131
10-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ АРХИВДА САҚЛАШ
10.1.
Ҳужжатларни архивга топширишга тайёрлаш тартиби
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари,
корхона ва
ташкилотларнинг доимий ва узоқ вақт (10 йилдан кўпроқ)
муддатда сақланадиган ҳужжатларини вақтинча сақлаш, улардан
хизмат, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун идоравий архив тузилади. .
Идоравий архивлар Ўзбекистон ҳалқининг моддий ва
маънавий ҳаётини
акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий ва
сиёсий аҳамиятга эга бўлган, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган архив ҳужжатлари
билан жамланиб боради.
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида
идоравий
архивларни ташкил этиш учун архив ҳужжатларини сақлаш ва
улардан фойдаланиш талабларига
жавоб берадиган моддий-
техник база, шу жумладан бино ва зарур жиҳозлар, муҳофаза
воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар бўлиши шартлиги
белгиланган.
Идоравий архивнинг асосий вазифалари:
-
ҳужжатларни қабул қилиш;
-
ҳужжатларни ҳисобга олиш;
-
ҳужжатлар сақловини таъминлаш;
-
ҳужжатлардан фойдаланишни ташкил этиш;
-
ҳужжатларни белгиланган
муддатларда давлат архиви
сақловига топширишдан иборат.
Ташкилотда юритиладиган ҳужжатлар йиғмажилдларини
тўғри шакллантириш, йиғмажилдларни излаш ва ҳисобга олишни
таъминлаш, ҳужжатларни сақлаш муддатларини аниқлаш
мақсадида номенклатура тузилади. Ҳужжатлар йиғмажилдлари
номенклатураси - ташкилотда сақлаш муддати кўрсатиб
очиладиган,
белгиланган
тартибда
расмийлаштириладиган
йиғмажилдлар сарлавҳаларининг тизимга солинган рўйхатидир.
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасига идора фаолиятини
акс этгирувчй барча ҳужжатлар йиғмажилдлари, маълумотнома ва
назорат картотекалари, шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари,
доимий ва вақтинчалик комиссиялар ҳужжатлари киради.
Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қўйидаги
132
умумий қоидаларга риоя қилиниши керак:
-
йиғмажилдга фақат
бажарилган, тўғри расмийлаштирилган
ҳужжатларни солиш;
-
битта масалани ҳал этишга доир барча ҳужжатларни
битта
йиғмажилдга солиш;
-
иловаларни асосий ҳужжатлар билан жойлаштириш;
-
йиғмажилдда бир календарь йил ҳужжатларини гуруҳлаш,
кейинги йилга ўтадиган ҳужжатлар бундан мустасно,
-
сақлаш
муддатлари
доимий
ва
вақтинча
бўлган
ҳужжатларни йиғмажилдда алоҳида гуруҳлаш.
Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасида бўлимлар
идоранинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ жойлаштирилади.
Йиғмажилдлар рўйхатини тузишда, идоранинг иш юритиш
хизмати билан таркибий бўлинма йиғмажилдларининг тўғри
шакллантиришини
назорат
қилишда
идоравий
архив
ходимларининг фаол иштироки мақсадга мувофиқдир.
Таркибий
бўлинмалар ичида ҳужжатлар йиғмажилдлари уларнинг
аҳамияти
даражасига
кўра
қўйидаги
тизим
бўйича
жойлаштирилади:
-
юқори турувчи органларнинг ҳужжатлари
-
ташкилий-кўрсатма ҳужжатлари
-
баённомалар ва уларнинг материаллари
-
режалар, сметалар
-
ҳисоботлар
-
маърузалар, ёзма ахборотлар
-
ёзишмалар
-
маълумотномалар, далолатномалар, маълумотлар
-
талабномалар
-
маълумотнома картотекаси.
Номенклатурадаги ҳужжатлар йиғмажилдлари сарлавҳалари
йиғмажилддаги ҳужжатлар таркиби ва
мазмунини акс эттириши
керак.Номенклатурадаги ҳужжатлар йиғмажилдлари сарлавҳалари
ҳужжатлар йиғмажилдларида алоҳида, ҳужжатларни доимий ва
вақтинча сақланадиган ҳужжатларнинг йиғмажилдида алоҳида
гуруҳланишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.