Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари


Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш



Download 114,46 Kb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi114,46 Kb.
#136633
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БОШҚАРУВ МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

9.2.Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш

Илмий остида бошқарув ходимлари меҳнатининг шундай ташкил қилишни тушуниш керакки, у фан ютуқлари ва илғор тажриба, хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, техник воситаларни қўллашга асосланади. У хизматчиларни бир бирлари ва ишчилар билан, ҳамда ишлаб чиқариш(тижорат)ни бошқариш ва мухандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш вазифаларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган техник воситалар билан ўзаро ҳамкорлигини яхшироқ тарзда ўрнатиш ва мунтазам равишда такомиллаштиришга имкон беради. Меҳнатни илмий ташкил қилишнинг мақсади меҳнат унумдорлигини ишловчиларнинг соғликларини сақлаб қолган ҳолда оширишдан иборатдир.
Бизнинг мамлакатимизда аввалдан бошқарув жараёнларини рационаллаштириш ва такомиллаштириш фаолиятини белгилаш учун “меҳнатни илмий ташкил қилиш” (МИТҚ) атамасидан фойдаланилган бўлиб, у ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларига нисбатан тубдан фарқсиз бўлган. Тахминан 60 йилларда “бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш” (БМИТҚ) атамаси ажралиб чиққан. Бунга корхоналарга бошқарув меҳнатини олдиндан ташкил қилишни талаб қилувчи ҳисоблаш техникасининг қудратли воситаларини тадбиқ этилиши ёрдам берган.
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш ўз ичига қуйидаги йўналишларни олади:

  • ходимлар меҳнатини тақсимланиши ва уларни ҳам корхона кўламларида, ва ҳам ҳар бир бўлинмалар доирасида кооперациялашуви;

  • ходимларни танлаш ва жой жойларига қўйиш ва лавозимли вазифаларга мувофиқ уларнинг малакалари даражасини таъминлаш;

  • бошқарув ходимларининг уларни бошқариш бўйича ишлаб чиқариш жамоаси таркибидаги ва уни мухандиси–техник таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил қилиш;

  • иш жойларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;

  • ишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;

  • меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш;

  • меҳнатни меъёрлаштириш;

  • бошқарувнинг техник воситалари, ахборот технологиялари, шахсий компьютерлардан фойдаланиш;

  • меҳнатни рағбатлантириш.

Кейинчалик (70 йилларнинг бошларида) бизнинг мамлакатимизда БМИТҚ ривожланиш тенденцияларини акс эттирувчи “ташкилий лойиҳалаштириш” тушунчаси пайдо бўлган. Ташкилий лойиҳалаштириш бу бошқарув меҳнатини бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида МИТҚ талаблари ва замонавий ташкилий ва ҳисоблаш техникаси базасида рационаллаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш жараёнидир. Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга ошириш таклиф қилинган:

  • бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини рационаллаштириш;

  • ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси, меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишни рационаллаштириш;

  • бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар билан таъминлашни рационаллаштириш;

  • бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш.

Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(рационал- лаштириш) жараёнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараёнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади.
Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш зарурияти бизнинг мамлакамизда хорижга нисбатан яқинда, яъни ХХ аср 50 йилларнинг охири ва 60 йилларнинг бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларни ўсиши, маъмурий(идора) ишининг ҳажмларини ўсиши, корхоналарда бошқарув вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта, жамоатчилик билан алоқалар ва х.к.) пайдо бўлиши, ахборотлар ва ҳужжатлар айланиши ҳажмларини кескин ўсиши ва бунинг натижасида бошқарув меҳнатини аниқ ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини рационаллаштириш, яъни бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги билан боғлайдилар.
Раҳбар, мутахассис ишини рационал ташкил қилиш барча бажари- лаётган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг асосланган режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатининг мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш учун қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:

  • анкетали ва оғзаки сўровлар, у ходимнинг унинг меҳнати қанчалик рационал ташкил қилинганлиги ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилади: ходимнинг нуқтаи назаридан унинг вазифаси аниқ белгилаб берилганми, унга ўз вазифасига кирмаган ишларни бажаришга тўғри келганми (қандай ва қанча вақтда), унинг иши режалаштириладими ва режадан ташқари ишларнинг салмоғи қандай, иш вақтини йўқотилишлари борми (уларнинг миқдори, сабаблари), ишда механизация ва ташкилий техниканинг воситалари қўлланиладими (улардан фойдаланиш), ходимни унинг иш жойини ташкил қилиниши ва меҳнат шароитлари қаноатлан- тирадими ва , ниҳоят, ходимда меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар борми;

  • иш вақтининг суратини олиш, у кузатишларининг режалаштирил-ган даври давомида унинг харажатларининг тузимини белгилаш учун қўлланилади. Бунда иш вақти сарфланишини ўрганиш вақтнинг барча истисносиз сарфланишини уларнинг ҳақиқий изчиллиги тартибда кузатиш ва ўлчаш йўли билан ўтказилади. Иш вақтини суратга олиш махсус ажратилган шахс томонидан ўтказилади,у ёппасига (яъни , бутун иш куни давомида) ёки танловли бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда иш вақтини алоҳида вазифалар (иш турлари) бўйича, шу жумладан такрорланувчиларн, ҳамда ишнинг алоҳида давралари (даврлари) бўйича ўрганилади;

  • иш вақтини ўзини ўзи суратга олишда иш вақтини сарфланишини ҳисобга олиш бевосита МИТҚ хизматлари раҳбарлиги остида ишловчилар томонидан амалга оширилади. У ўзини ўзи суратга олишнинг махсус варақчалари ёрдамида олиб борилади, унда барча бажариладиган ишлар ёки соатнинг маълум қисмини ташкил қилувчи қайд этилган оралиқлардаги танаффуслар рўйхатга олинади;

  • бир зумли кузатишлар усули, ҳар хил категорияли МТХ ва хизматчилар меҳнатининг мазмуни ва иш вақтини сарфланишини ўрганиш учун қўлланилади. Кузатишларни ўтказиш тамойили ва услубиёти ишчилар меҳнатини сарфланишини ўрганиш кабидир, фақат баъзи бир хусусиятлар мавжуд. МТХ ва мутахассислар меҳнатига нисбатан қайд этиш пайти деб кузатилувчини кузатувчи назар доирасига тушган пайтини ҳисоблаш керак .Ходим иш жойида йўқ бўлганда кузатувчи уни йўқ бўлганлиги сабаблари ҳақидаги маълумотларини қайд дафтарда қилинган ёзуви бўйича олиши мумкин.

Меҳнатнинг мазмуни ва вақтни сарфланиши тузилишини ўрганишнинг ҳар бир усулини маълум шароитлар учун қўллаш мумкин, у тегишли афзалликлар ва камчиликларга эга (9.1. жадвал)
9.1. жадвал

Хизматчилар меҳнатининг мазмуни ва иш вақтлари сарфланишини ўрганишнинг ҳар хил усулларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги





Усул

Қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги

Афзалликлари

Фойдаланишдаги қи- йинчиликлари ва кам- чиликлари

Иш вақти-ни ўзини ўзи суратга олиш (меҳ-нат эле-ментлари-нинг рўй-хатисиз)

Ишни ташкил қилиш-нинг бошланғич ўрга-нишида.
Меҳнатнинг мазмуни ва иш вақти сарфла- нишини бир вақтда ўрганишда.
Анкета суровлари эле-ментларига эга тадқи-қотларнинг кичик кў-ламларида

Тежамли

Маълумотларни гу-руҳларга ажратиш ва
ишлаб чиқишдаги му-раккаблик. Натижа-ларнинг етарлича аниқ эмаслиги.
Ходимнинг айби бўйи-ча иш вақтини йўқоти-лишини тўлиқ аниқла-майди

Иш вақти-ни ўзини ўзи сурат-га олиш (меҳнат элементла-рининг рўйхати билан иш вақтини суратга олиш)

Меҳнатнинг мазмуни-ни олдиндан ўрганиш шароитларида.
Тадқиқотларнинг каттароқ кўламларида. Меҳнатнинг мазмуни- ни олдиндан ўрганиш шароитларида

Кўп меҳнат талаб қилмай-ди, тежамли маълумотлар-ни ишлаб чи-қишда қулай.
Натижалар-нинг ўзини ўзи суратга олишга қара-ганда катта-роқ аниқлиги
Бошқа усул-лар билан олинган маълумотлар-ни назорат қи-лиш учун фойдаланиш мумкин

Натижаларнинг етар-лича аниқ эмаслиги.
Ходимнинг айби бўйи-ча иш вақтини йўқоти-лишини тўлиқ аниқла-майди.
Тежамли эмас, ўтказиш кўп меҳнат талаб қилади, ходим-ларга қониқарсиз таъ-сир кўрсатади

Бир зумли кузатиш усули

Оммавий кузатишлар-да танлаб олиш усули каби қўлланилади.
Меҳнатни ташкил қи-лишни бошқа усулла-ри билан олдиндан ўр-ганиш мақсадга муво-фиқдир.
Бошқа усуллар билан олинган натижаларни назорат қилиш усули каби қўлланилади

Натижалар-нинг етарлича аниқлиги, тежамлиги

Кўзатувчиларнинг юқори малакасини та-лаб қилади

Анкетали ва оғзаки сўровлар

Зарур бўлганда бево-сита ишловчиларнинг муаммолари ва улар-нинг ҳал қилиш йўлла-ри ҳақидаги фикрла -рини аниқлаш

Сўралаётган-лар тадқиқот-нинг предмети ва муаммони ҳал қилиш йўлларини ғоятда чуқур биладилар

Анкетани тузувчининг юқори малакасини та-лаб қилади.
Сўралилаётганларнинг субъектив фикрига асосланади

9.3. Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши

Ўзини ўзи бошқариш бу раҳбарнинг кундалик амалиётда ишнинг замонавий усулларидан мақсадга мувофиқ ва изчил фойдаланишини ўз ичига олувчи шахсий ишини ташкил қилиш, ҳамда унинг ўзини ўзи ривож- лантиришидир.


Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий мақсадлари қўйидагилардан иборат:

  • менежмент томонидан вақтдан ва ўз имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш;

  • унинг ўзининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш;

  • ҳаётни боришини онгли равишда бошқариш;

  • ҳам ишдаги ва ҳам шахсий ҳаётидаги ташқи ҳолатларни енгиб ўтиш.

Турли туман масалаларни кундалик ҳал қилишда менежер ҳар хил вазифаларни бажаради. Ўзини ўзи бошқаришнинг бу жараёнининг алоҳида вазифалар ўртасидаги алоқани кўргазмали равишда номоён қилувчи доира каби берилиши мумкин (6.1.расм)


Ўзини ўзи Мақсадларни


назорат қилиш қуйиш




Ахборот билан


ишлаш Режалаш-
Меҳнат тириш
жараёнини
ташкил қилиш

Устиворлик-


ларни белгилаш


Download 114,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish