Минимал фазали звеноларнинг L(ω) ва φ(ω) характеристикалари орасидаги бир хил маънога эга бўлган ўзаро боғланиш бўлганлиги учун, фақат турғун звенолардан иборат ташкил топган системаларни тадқиқ этаётганда дастлабки ҳисоблаш босқичи фақат L(ω) характеристикасидан фойдаланиш мумкин. Номинал фазали звеноларда бундай боғланиш йўқ. Шунинг учун бундай системаларни ҳисоблашда L(ω) ҳамда φ(ω) характеристикаларни қуриш талаб этилади.