳнати йиғма ижтимоий меҳнатнинг ажралмас қисми бўлади. Демак, бошқарув тизимидаги меҳнат қанчалик самарали бўлса, йиғма меҳнатнинг натижалари ҳам шунчалик юқоридир.
Аммо маъмурий бошқарув ходимлари, ишчилардан фарқли равишда, ўзлари бевосита меҳнат предметига таъсир кўрсатмайдилар, яъни ўзларининг қўллари билан (меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан) моддий бойликларни ишлаб чиқармайдилар. Улар бевосита ишлаб чиқариш (тижорат) операцияларини бажариш билан банд бўлган одамларнинг самарали меҳнатлари учун керакли ташкилий-техник ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратадилар. Демак, бошқарув вазифаларини бажарилишининг сифати қанчалик юқори бўлса, ишлаб чиқариш объекти шунчалик ишончли ва самарали фаолият юритади. Бошқарув меҳнати жараёнида белгиланган ресурслар моддий, молиявий, меҳнат ресурслари- бинолар, иншоатлар, бошқарув аппарати ходимлари меҳнатнинг воситалари ва предмети, бошқарув тизимини фаолияти юритиш учун харажатлар, малакали мутахасислар ва ҳ.к. дан фойдаланилади.Улардан фойдаланишнинг самарадорлиги ҳам ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бошқарув меҳнати - бу ижтимоий ишлаб чиқариш меҳнатининг турли туманлигидир, чунки у йиғма маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва бошқарув ходимлари фаолиятининг натижасидир. У ишчилар меҳнати каби даражада зарурдир.
Бошқарув меҳнати ғоятда турли тумандир, шу сабабли ушбу меҳнатнинг мазмунини таърифловчи операциялар ва тадбирларни аниқ таснифлаш, турларга ажратиш қийиндир. Бунинг устига бошқарув операцияларнинг доираси муқаррар равишда кенгаймоқдалар, операцияларнинг ўзлари эса бир томондан бошқарув усулларини уларни кўллаш соҳаларидаги ўзгаришлар оқибатида, бошқа томондан ахборотларни сақлаш, узатиш, жамлаб, ишлаб чиқишнинг янги техник воситаларидан фойдаланишни ўсиши муносабати билан турларини ўзгартирмоқдалар. Бошқарув меҳнати операциялари, тадбирлари мазмунига компьютер техникаси инқилобий ўзгаришлар кирит- моқда, у тубдан янги ахборот технологияларини тадбиқ этиш имкониятини бермоқда. Шунга қарамасдан бошқарув меҳнатнинг, ҳаммадан аввал, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида энг характерли операцияларини ажратиш мумкин. Улар қуйдагилардан иборатдир:
вазифани қўйиш;
қўлда ва компьютердан фойдаланиш билан ахборотларни қидириш;
ахборотларни таҳлил қилиш;
ахборотларни гуруҳларга ажратиш(қўлда ёки компьютердан фойдаланиш билан);
компьютерсиз энг оддий ҳисоблашлар;
компьютерни қўллаш билан ҳисоб-китоблар;
қарорларни тайёрлаш;
қарорларни якка ҳолда қабул қилиш;
қарорларни жамоавий қабул қилиш;
ҳужжатларни расмийлаштириш, хатларни тузиш ва ҳ.к.
Маъмурий–бошқарув ходимларининг йиғма маҳсулот предметига таъсир кўрсатиши ахборотларидан фойдаланиш ва уни ушбу объект ҳолатини қўйилган мақсадларга эришиш йўналишига ўзгартириш учун тегишли қарорларни ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Шунинг учун маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг асосий хусусияти предметнинг ахборотли характери ва уларнинг меҳнати жараёни (ўзининг мазмуни ва натижалари бўйича)ни меҳнатнинг бошқа турларидан тубдан фарқланиши билан асосланган меҳнат маҳсулотидан иборат бўлади.
Бошқарув меҳнатнинг якуний маҳсулоти – объектга бошқарув таъсирларининг ўлчамларини белгилаб берувчи қарорлардир. Умуман хизматчилар меҳнатларининг натижалари улар томонидан чиқарилган фармойишлар ва ҳужжатларнинг сони бўйича эмас, балки уларнинг ташкилот ёки унинг бўлинмасининг бутун жамоаси фаолиятиги таъсири бўйича баҳоланади. Бундан хизматчилар меҳнатини ташкил қилиш масалаларини ҳал қилишга ғоятда муҳим ўзига хос талаб келиб чиқади-таркибий ва ҳужжатий ортиқчаликларни аниқлаш ва бартараф қилиш, бошқарувнинг ташкилий шаклларини эҳтимол бўлган автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш билан такомиллаштириш мақсадида ҳар хил меҳнат вазифаларини бажариш усуллари ва воситаларини олдиндан таҳлил қилиш.
Бу жиҳатдан бошқарув соҳасидаги меҳнат илмий меҳнатга яқинроқ, кўпроқ уни эслатади. Аммо агар илм соҳасида асосан илмий ахборотлар билан ҳаракат қилинса, бошқарув меҳнати ўзининг орбитасига ҳисоб –статистик, илмий-техник, башоратли-таҳлилий, режавий, оператив ва иқтисодий ахборотларнинг бошқа турларини жалб қилади.
Бошқарув меҳнатининг бошқа хусусияти унинг ақлий ҳаракатларидир. У предмет ва меҳнат предметининг ахборотли характеридан келиб чиқади, шунга кўра маъмурий – бошқарув ходимларига, қоидага кўра, айниқса қарорларни қидириб топиш ва амалга оширишда кўпроқ даражада асабий туйғули ҳаракатларни сарфлашга тўғри келади.
Бошқарувда, меҳнат фаолиятининг ҳар қандай бошқа туридаги каби, меҳнат тақсимоти мавжуддир. Бундай тақсимот бошқарув объектларини фарқланиши сабабли пайдо бўлади. Бошқарув объекти синфлари, турларини фарқланиши бошқарувни иқтисодиёт тармоқлари, соҳалари, бошқариладиган объектнинг турига кўра бошқарувчиларни ихтисослашишлари зарурлигига олиб келади. Бошқарув фаолиятининг турлари, бошқарув мутахассислик-лари бўйича тақсимлаш мавжуд, масалан, таҳлилчилар, режачилар, ҳисобчилар, менежерларга ажратилади.
Бошқарув меҳнати билан банд бўлган ходимлар томонидан бажариладиган ишлар, операциялар, тадбирларнинг аниқ мазмуни нуқтаи назаридан уларнинг бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишдаги роллари ҳам бошқарув ходимларининг ҳар хил гуруҳларига ажратиладилар. Бундай бўлиниш айрим операцияларнинг мураккаблик даражаси, касбий маҳоратга талаблар, қарорларни қабул қилишдаги ваколатларни акс эттиради. Бошқарувда тўғридан-тўғри ёки воситали иштироқ этувчи, баъзида “ оқ ёқачалар” номи билан машҳур бўлган раҳбарлар, хизматчилар бажарилаётган вазифаларнинг характери ва мазмунига кўра учта категорияга бўлинадилар:
бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув таъсирларини бевосита амалга ошириш ваколатларини олган раҳбарлар(менежерлар);
бошқарув хизматлари аппарати ходимлари шахсидаги мутахассислар, амалдорлар, улар бошқарув объекти ҳақидаги ахборатларни таҳлил қиладилар, бошқарув қарорларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, танлашди иштирок этадилар, бошқарувчилар учун тавсиялар тайёрлайдилар;
бошқарувчилар ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув жараёни ва унинг иштирокчиларини таъминлаш бўйича ёрдамчи операцияларни бажарувчи техник ижрочилар.
Бу гуруҳларнинг ҳар бирига ҳам улар меҳнатининг мазмуни ва аклий юкламаларнинг характери нуқтаи назаридан ва ҳам меҳнат жамоаси фаолияти натижаларига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзининг хусусиятлари хосдир.
Масалан, корхоналар ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари ходимларни танлаш ва жой жойига қўйиш, ижрочилар, ишлаб чиқариш(тижорат) ва бошқарув бўлинмалари ишни мувофиқлаштиришни амалга оширадилар, тегишли жамоаларнинг мувофиқлаштирилган, йўлга қўйилган ва самарали меҳнатини таъминлайдилар. Уларнинг меҳнатида, улар (раҳбарлар) ўртасида катта фарқлар бўлишига қарамай, ижодий операциялар устунлик қиладилар.
Раҳбарнинг меҳнати ғоятда турли туман ва маъсулиятлидир. Унда шахсий, коллегиал ва жамоавий фаолият бирлашади.
Раҳбар ахборатлар, кирувчи ҳужжатлар билан шахсан танишиши, чиқувчи хатларни текшириши, имзолаши, баъзан эса тайёрлаши, тайёрланаётган қарорларни ўйлаб кўриши ва уларни қабул қилиши, вужудга келган вазиятни, бошқарув объекти билан боғлик содир бўлаётган жараёнларни таҳлил қилиши керак. Бунда менежернинг шахсий фаолияти номоён бўлади.
Шу билан бир вақтда раҳбарлар юқори ва пастки даражадаги раҳбарлар, шериклар, қўшнилар, қўл остидагилар, мутахассислар, маслаҳатчилар, ижтимоий, касаба уюшмаси етакчилари иштироки билан қарорларни коллегиал ишлаб чиқишда иштирок этишга даъват этилганлар. Бу асосан маслаҳат қилиш характеридаги фаолиятдир.
Жамоавий фаолият - бу раҳбарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаси, ижрочилар билан ишлашидир. Алоқаларни бориши, ходимлар билан мулоқатда раҳбар жамоадаги ижтимоий-психологик ҳолатни аниқлайди, ходимларнинг фикрлари ва арзларини эшитади, уларга тайёрланаётган ва қабул қилинган қарорлар ҳақида хабар беради, режалар, тадбирларни амалга оширишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослаб беради, уларни самарали, сифатли ишлашга ундайди. Ижрочилар билан алоқалар ишлаб чиқариш кенгашлари, учрашувлар, бўлинмалар, иш жойларига боришлар, шахсий қабуллар тарзда бўлиши мумкин
Мутахассислар (мухандислар, техниклар, иқтисодчилар ва бошқа- лар)нинг меҳнати маълумроқ тарзда чизиб, белгилаб берилган, улар маҳсулотларнинг янги ёки такомиллаштирилган турлари, технологик жараёнлар, ҳамда меҳнат ва бошқарувни ташкил қилиш шаклларини ишлаб чиқадилар ва тадбиқ этадилар, корхонани керакли ҳужжатлар, материаллар, таъмирлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш билан таъминлайдилар, тижорат фаолиятини амалга оширадилар, яъни маълум вазифалар ёки вазифаларнинг бир қисмини бажарадилар. Мутахассисларнинг фаолиятини улар (мутахассислар) ўртасида ҳам катта фарқлар мавжуд бўлса ҳам, ижодий ва такрорланувчи операциялар бирлаштиради.
Мутахассислар, маслаҳатчилар, раҳбарнинг ёрдамчилари бўлган ҳолда, бошқарув учун зарур ишларни бажара туриб, камдан кам ҳолларда ўзлари ҳам ўз раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирувчи қарорларни қабул қилишга ваколат оладилар. Аммо улар, бундай қарорларнинг маълум вариантларини илгари суриб ва асослаб, шунингдек раҳбар билан якуний вариант танлашда иштирок этиб, уни у ёки бу қарорнинг фойдасига кўндириб, бошқарув қарорини қабул қилишга катта таъсир кўрсатадилар. Ўз ишида омилкор, етарлича саводли бўлмаган раҳбарда бошқарув қарорларининг тақдири кўпинча мутахассисларнинг қўлида бўлади.
Хизматчилар (котиблар, иш юритувчилар, ҳисобчилар ва бошқалар) раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ турли туман ишларни бажарадилар. Уларнинг меҳнати бошқарувда энг оддий ҳисобланади, маълум даражада ҳам шундайдир. Бунинг устига уларнинг меҳнатида такрорланадиган операциялар устиворлик қилади. Ишлаб чиқариш ва бошқарувда компьютер ва бошқа ахборот техникасидан фойдаланишни кўпайиши, бошқарув ахборотлари миқдорини анча ошиши, унинг тизимлаштириш, ортиқча ахборотлардан тозалаш зарурлиги ёрдамчи ходимлар меҳнатини кескин мураккаблаштиради, тайёргарлик, билимлар, тажрибани талаб қилади, умуман бошқарув жараёнинингсифатига борган сари кўпроқ таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, унда ижодий операция -ларнинг улуши ошади.
Меҳнат жамоасини бошқаришда бошқарув меҳнатининг учта турини ажратиш мумкин: эвристик, маъмурий ва операторли.
Эвристик меҳнат- бу ҳаммадан аввал раҳбарлар ва мутахасисларнинг меҳнатидир. У ижодий ақлий фаолиятининг табиати, уларнинг психофизиологик моҳиятини тўлиқ даражада акс эттиради.
Ўзининг мазмунига кўра эвристик меҳнат операцияларнинг иккита туридан ташкил топади: таҳлилий ва конструктив.
Таҳлилий операциялар қарорлар қабул қилиш учун зарурий ахборотларни қабул қилиш ва идрок этишдан иборатдир. Бундай операцияларга, уларни бажаришнинг шакллари ва усулларига кўра, кўйидагилар кирадилар: ҳар хил ҳужжатлар ва адабий манбаларни кўриб чиқиш ва ўрганиш; оғзаки суҳбатлар, сўровлар ва бевосита кузатишларнинг ўтказиш, таҳлил натижаларини тегишли ҳужжатларда (маълумотномалар, маърузалар, таҳлилий обзорларда) баён этиш, мавжуд ҳолатнинг ташхисини қўйиш ёки аниқлаш.
Конструктив операциялар ҳар хил турдаги қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш билан боғлиқдир. Бу операциялар қарорларнинг мазмуни, характери ва мураккаблиги, ҳамда уларнинг якка тартибда ва жамоавий қидиришнинг тегишли усулларига мувофиқ ажратадилар.
Маъмурий меҳнат - бу ақлий меҳнатнинг ўзига хос тури бўлиб, унинг вазифавий белгиланиши одамлар ҳаракати ва ҳулқини уларнинг меҳнат фаолиятлари жараёнида бевосита бошқаришдан иборат бўлади.
Маъмурий меҳнат жараёни қуйидаги ташкилий–маъмурий операция- ларни бажаришда вужудга келади: хизматли коммуникацион (оғзаки ахборотни телефонда сўзлашишлар йўли билан узатиш ва қабул қилиш, иш жойларини айланиб чиқиш, ходимлар ва келувчиларни қабул қилиш, корхона доирасида ҳаракатланишлар); йўриқномавий (қарорларни ижрочиларга оғзаки фармойишлар, ёзма бўйруқлар, кўрсатмалар бериш йўли билан етказиш; ижрочиларга вазифаларни белгилаш ёки улар томонидан тузилган ишнинг шахсий режаларни тасдиқлаш, вазифалар ва топшириқларни бажариш жараёнидан оғзаки йўл-йўриқлар кўрсатиш, ёзма йўл-йўриқларни тузиш ва тасдиқлаш); мувофиқлаштирувчи (бўлинмалар ва хизматлар ишини кенгашлар ва мажлислар ўтказиш йўли билан ўзаро боғлаш; ишни бажарилиши режа-жадвалини ижрочилар ва муддатларни кўрстатиш билан тузиш); назоратли- баҳоловчи (буйруқлар, кенгашлар қарорлари, режалар, вазифалар, топшириқларни бажарилишини назорат қилиш, бўлинмалар ва ижрочиларни ишини баҳолаш, рағбатлантириш ва жазолаш).
Оператор меҳнати - бу асосан техник ижрочиларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини ахборотли таъминлаш учун зарур бўлган стереотипли (бир хилдаги), такрорланувчи операцияларни бажариш бўйича меҳнатидар.
Таъқидлаш керакки, маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг мазмуни ўзгармасдан қолмайди. Таъқиқотларнинг кўрсатишига, ҳисоб, ахборот ва ҳужжатли операциялар уларда ҳозирча иш вақтининг 70% гачасини эгаллайди. Аммо раҳбарлар ва мутахассислар томонидан техник воситаларни қўлланиши, бир хилдаги, кам мазмунли операцияларни маши- наларга топширилиши, меҳнатнинг янги усуллари ва воситаларини яратилиши, бошқарувни ташкил қилишни такомиллашуви натижасида уларнинг меҳнатининг мазмуни анча ўзгаради, уларнинг ишида ижодий операцияларнинг салмоғи ошади.
Бошқарув меҳнати ва уни рационал ташкил қилиш-ташкилотнинг бизнес жараёнларини самаралироқ амалга оширилишининг муҳим омилларидир, шунинг учун бошқарув меҳнатини такомиллаштириш масалалари алоҳидаги дорзарбликни касб этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |