9.2.расм. Ишлаш қобилиятининг ўртача статистик ўзгаришлари
юқори фаоллик паллаларига икки соатлик танаффус туташиб туради, унинг вақтида инсон организми “аёвчи” режимда ишлайди;
ишлаш қобилиятини авж олиши, куннинг биринчи яримига тўғри келади, шунинг учун А-категорияси вазифаларини кунни бошланишида бажариш керак
тушликдан кейин, умумдорликни маълум пасайиши пайти келади, бу даврдан ижтимоий учрашувлар ва машаққатли қўл фаолияти (В –категорияси вазифалари) учун фойдаланиш зарур, кейин эса Б-категорияси вазифаларига киришиш керак.
Табиий кунлик ритмни ҳисобга олиш билан ишлаш тавсия этилади. Бунда шуни назарда тутиш керакка, 6.2.-расмда тасвирланган эгри чизиқли ишлаш қобилиятининг ўзгаришлари, эҳтимол, сизнинг шахсий ишлаш қобилиятингиздан бир оз фарқланса керак, чунки ҳар бир кишида меъёрдан баъзи бир четга чиқишлар кузатилади. Шунинг муносабати билан ўзининг шахсий кунлик ритмни белгилаш ва мунтазам кузатишлар асосида ўзининг эгри чизиқли ишлаш қобилиятини қуриш керак. Бундан ташқари, сизнинг
ишчи куни тартибингизни ишлаш қобилияти графиги билан солиштириш ва уни , яъни муҳим ишларни бажариш вақтини сизнинг ишлаш кобилиятингиз билан қандай қилиб яхшироқ солиштириш кераклигини ҳал қилиш керак.
Яна ишлаш қобилиятининг ўзгаришларига мувофиқ кескин, маъсулиятли фаолиятни муҳимсизроқ ва кескин бўлмаган билан алмаштириб туриш тавсия этилади.
Яна организм биоритмлари табиий паллаларини ҳам ҳисобга олиш керак. Биоритмлар ҳақидаги таълим шунга асосланадики, ҳар бир одамнинг жисмоний, руҳий ва ақлий ҳолати давравий ўзгаришларга мойилдир, яъни фаоллик ва бўшашишнинг мунтазам паллалари мавжуд. Сутка давомида биоритмлар ҳар икки соатда (кунига 10-12 марта) секинлашадилар: организм даврий равишда дам олади. Ҳаракатсизлик (дам олиш) даври- бу ишчи режимни алмашишидир, у организмни мўтадил фаолият юритишига ёрдам беради. Агар бу нарса ҳисобга олинмаса, унда ортиқча юкланишлар муқаррардир.
Ишнинг биринчи навбатда одам характерининг хусусиятлари, унинг мойилликлари ва одатлари билан белгиланувчи усуллари муваффақиятнинг муҳим омили бўлади. Ўз иш усулларини яхшилаш учун, биринчидан, ўз иш усулларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаб олиш, иккинчидан, кучли томонларини мустаҳкамлашга рағбатга эга бўлиш, учинчидан, шахсий камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилиш керак.
Энг муҳим ва аҳамиятлига эътиборни қаратиш муваффақиятли ишлашнинг муҳим шарт-шароитларидан бўлади. Агар ўзининг барча вазифаларини аввалдан иш куни давомидаги кераксиз ишлардан қочишга ёрдам берувчи саволлар остига қўйилса, ишни анча яхшилаш мумкин.
Ҳаммадан аввал ўзига қуйидаги саволларни бериш керак:
Умуман нимага буни қилиш керак? Бу баъзи бир ишларни ҳақиқатдан ҳам кераксиз эканлиги ёки фақат “умумий тарзда” бажариш мумкинлигини аниқлашга имкон беради.
Нима учун мен? Бу савол ишларни ўзи қилиши кераклиги ёки йўқлиги нуқтаи назаридан танқидий қарашга арзимайдиган ишларни бажаришдан сақлаб қолади. Ўз ходимларингизга ишонинг ва уларга топшириш имкониятларидан кўпроқ даражада фойдаланинг. Ҳозирги вақтда вужудга келган мақсадлар, маъсулиятлар ва ҳуқуқ доираларини ўзингиз ва ходимлар ўртасида тақсимланиши қайтадан ўйлаб кўринг?
Нима учун энди? Бу савол сизни ишни ижро этишни нотўғри танланган муддати туфайли кўп вақт йўқотмасликдан сақлаб қолади. Муддатларни белгилаб туриб, уларни аниқ қайд этинг ва аниқлаб олинг. “Эртага, тушдан кейин, кун давомида” каби муддатларни белгиламанг. Ҳамма ишларни ҳам албатта “энди” ёки “дарҳол” қилиш, ҳал қилиш ёки муҳокама қилиш шарт эмас.
Нима учун бундай шаклда? Ҳамма вақт ҳам ўзингизнинг оддий силлиқлаштирилган иш услубингизни шубҳа остига олинг ва ўз ишларингизни ижро этишнинг янги, ижодий ва рационал усулларини қидириб топинг.
Кўрсатиб ўтилган ташкилий томойиллар ва усулларга мувофиқ намунавий иш кунини тузинг, бундай “идеал кунни” бўлиш эҳтимоли кам бўлса ҳам. Шунга қарамасдан ундан кунлик режани тузиш ва амалга оширишда мўлжал сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун намунавий режани вақтнинг кундалигига кўчириш керак, яна ҳафталик намунавий режани тузиш ҳам тавсия этилади. Бунда ўзингизнинг “идеал кунингиз” ва “идеал ҳафтангизга” яна оила, спорт билан шуғуланиш, дам олиш, дўстлар билан мулоҳатда бўлиш ва ҳ.к. га тегишли бўлган шахсий ишларингиз ва мақсадларингизни қўшиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |